Кушимча сув омборлар ва компенсапиялар
Тухтагул
сув
омборидан
ўзаро
келишилган
ва
баркарор
тартибда
фойдаланилганида, маса-лан, қишда 5,5 км3, езда 6 км3 сув чикарган тақдирда ҳам
2-3 км3 миқдоридаги сув хужалик мақсадларида фойдаланилмасдан Чордара туғони
орқали ўтиши лозим. Бунда Қирғизистон сув ресурсларидан асосан ички бозорда
сотила-ётган арзон электр энергияси ишлаб чикариш учун фойдаланади (80 %).
Бироқ сўнгги йилларда Қирғизистон ҳам Тожикистон ва Қозоғистон каби электр
энергиясини сотиш бўйича ички бозорни кенгайтиришга эътибор қаратмоқда
(4.6-рамка).
Узбекистон Норин-Сирдарё ўрта оқими асосий ўзанида яна битта тўғон қуришнинг
имкони йўқлигини ҳисобга олиб, Фарғона водийсида қушимча сигим ташкил
этмоқда (2.1-рамка)
Чирчиқ ҳамда Оҳангарон дарёлари сув ресурсларидан янада оқилона фойдаланиш
йўлларини куриб чиқмоқда. Сирдарё оқимини бошқаришни бу тарзда яхшилаш
агарда Тухтагулдан фойдаланишнинг кейинги ўн йилда ўзгартирилган тартиби
тикланса, юқори
Са
мара бериши мумкин. Қайроққум ва Чордара сув омборларидан
фойдаланиш қоидаларини муайян даражада ўзгартириш ушбу муаммони бартараф
127
этишга ёрдам беради. Бундай лойиҳаларни амалга ошириш учун талаб қилинадиган
сарф-харажатлар Тухтагул омборидан фойдаланиш тартибини ўзгартиришга
кетадиган харажатларнинг бир қисмини ташкил этади ва буни барча мамлакатлар
эътибор-га олишлари даркор [62].
Шунингдек, Қозоғистон ҳам сугориш ҳамда
экология мақсадларида ишлатиладиган ортиқча қишки оқимларни сақлаш учун
Чордара оқими қуйи қисмида жойлашган Кўксарой пастликларидан
фойдаланиш бўйича тадқиқотлар олиб бормоқда. Агар Норин-Сирдарё тизими
барқарор ишласа, бундай сув омборга эҳтиёж қолмайди. Бундан ташқари унинг
ташкил этилиши буғланиш натижасида юзага келадиган қўшимча сув йўқотишга
сабаб бўлади (0,4 км3). Қўшимча сув омборлар ташкил этишнинг турли
вариантларини амалга ошириш қисқа мудцатда кескинликни камайтиришга ёрдам
бермайди. Минтақавий институтлар Тухтагул сув омборидан баркарор фойдаланиш
бўйича қўшма шартномаларга эришиш учун минтака ҳамда халқаро ҳамжамиятни
жалб қилган ҳолда, асосий томонлар билан туғридан-тўғри музокаралар ва кўп
томонлама маслаҳатларни қучайтириши жуда муҳимдир.
WEMP лойиҳасида таъкидланганидек (2002), кейинги ўн йилда электр энергия учун
компенсация тўланишидан пул билан ҳисоб-китоб қилиш асосида электр энергияси
ҳамда қувватлар эркин савдосига ўтиш юз беради. Тахминларга кўра, барча
давлатларда энергетика тармоғини бирлаштириш жадал суръатда ривожланади.
Ушбу ўтиш даврида турли энергетика компаниялари давлат назоратида қолади,
ирригация соҳасидаги манфаатдор томонлар эса улар билан ёз мавсумида
Қирғизистондан электр энергиясини сотиб олиш тугрисида келишиб олиши
мумкин.
Келажакда эркин бозор иқтисодиётининг ривожланган тамойил ва механизмлари
устувор-ликка эга булса, гидроресурслардан фойдаланиш учун олинадиган сув ва
энергия энергети-кага ҳам, қишлоқ хўжалиги тармоғига ҳам тенг тақсимланади.
Электр энергияси экспорти ва импорта сув таъминотидаги хизматлардан аж-ратиб
олинади. Энергетика компаниялари уз мижозларига хизмат курсатиш кулами ва уз
даромадини ошириш йўлларини излайди. Кишлок хужалиги тармогида бу омил
сувдан фойдаланувчилар уюшмаларини мустаҳ-камлашга ёрдам беради. Уюшмалар
эса ўз навбатида, сугоришга мулжалланган сув етказиб беришга оид хизматларни
тақдим этганлиги учун тулов жорий этиш орқали сув истеъмолини янада
та-комиллаштиради.
128
Do'stlaringiz bilan baham: |