ГЭЖ/ЖБнинг WEMP лойиҳасига оид қарорларни амалга ошириш тизими,
2002
130
ГЭЖ лойиҳасининг оптималлаштирилган ASBOM модели техник, иқтисодий,
экологик ва қишлоқ хужалигига оид жиҳатларни мантиқан тугал ягона тизимга
бирлаштирган (4.4-расм). ASBOM ўзаро келишув асосидаги турли ҳолатлардан
олинадиган фойдани баҳолашнинг муҳим воситасидир. Бу электр энергияси ёки
сувни мамлакатларга сотиш ёхуд компенсация туловлари, шунингдек, мамлакатлар
ва дарёлар участкалари ўртасида сув/энергия масалалари бўйича бевосита
музокаралар учун умумий тизимни шакллантиришдан иборат бўлиши мумкин.
Орол
денгизини
бошқаришнинг
ASB-MM
модели
гидрологик
ва
ижтимоий-иқтисодий модуллардан иборат бўлиб, икки хил версияни ўз ичига олади:
ASB-MM - кенг жамоатчиликнинг минтақа муаммолари ва таваккалчиликларига
доир тушунчасини кенгайтириш; ASB-MM-expert - сиёсатчиларнинг турли
стратегиялар ва уларни амалга ошириш натижаларини баҳолашга оид тушунчасини
кенгайтириш. Модель аҳоли усишининг турли жиҳатларини, иқтисодиётдаги
ўзгаришлар ва иқлим ўзгаришларини ҳисобга олишга қодир. Тупроқ намлиги, сизот
ва дренаж сувларнинг минераллашишини олдиндан айта олиш учун Орол денгизи
ҳавзасининг шурланиш модели ишлаб чиқилди. Бу модель турли гидрогеологик
шароит ва сувни муқобил бошқаришда танлаш ва қарорлар қабул қилиш имконини
беради.
хизматларини, қарорларни қўллаб-қувватлаш воситаларини ташкил этиш
орқали имкониятни мустаҳкамлаш ҳамда хабардорликни кенгайтириш зарур.
Кузатув тармогини оптималлаштириш, Ҳавза сув хужалиги бирлашмалари постлари
билан боғлиқ ҳолда оқим прогнозини ва уни қайд қилишни, "on line" режимида
ахборот олишни такомиллаштириш, қурғоқчилик ҳақида олдиндан огоҳ этиш,
тошқинлар, ифлосланишдан ҳимоя килиш тизими, жумладан экстремал
вазиятларда огоҳ этиш ва фавқулодда ҳолат жорий этиш тизимини шакллантириш
бўйича умумий хатти-ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш алоҳида эътибор талаб
қилади. Шунингдек, барча иштирокчилар учун ягона ахборот тизими ва ГИС/ДЗ
маълумотлар базасини кенгайтириш, и н д и к а т о р л а р в а с у в о қ и м и н и
ифлослантирадиган оқова сувларни аниқлаш тизимини яхшилаш имкониятини
яратиш зарур. Ушбу чораларнинг амалга оширилиши мониторинг ишларининг
тезкорлиги, узлуксизлиги ва ишончлилигини, бошкарувнинг барча даражасида
сув миқдори ҳамда сифатини аниқ назорат қилишни таъминлайди.
Ривожланган мамлакатлар тажрибаси шуни курсатадики, эркин фикр алмашиш ва
ахборотдан фойдаланишни таъминлаш мақсадида саъй-ҳаракатларни бирлаштириш
барча мамлакат ҳамда минтақалар манфаати ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда,
гидробирдамлик в а ўзаро ишонч тамойилларига асосланган ҳамкорликни
ривожлантиришнинг асосий шартларидандир.
131
Do'stlaringiz bilan baham: |