Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув


 . 4 . Фукаролик жамияти ва жамоатчилик иштироки 3.4.1. Фукаролик



Download 2,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/90
Sana13.05.2022
Hajmi2,31 Mb.
#603027
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   90
Bog'liq
Китоб Сув

3 . 4 . Фукаролик жамияти ва жамоатчилик иштироки 3.4.1. Фукаролик 
жамияти 


106 
Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш учун масъул махсус институтлар 
мамлакатнинг 362 ташкилотни ўз ичига олувчи илмий-тадқиқот ва лойиҳавий 
салоҳиятини қамраб олган. Ушбу ташкилотларнинг муайян қисми бевосита ёки 
билвосита Ўзбекистонда сув муаммоларини ҳал қилиш билан шугулланади. Булар - 
миллий стратегиялар, ҳаракат дастурлари, режалар ва техник лойиҳалар, 
шунингдек, экология ҳамда табиатни мухофаза килиш соҳасида илмий ва амалий 
ишларни амалга ошириш билан боғлиқдир. Мазкур институтлар ислоҳотлар ва 
институционал туб у з г а р и ш л а р н и р и в о ж л а н т и р и ш , мутахассисларни 
ўқитиш, ресурсларни тежашнинг илгор технология ҳамда услубларини ишлаб 
чиқиш ва жорий этиш борасида катта ҳисса қўшмоқда. 
Ўзбекистонда мустақилликка эришилгач, 13 жамоат ташкилоти, 22 миллий ва 
халкаро хайрия жамгармаси ташкил этилди. Уларнинг фаолияти аҳоли 
саломатлигини яхшилаш ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш бўйича давлат 
урларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, тадбиркорлик, таълим, маданият 
соҳаларини ривожлантириш, жамиятда маънавий қадриятларнинг аҳамиятини 
оширишга қаратилган. "Экосан" халқаро экология ва саломатлик ташкилоти, 
Меҳр-шафқат ва саломатлик жамғармаси, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси, 
"Соғлом авлод учун" жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, Узбекистон 
Тадбиркор аёллар уюшмаси каби тузилмалар жамоатчиликни ушбу жараёнга жалб 
қилишда алохида ҳисса қўшиб келмоқда. 
Бу борада ижтимоий муносабатларнинг барча қатнашчилари уртасида ўзаро 
ҳамжиҳатликни таъминлайдиган нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) 
катта роль ўйнайди. Айни пайтда атроф-муҳитни мухофаза қилишда иштирок этиш 
хуқуқига эга барча нодавлат нотижорат ташкилотлар "Экофорум" миллий дастури 
бўйича бирлашган. 2004 йилда мамлакатда 49 шундай нодавлат нотижорат 
ташкилот ва ташаббус гурухлари фаолият юритган эди. Уларнинг 37 таси экология 
масалалари, қолганлари эса сув муаммолари билан шугулланади. "Экофорум" 
стратегияси қуйидаги йўналишларни қамраб олган: 

жамоатчиликни сувга оид муаммоларни хал қилишга жалб этиш; 

жамоатчилик экологик экспертизаси ва монито ринги; 

ННТларнинг жамиятда баркарор ривожланиш гояларини илгари суришда 
иштироки; 

биологик ва ландшафт хилма хиллигини сақлаш; 

Экологик таълим ва тарбия; 

экология журналистикаси ва ахборот дастурларини ривожлантириш. 
2004 йилнинг июнида Табиатни мухофаза килиш давлат қумитаси ва "Экофорум'5 
ўртасида Узаро англашув ва хамкорлик тугрисида меморанудум имзоланди (79,89). 
"Экофорум"нинг қатор дастурларини амалга оширишда илк қадамлар қўйилди. 


107 
Чунончи, унинг мақсадли дастурлари доирасида қуйидаги ишлар амалга 
оширилмоқда: 
• 
Фаргона водийси, Самарканд, Сурхондарё 
Сирдарё ва Зарафшон дарёси ҳавзасидаги сув объектларининг тозалигини назорат 
килиш механизмларини ривожлантириш лойихасини ишлаб чиқиш; 

мамлакатнинг экология в а сув хужалиги ташкилотларини "Марказий Осиёда сув 
тақчиллиги муаммосини бартараф этишда жамоатчиликнинг иштироки" халкаро 
анжумани ишига жалб килиш (Тошкент, 2003 йил май); 

ННТ миллий тармоги ва экспертларини тайёрлаш, Ўзбекистоннинг эколог 
журналистларини Марказий Осиё экология журналистикаси фестивалига жалб 
қилиш ва бошқа тадбирлар. 
Жамоатчилик ташкилотлари экологик дунёкарашни шакллантириш максадида 
барча манфаатдор томонлар иштирокида сув ва экология муаммолари бўйича 
телекўрсатувлар, радиоэшиттиришлар, давра суҳбатлари, баҳс-мунозаралар ташкил 
этилмоқда. "Сув ресурслари", "Экологик ахборотнома" журналлари ва бошқа 
даврий нашрлар чоп этиш йулга қуйилган. Табиатни мухофаза қилиш давлат 
кумитаси, БМТ Тараққиёт дастури, "Атроф-мухит" ва турли нодавлат нотижорат 
ташкилотлар сайтларида экологияга оид ахборотлар бериб борилмоқда. Оммавий 
ахборот воситаларининг деярли ҳаммаси турли экологик компаниялар ва 
анжуманларда фаол иштирок этмоқда. 
Нодавлат 
нотижорат 
ташкилотлар 
ва 
жамоат 
и н с т и т у т л а р и
и м к о н и я т л а р и н и ривожлантиришга кўплаб халқаро хамда минтақавий 
ташкилотлар ҳам ёрдам бермоқда. Халқаро ташкилотларнинг (ФАО, ГЭЖ, ОТБ, 
ЖБ, БМТ ТД) техник кўмак стратегиялари ва дастурлари доирасида "Фермер - 
фермерга", "Фермерларнинг дала мактаби" каби катор ўқитиш дастурлари татбиқ 
этилди. Сувдан фойдаланувчилар уюшмалари тармогини кенгайтириш, сув 
хужалиги ва иқтисодиётнинг бошқа жабҳаларида институционал ислоҳотларни 
амалга ошириш учун имконият яратишда халкаро ривожланиш агентликлари 
(USAID, JICA, KOICA ва бошқалар) катта ҳисса қушмоқда. Нодавлат нотижорат 
ташкилотлар в а маҳаллий ҳамжамият вакиллари RIOD, CARNet тармоги, 
CAWater-info 
портали, Давлатлараро мувофиқлаштирувчи сув хужалиги 
комиссиясининг Илмий-ахборот маркази, БМТ Тараққиёт дастури ва бошқалар 
томонидан мунтазам ташкил этилаётган семинарлар, конференциялар ва виртуал 
мунозараларга жалб қилинмоқда. 
Бундан ташқари МСМБ хужжатлари ва бошқа дастурий хужжатлар таҳлили 
фуқаролик жамияти имкониятларидан ҳали етарлича фойдаланилмаётганини 
кўрсатади. Зеро, унинг институтлари фаоллиги ва ташаббуслари маҳаллий 


108 
ҳамжамиятнинг сув ресурсларини бошқаришда иштирок этиш учун ҳал қилувчи 
вазифа ҳисобланади. Шунингдек, хотин-қизларнинг сув хужалиги ташкилотлари 
фаолиятидаги иштироки ҳам ҳали талаблар даражасида эмас. Сўнгги пайтда бу 
масала анча кенгайганига қарамай, қишлоқ хотин-қизларининг сув ресурсларидан 
фойдаланиш масалалари бўйича қарорлар қабул қилишдаги иштироки ҳали ҳам 
чекланганки, бу барқарор ривожланишга эришишда жидций муаммо булиб 
қолмоқда. Хотин-қизларни сувни бошкариш жараёнига жалб килиш, бунинг учун 
уларнинг оиласи, жамият ва атроф-муҳит олдида жавобгарлигини ошириш 
жойларда санитария ҳамда сув таъминотини яхшилашнинг муҳим 
омилларидандир. 

Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish