Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув


Ҳавза сув хужалиги бирлашмаларининг минтақавий бошқармалари



Download 2,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/90
Sana13.05.2022
Hajmi2,31 Mb.
#603027
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   90
Bog'liq
Китоб Сув

Ҳавза сув хужалиги бирлашмаларининг минтақавий бошқармалари 
4.1-расм. 
Оролни 
қутқариш халкаро жаш 
армаси 
(ОҚХЖ) 
тузилмаси 


1 1 6
мониторинги, сув ресурслари билан боғлиқ тадбирларни давлатлар даражасида 
қўллаб-қувватлаш учун масъул маслаҳат органидир. Унинг фаолияти беш аъзо 
давлат томонидан келишилган қарорларни қабул қилиш, карама-қаршиликлар 
эҳтимолини камайтиришга ёрдам беради. Баркарор ривожланиш буйича комиссия 
эса баркарор ривожланишга эришишга каратилган табиатни муҳофаза қилиш 
сиёсати-ни мувофиқлаштиради, табиатдан барқарор фойдаланиш, атроф-муҳитни 
муҳофаза қилиш буйича белгиланган вазифаларни бажариш учун миллий стратегия 
ҳамда дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун масъул. Ил-мий-ахборот 
марказлари тегишли тузилмаларга илмий-ахборот, тахлилий ва метрологик маса-
лаларда ёрдам беради, барча манфаатдор то-монлар имкониятини ва 
хабардорлигини ошириш, улар ўртасида ахборот алмашишга кумаклашади. 
Оролни қутқариш халкаро жамгармасининг янги тузилмасини шакллантириш 
тасарруфи-даги ташкилотлар юридик шахслар ҳисобланиши, халқаро 
ташкилотлар мақомига эга бўлишида ижобий роль ўйнайди. Бу Давлатлараро 
мувофиқлаштирувчи сув хужалиги комиссияси ва унинг ҳавзанинг сув ресурсла-
рини бошкаришга жавоб берадиган ижро ор-ганларига ҳам тўлиқ тааллуқлидир. 
Ўтказилган туб узгаришларни Давлатлараро мувофиқ-лаштирувчи сув хужалиги 
комиссияси ва унинг ташкилотлари ташкилий-хуқуқий база-сини мустаҳкамлаш 
ҳамда такомиллаштириш борасидаги олдинга силжиш, деб баҳолаш мумкин. 
4.1.3. Ҳавза сув хужалиги бирлашмалари макоми ва инфратузилмаси 
Орол денгизи ҳавзасининг мулк хуқуқи ва ин-фратузилмасини бошкариш миллий 
хукуматлар ҳамда ҳавза сув хужаликлари бирлашмалари ўртасида тақсимланган. 
Минтақада Давлатлараро мувофиқлаштирувчи сув хужалиги комиссияси 
раҳбарлигида сувни давлатлараро таксимлашни лимитлашни амалга оширадиган 
"Амударё" ва "Сирдарё" ҳавза сув хужалиги бирлашмалари асосий тузилмалар 
ҳисобланади. Унинг минтақавий инфратузилмаси бешта давлат томонидан 
гидротехник иншоотлар, жумладан дарёдан сув оладиган асосий иншоотлар, 
иншоотли гидроузеллар, давлатлараро каналлар, гидропостлар ва бошка сув 
фондларидан вақтинчалик фойдаланишга берилиши орқали ташкил этилган. Қолган 
барча инфратузилма-лар, жумладан, хужаликлар даражасигача миллий мақомга эга. 
Ҳавза сув хужаликлари бирлашмаси сув олиш иншоотлари, гидроузеллар ва 
давлатлараро ка-наллардан фойдаланишни худудий бошқариш хуқуқига эга (4.2 ва 
4.3-расмлар). Бирлашма уз фаолиятида Ҳавза сув хужаликлари бирлашмаси Низоми, 
Давлатлараро мувофиқлаштирувчи сув хужалиги комиссиясига аъзо давлатлар- 
Комиссия амалдаги қонунчилиги, қарорлари, шунингдек, битимлар, протоколлар 
ҳамда бошқа меъёрий хужжатларга таяниб иш куради. 
Сув хўжалиги мажмуини бошқариш борасидаги қийинчиликлар бошқарув 
объектлари Марказий Осиёнинг бешта суверен давлатининг бе-поён худудларида 


1 1 7
жойлашгани ва бир-биридан олислиги билан боғлиқ (4-илова). Сув хужалиги 
мажмуи бошкарув объекти сифатида қуйидаги хусусиятларга эга: 

сув хужалиги мажмуи аҳволига оид катта ҳажмдаги ранг-баранг ахборотлар; 

бошқарув органлари ва ахборот манбалари-нинг кўплиги ҳамда кенг худудда 
жойлашгани; 

гидрологик ахборотларнинг мавхумлик ху-сусиятлари; 

сув хужалиги мажмуи иштирокчиларининг бошқарувга оид талабларининг 
зидлиги; 

сув ресурсларидан фойдаланиш бўйича ягона иқтисодий мезонларнинг мавжуд 
эмаслиги. 
"Амударё" ва "Сирдарё" ҳавза сув хужалиги бирлашмалари ўз фаолиятида учта 
асосий та-мойилга амал қилади: (i) сув ресурсларини сув олишнинг белгиланган 
лимитларига мувофик туғри тақсимлаш; (ii) ҳар қандай вазиятда иш-тирокчилар ва 
сувдан фойдаланувчилар ўртасида ҳаққонийлик ҳамда дўстона муноса-батларни 
мустаҳкамлаш принципига амал 
қилиш; (iii) сув - минтақада барча манфаатдор томонлар ва давлатлар 
саъй-ҳаракатини бир-лаштирувчи барқарорлик омили. 
Бироқ сувни давлатлараро тақсимлашнинг ижро органи ҳисобланган Ҳавза сув 
хужаликлари бирлашмасининг имконияти қуйидаги сабаб-ларга кўра чекланган: 

давлатлараро аҳамиятга эга сув олиш ин-шоотларининг бир қисми, шунингдек, 
сув омборларига эга муҳим гидроэнергетика мажмуалари миллий органлар 
бошқарувида; 

Ҳавза сув хужалиги бирлашмаси ер ости сувлари в а қайтадиган оқова сувлар 
олиш миқдори, жадвали, шунингдек, сув ресурслари сифатини назорат қилмайди; 

дарёларнинг асосий қўндоқларида ускуналар ва сув олиш иншоотлари эскирган; 

Ҳавза сув хужалиги бирлашмаси ва миллий гидрометеорология хизматларининг 
узаро ҳамжиҳатлигини мувофиқлаштириш талаб-лар даражасида эмас; 

дарёлар ҳавзаларини бошкариш ва улардан фойдаланишнинг аниқ қоидалари йуқ; 
давлатлараро аҳамиятга эга дарёларнинг қуриқланадиган худудлари белгиланмаган 
ва ҳоказолар. 
Мавжуд чекловлар ва ўзгаришлар шароитида Сув хужалиги мажмуини бошкариш 
борасидаги қийинчиликлар Ҳавза сув хужалиги бирлашмалари роли ва ваколатини 
кучайтириш, тошқинлар, қурғоқчилик ва бошка фавқулодда вазиятларда зарар 
ҳамда хавфларни камайтир-ган ҳолда, Сув хужалиги мажмуидан ишончли 
фойдаланиш ва бошкаришни таъминлаш учун мазкур тизимнинг имкониятларини 
оширишни талаб қилади. 


1 1 8

Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish