Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув


Марказий Осиёдан режалаштирилаётган электр энергияси экспорти



Download 2,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/90
Sana13.05.2022
Hajmi2,31 Mb.
#603027
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   90
Bog'liq
Китоб Сув

Марказий Осиёдан режалаштирилаётган электр энергияси экспорти 
Айни пайтда Қирғизистон Республикаси l-Қамбарота ГЭС (400 МВт) ва 2-ГЭС (1200 
МВт) қурилишини ниҳоясига етказишни режалаштирмоқда. Уларнинг умумий 
қиймати 2,5-2,9 миллиард АҚШ долларини ташкил этади. Ҳукумат Қирғизистон 
жанубий ҳудудлари учун " 500/220 кВ қувватга эга "Датка" кичик станцияси 
қурилиши буйича инвестиция тендерини ўтказиш тугрисида" ва "Сари-Жаз 
дарёсида гидроэлектр станциялар каскади қурилиши туғрисида"ги (Иссиқкўл 
вилояти) қарорларни имзолади. Каскад қуввати камида 750 МВт ни ташкил этади. 
Тахминларга кўра, асосий электр энергия истеъмолчиси Хитой булади. Лойиҳанинг 
умумий 
қиймати 
2,5-3 
миллиард 
доллар 
миқдорида 
баҳоланмоқда. 
Ҳисоб-китобларга қараганда, Қирғизистон ҳар йили қарийб 300 миллион доллар 
қийматга тенг электр энергиясини экспорт қилиши мумкин. Қирғизистондан 
Афгонистонга электр энергиясини етказиб бериш бўйича ТИА лойиҳани ишлаб 
чиқиш учун Осиё тараққиёт банки 0,8 миллиард АҚШ доллар ажратди. Қобулга 
сотиладиган энергиянинг тахминий нархи соатига 1 КВт учун 5-6 центни ташкил 
этади. 
Тожикистон, Эрон ва Афгонистон энергетика идоралари раҳбарлари узунлиги 1100 
километр Сангтуда-Машҳад юқори вольтли электр узатиш линиясини барпо этиш, 
шунингдек, Тожикистонда Осиёнинг бошқа давлатларига электр энергияси 
транзити тугрисида уч томонлама шартномани имзолади (2006 йил 21 февраль). 


136 
Шунингдек, Тожикистон ва Афгонистон ўртасида Тожикистон электр энергиясини 
йил давомида етказиб бериш, газ соҳасидаги ҳамкорлик, Панж дарёсида ГЭС 
қурилиши бўйича лойиҳани амалга ошириш тугрисида икки томонлама шартнома 
тузилди. Айни пайтда Афгонистонга экспорт қилинаётган электр энергияси бир 
кунда соатига 120 минг КВтни ташкил этади. 
Қозоғистон ёқилғи энергетика мажмуи Америка ва Европанинг йирик трансмиллий 
корпорациялари, Хитой ва Ҳиндистонда катта қизиқиш уйғотмоқда. Мамлакатда 
энергия ишлаб чиқарадиган корхоналар деярли хусусийлаштирилган, катта қувватга 
эга гидроэлектр станциялар концессияга берилган. Энергетика бой шимол билан 
энергияга эҳтиёж сезаётган жануб ўртасида алоқани мустаҳкамлаш учун 2008-2010 
йилларда Шимол-Жануб иккинчи электр узатиш линияси ва Шимолий 
Қозоғистон-Актюбинск вилояти ўртасида электр узатиш линияси қурилишини 
якунлаш режалаштирилмоқда. Бу Қозоғистонни электр энергия сотиб олишдан 
ҳалос этади ва унинг энергия мустақиллигини таъминлайди. Умумий қиймати 9,5 
миллиард АҚШ долларига тенг Қозоғистон-Хитой энергия робитасини ташкил этиш 
лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳам кўзда тутилган. Ушбу робитани таъминлаш 
мақсадида 7200 МВт қувватга эга янги ГРЭС ва Хитой марказита умумий узунлиги 
3800-4200 километрни ташкил қиладиган электр узатиш линияси барпо этилади. 
Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши Қозоғистондан Хитойга электр энергиясини 
экспорт қилиш имкониятини (6 минг МВтдан ортиқ) анча оширади. (Энергетикага 
доир вазият ҳақидаги маълумотлардан, Узбекистон Республикаси Минтақалараро ва 
стратегик тадқиқотлар институти, 2006). 

Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish