Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув


З-боб. СУВ РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ



Download 2,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/90
Sana13.05.2022
Hajmi2,31 Mb.
#603027
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   90
Bog'liq
Китоб Сув

З-боб. СУВ РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ 
3.1. Сув ресурсларини бошқариш соҳасида миллий сиёсат 
3.1.1. 
Сув хужалиги сиёсати ва ислоҳотлар
Амалга оширилаётган ислоҳотларнинг барча босқичларида Узбекистон 
Республикасининг асосий устувор вазифаси аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва 
атроф-муҳитни муҳофаза этиш бўйича ишончли кафолатлар ҳамда чора-тадбирлар 
кўрилишини таъминлашдан иборат (54,56). Ҳукуматнинг табиатни муҳофаза 
қилишга оид сиёсати ва сувдан оқилона фойдаланиш ҳамда атроф-муҳитни 
муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар қуйидаги асосий 
тамойилларга асосланган: 

атроф-мухитни щоли турмуш даражасини оширипшинг мухим омили сифатида сщлаш ва ц 
айта тиклаш бўйича иц тисодий ҳ а м д а э к о л о г и к с и ё с а т и и мувофщлаштириш; 

табиатиииг айрим таркибий цисмлариии мухофаза цилишдан экотизимларни умумий ва 
комплекс равишда химоялашга утиш; 

жамиятнинг барча аъзоларининг атроф-мукитни мухофаза цилиш, унинг хилма-хиллигини 
сщлаш ва вазиятни яхшилаш, щоли хаёти учун цулай шароитларни яратиш борасидаги 
жавобгарлиги. 
Узбекистон 
Республикаси 
Президентининг 
фармонларида, 
Вазирлар 
Маҳкамасининг қарорларида, жумладан "Жамиятнинг сиёсий, иқтисодий ва 
маънавий соҳасида ислоҳотларни эркинлаштириш ҳамда чуқурлаштириш, мамлакат 
хавфсизлигини таъминлаш буйича дастурларни амалга ошириш чора-тадбирлари 
тўғриси"даги (2006 й.) қарорида, шунингдек, уларнинг амалга оширилишини 
тартибга солувчи тегишли қонунлар, қоида ва меъёрларда иқтисодиётнинг барча 
жабҳаларида ислоҳотларни мутаносиб тарзда ривожлантириш стратегияси 
белгилаб берилган. 
Ҳукуматнинг қишлоқ хўжаликка доир сиёсати институционал туб узгаришларни 
келгусида ҳам амалга ошириш, сувдан фойдаланувчилар уюшмаларини 
ривожлантириш, қишлок хужалиги ишлаб чиқарувчиларининг хуқуқ ва иқтисодий 
мустақиллигини 
кенгайтириш 
орқали 
иқтисодий 
ислоҳотларни 
эркинлаштириш ҳамда чуқурлаштиришга қаратилган. Узбекистон Республикаси 
Президентининг 2003 йилнинг октябрида қабул қилинган "2004-2006 йилларда 
фермер хужаликларини ривожлантириш концепцияси туғрисида"ги фармонида 


87 
жойларда фермер хужаликларини ташкил этиш, уларнинг хуқуқий химоясини 
таъминлаш, фермерлар ишига маъмурий ташкилотларнинг ноқонуний аралашувига 
йўл қуймаслик зарурлиги қайд этилган. 2006 йилнинг бошида асосан пахта ва ғалла 
етиштирадиган фермер хўжаликлари сони 120 минг, деҳқон хужаликлари сони 3,5 
миллиондан ортди. 
Ҳукуматнинг сув хужалиги сиёсати сувдан оқилона фойдаланиш ва сув 
ресурсларини ҳимоя қилиш, мамлакат сув хужалиги мажмуини бошқариш 
самарадорлиги ҳамда ишончлилигини ошириш, мавжуд инфратузилмани 
реконструкция қилиш, ундан фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатиш учун 
ресурслар ажратиш орқали сувни кафолатли етказиб бериш, жамият ва табиий 
экотизимларга зарур сервис хизмати курсатишни таъминлашга йўналтирилган. 
Сув хужалиги фаолиятининг асосий устувор йуналишлари қуйидагилар 
хисобланади: 

барча соҳаларда сувни истеъмол қилишда уни тежаш ва сув ресурслари сифатини 
яхшилаш; 

аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш тизимини ривожлантириш; 

тупроқ унумдорлигини қайта тиклаш -қулай сув-туз мувозанатини ўсимлик 
илди-зи зонасида ушлаб туриш; 

тупроқнинг сув ва шамол таъсирида емирилишининг олдини олиш, тоғ ва тоғолди 
ҳамда чўл-яйлов худудларининг ўсимлик дунёсидан оқилона фойдаланиш ва уни 
ҳимоя қилиш; 
. бир-бири билан ўзаро боғлиқ минтақавий ва миллий муаммоларни мутаносиб 
равишда ҳал қилиш асосида Оролбўиида экологик-иқтисодий тангликларни салбий 
оқибатларини юмшатиш. 
Вазирлар Маҳкамасининг сувдан барча даражада фойдаланишнинг бозор 
муносабатларини жорий этган ҳолда ирригацияни маъмурий-худудий бошқаришдан 
ҳавзали икки даражали ҳавза бошқарувга ўтишга қаратилган икки қарори сув 
хужалигини ислоҳ қилишда муҳим омил булди, яъни: 

2003 йил 21 июндаги "Узбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хужалиги 
вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида"ги 290-қарор; 

2003 йил 21 июлдаги "Сув хужалигини бошқаришни ташкил этишни 
такомиллаштириш тўғрисида"ги 320-қарор. 
Ушбу қарорларга мувофиқ сув хужалигини қатъий марказлаштирилган ёндашув 
билан ажралиб турадиган худудий бошқарув принципидан гидрографик (ҳавзали) 
бошқарув принципига асосланган мослашувчан тизимли бошқарувга утиш муҳим 
шарт қилиб қўйилди. Ирригация тизимларини ҳавзали бошқариш (ИТҲБ), сувдан 
фойдаланувчилар уюшмалари (СФУ), Қишлоқ ва сув хужалиги вазирлигининг бу 
борадаги барча ишларини мувофиқлаштирадиган Сув хужалиги бош 
бошқармасини ташкил этиш орқали мамлакат худудида сув хужалигини 


88 
бошқаришнинг икки даражали тизимини яратиш ислоҳотларнинг муҳим таркибий 
қисмига айланди (3.1-расм). 
Ширкат хўжаликлари ва сувдан 

Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish