4.1.4. Оролбўиидаги вазиятни барқарорлаштиришга оид ҳамкорлиқцаги
фаолият
Давлатлар томонидан Орол денгизи дельтаси ва қуриб қ олган тубида издан чиққан
табиий экотизимларни қайта тиклаш борасида курилган чора-тадбирлар
минтақадаги сув ресурсларини бошкариш ва фойдаланишга оид ўзаро келишилган
саьй-ҳаракатлар,
биргаликдаги
ташаб-бусларни
амалга
ошириш
учун
ҳамкорликдаги имкониятларни ўзида намойиш этди.
Марказий Осиёнинг бешта давлати Оролбўйини мустақил сувдан
фойдаланувчи сифатида тан олади. Оролбуйининг сувга бўлган эҳтиёжи барча
давлатлар эхтиёжлари сингари ҳисобга олинади. Шу боис бу эҳтиёж даре
оқимининг йиллик ўзгариши ҳисобга олинган ҳолда Оролбуйини қутқариш бўйича
давлатлараро концепция асосида белгиланиши керак. Айни пайтда барча давлатлар
дельтада сув сифатини, биохилма-хиллик ва биоунумдорликни сақлашга оид
талабларни мувофиқлаштириш муҳимлигини эътироф этади.
4.2-расм.
Амударё
ханзаеитганг
схемали
режаси [96]
1 1 9
Барча давлатлар Орол денгизини келажакда аввалги даражада қайта тиклаш осон иш
эмас-лигини тан олган (4.2-рамка).
Жаҳон банки ва бошқа ташкилотларнинг фик-рича, денгизни 25 йилдан сўнг қайта
тиклаш учун ҳар йили 75 миллиард м3 сув талаб этила-ди (Сирдарё ва Амударёнинг
жами йиллик оқимининг ярмидан купи). Були амалга оши-ришнинг иложи йўқ.
Негаки, бунинг учун Марказий Осиё мамлакатларидаги кўплаб сугориш
тизимларини ёпишга тўғри келади. Орол денгизи сув сатҳининг камайишига сабаб
бўладиган ҳалокатли таъсирларни пасайтириш учун Орол денгизи хавзаси
дастурига кенг кўламли ишлар ва туб узгаришларни амалга ошириш тавсия этилди.
4.2-рамка
Оролбўйини қутқариш бўйича давлатлараро концепция
1994 йилда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари томонидан қабул қилинган
давлатлараро концепцияда ҳозирги шароитда Орол денгизини қайта тиклаш
имконияти йўқлиги ва Орол денгизини эмас, балки Оролбўйини қайта тиклаш
муҳим вазифа экани эътироф этилган. Концепциянинг IV-бўлимида
"...Оролбўйида
издан чиққан табиий ривожланишни қайта тиклаш барқарорлигини
таъминлайдиган фаол бошқариладиган ҳудудий экотизимни ташкил этиш
зарурлиги"
қайд этилган. Денгиз дельтаси ва қуриб қолган тубида сунъий
экотизимларни яратиш ишлари Оролбўйида табиатни муҳофаза қилиш тадбирлари
нуқтаи назаридан устувор вазифа ҳисобланади ва қуйидагиларни ўз ичига олиши
лозим:
•
Амударёнинг қуриб қолган тубида бошқариладиган сув ҳавзалари тизимини
ташкил этиш ва Кичик денгизнинг бир қисмини Сирдарё учун бошқариш;
•
денгизнинг қуриб қолган тубида польдер тизим-ларни ташкил этиш;
•
кучма қумларни мустаҳкамлаш бўйича фитомелио-ратив ишларни ўтказиш;
•
коллектор-дренаж сувларини денгиз аквато-риясига қумлар тарқаладиган
ҳудудлар орқали оқизиш.
Бундан ташқари Орол денгизи акваториясининг таркибида туз кўп бўлган ҳудуд,
унинг туз ва сув мутаносиблиги прогнози, сув сатхи, шунингдек, қирғоқ бўйидаги
туманлар зарарланишининг олдини олиш чоралари белгиланиши лозим.
Оролни қутқариш халкаро жамғармаси ва минтака давлатлари саъй-ҳаракатлари
билан қирғоқбўйи туманлари, чунончи, Мўйноқ ва Орол туманларида
ижтимоий-иқтисодий аҳволни яхшилаш, соғлиқни сақлаш ҳамда ичимлик сув
таъминотини ривожлантиришга доир тадбирлар утказилмоқда. Бу ишларнинг бир
қисми турли донор ташкилотлар, биринчи навбатда Жаҳон банки кумагида минтака
давлатлари маблағлари ҳисобидан амалга оширил-ди. Узбекистон хукумати ГЭЖ
1 2 0
ёрдамида Судо-чье кўлининг сув-ботқоқлик ерларини қайта тиклаш лойиҳасини
амалга оширди (5-бобга қаранг). Бундан ташқари давлат маблаглари эвазига
маҳаллий сув ҳавзаларини ташкил этиш ва Амударё дельтасида сувдан фойдаланиш
тизимини тартибга солиш буйича гидротехник иншоотларни барпо қилиш
лойиҳалари ишлаб чиқилиб, ижроси таъминланмоқда. Гер-маниянинг GTZ
агентлиги денгизнинг қуриб қолган тубида иҳота ўрмонлари минтақасини ташкил
этиш ишла-рига катта ҳисса қўшди ва қушмоқда.
Шубҳасиз, бу ишларнинг барчаси Орол фожиаси оқибатида кўрилган зарарга
нисбатан кам. Айрим мўйноқликларнинг фикрича^,
уларга Амударё оркали келадиган сув
барибир балщ-чиликни цайта тиклаш учун
етмайди . Айни пайтда, Узбекистон ва
Қозоғистон бевосита манфаатдор томонлар сифатида келажакда тегишли ҳимоя
ишларини амалга ошириш борасидаги устувор йўналишлар ҳамда имконият-ларни
аниқлашга ҳаракат қилмоқда.
Оролбўйининг яқин келажакдаги сувга бўлган эҳтиёжи йилига 8 км3 ва Амударё
ҳамда Сирдарё ҳавзалари учун йилига 5 км3 деб тахмин қилинмоқда. Узоқ
келажакда эса (2025 йил) бу оқим камида йилига 11 км3 ва 8 км3га купайиши лозим.
"Амударё" ҳавза сув хужалиги бирлашмаси му-тахассислари Оролбўйида сув
экотизим лари-нинг экологик баркарорлигини таъминлаш учун хукуматлараро
шартномаларда серсувлик даражаси турлича бўлган йилларда даре дель-таларига
сув қуйишнинг энг маъқул улуши ҳамда тартибини кўзда тутишни тавсия қилди.
Бундан кўзланган мақсад сувнинг кескин тақчиллиги юзага келган йилларда
балиқлар, шунингдек, сув флора ва фаунасининг бошка турларини сақлаб қолиш
учун сувнинг миқдорини кафолатлашдан иборат [96]. Орол денгизи ва Оролбуйи
минтакасида вазиятни яхшилаш бўйича муҳим стратегик карорларни ишлаб чиқиш
учун қуйидагилар тавсия этилди:
•
Амударё дельтасида манзара хилма-хиллиги ва табиий экотизимларнинг эколо-
гик барқарорлигини қайта тиклаш мақсадида жанубий Оролбўйида 2 миллион
гектардан ортиқ майдонни сув бостириш схемаси ҳамда ТИА ишлаб чиқиш;
•
Орол денгизининг сув ҳавзаларидан бири-ни (хусусан, чуқур Ғарбий сув
ҳавзасини) биологик фаол объект сифатида сақлаб қолиш имкониятини эътиборга
олган ҳолда, унинг келажагига оид тадқиқот-ларни ташкил этиш. Айни пайтда
келгусидаги хавфлар ва ўта хавфли ҳодиса-ларнинг олдини олиш учун денгизнинг қ
олган қисми келажагини белгилаш.
Шундай қилиб, Амударё дельтасини қайта тиклаш бўйича ҳар хил йўналишдаги
мақсадли чо-ра-тадбирларни амалга ошириш давомида
Орол денгизи ҳавзаси учун катта экологик ва ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга
давлатлараро даражадаги йирик дельта мажмуи бунёд этилади. Ушбу комплекснинг
121
ишлаш самарадорлиги ва мустаҳкамлигини ошириш учун қатъий институционал
ҳамда меъёрий-хуқуқий базани шакллантириш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |