Миллий ва тармоқ дастурлари ҳамда ҳаракатлар режаси:
Узбекистан Республикасининг атроф-муҳит муҳофазаси бўйича миллий ҳаракат
дастури, 1999 йил; Биохилма-хилликни сақлаш бўйича миллий стратегия ва
ҳаракатлар дастури, 1998 йил; Чўлланишга қарши курашиш бўйича миллий ҳаракат
дастури, 1999 йил;
Иссиқхоналар газлари эмиссиясини камайтириш миллий стратегияси, 2001 йил;
Иқлим ўзгариши бўйича миллий маълумот, 1999, 2001 йил;
Турмуш даражасини оширишнинг ўрта муддатли стратегияси, 2003 йил ва
бошқалар.
давлат ва маҳаллий бюджетлардан, шунингдек, корхоналар маблағлари, хориж
сармоялари, банклар қарзлари ва кредитлари хисобидан молияланадиган турли
дастур ҳамда лойиҳалар амалга оширилмоқда. Миллий дастурлар ва лойиҳалар
самарадорлигига баҳо бериш аввал ва яқинда ўтказилган кузатувларга оид
шархларда берилган. Шунинг учун сув-ер ва энергетика ресурсларидан
фойдаланишга тааллуқли айрим хужжатларгагина тўхталиб ўтамиз (55,56).
Мамлакат иқтисодиётининг сув ва қишлок хужалик тармоқларида ислоҳотларни
ривожлантиришни
қўллаб-қувватлаш
учун
"Узбекистон
Республикасида
суғориладиган деҳқончилик ва сув хужалигини ривожлантириш бўйича 2015
йилгача мулжалланган бош схемаси" (2001) ва "Узбекистон Республикасининг
қишлок хужалигини ислоҳ қилиш в а сувдан фойдаланувчилар уюшмаларини
ташкил этиш шароитида сув ресурсларини бошқариш ва сувдан фойдаланишни
такомиллаштириш бўйича давлат стратегияси лойиҳаси" (2004) ишлаб чиқилди.
Ҳар икки дастурий хужжатдан кўзланган умумий мақсад мамлакатда жадал кўпайиб
бораётган аҳоли эхтиёжлари ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун
суғориладиган деҳқончиликни янада ривожлантиришнинг аниқ йўналтирилгани
ҳамда имкониятларини асослашдан иборатдир. Юқорида қайд этилганидек
(2.3-боб), сув ва ресурсларни тежаш бўйича ўрта муддатли келажакда
режалаштирилаётган тадбирларнинг амалга оширилиши
ҚИШЛОҚ
хужалиги
ишлаб чиқариши самарадорлигини ошириш, қишлоқда даромад олишни
купайтириш ва атроф-муҳитни сақлашга ёрдам беради. Сувни бошқариш
масалаларида хукуматнинг ролини кучайтириш мақсадида Бош схемада
Узбекистон
Республикаси Сув ресурслари давлат қумитасини ташкил этиш кузда тутилган
(Давсувқўм).
2000 йилда Узбекистон хукумати Жаҳон банки ва Голландия хукумати кўмагида
табиий ресурсларнинг емирилиши ва И&Д инфратузилмасининг издан
чиқиш эҳтимолининг олдини олиш мақсадида, шунингдек, қисқа ҳамда узоқ
муддатли даврда кафолатли сув етказиб бериш ва сув хужалиги тизими
мустаҳкамлигини
таъминлаш
мақсадида
"Ирригация
ва
дренажни
90
ривожлантириш стратегия"сини ишлаб чиқиш ва жорий этиш ташаббуси билан
чиқди (88). Стратегия икки босқичда амалга оширилади: "Бирлашиш ва жадал
ҳаракат қилиш" ва "Реконструкция ва модернизация". Ушбу босқичларнинг ҳар
бири сармоя ажратиш, институционал туб ўзгартиришлар ва стратегик
ислоҳотларни ўз ичига оладиган чора-тадбирлардан иборат.
Узбекистон Республикасининг 2010 йилгача мулжалланган миллий энергетика
дастури энергия сарфини камайтириш ва энергияни тежаш самарадорлигини
оширишга қаратилган. Ушбу дастур да ички энергия ресурсларини қидириш ва
ўзлаштиришни кенгайтириш, электр энергияси ишлаб чиқаришда кумир улушини
ошириш ҳисобидан табиий газ истеъмолини камайтириш, қайта тикланаётган
энергия манбаларидан фойдаланиш даражасини оширишга алоҳида эътибор
қаратилган. 2001-2010 йилларда энергияни тежаш бўйича миллий дастурнинг
асосий устувор йуналишлари энергия самарадорлиги, энергияни тежаш ва энергия
ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳисобланади. Бу дастур биринчи
навбатда, гелиоэнергетика, мини-гидроэнергетика, геотермал энергетика, шамол ва
биомасса энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишга
қаратилган (52,53). Мамлакатнинг глобал экологик конвенцияларни
бажаришга доир имкониятини миллий баҳолаш (МСМБ) доирасида ишлаб
чиқилган (2006) Глобал экологик конвенцияларни (ГЭК) ҳамкорликда
бажариш учун Салоҳиятни ривожлантиришга доир миллий стратегия ва ҳаракатлар
дастури ГЭК буйича умумий мажбуриятларнинг ижросини таъминлашга қаратилган
имкониятларни янада мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантириш борасида амалга
оширилажак ишлардан иборат [32,56]. Ҳаракатлар режаси учта мақсаддан иборат
вазифани қамраб олган: (i) мувофиқлаштириш, ҳамкорлик, ресурс кумаги ва
кучайтириш чоралари тизимини такомиллаштириш; (ii) ГЭК талаблари билан
уйғунлаштириш мақсадида меъёрий-хуқуқий базани ва у уз ичига олган
хужжатларни
амалга
ошириш
механизмларини
ривожлантириш;
(iii)
жамоатчиликнинг хабардорлик ва билим даражасини ошириш, аҳолини ГЭКни
амалга ошириш ишларига жалб этиш. Мазкур асосий қоидалар умумий ва ўзаро
боғлиқ эҳтиёжларни батафсил таҳлил қилиш натижасида, шунингдек, тадқиқотлар
ҳамда барча манфаатдор иштирокчилар, мустақил экспертлар, жамоатчилик
вакиллари ва маҳаллий ҳамжамият билан кенг миқёсда маслаҳатлашиш давомида
ишлаб чиқилди. Жамиятнинг барча тузилмалари саъй-ҳаракатларини миллий
ҳаракатлар дастурини бажаришда бирлаштириш уларни кенг кўламда амалга
оширилаётган атроф-мухитни мухофаза қилиш ишлари да жипслаштиришга ёрдам
беради.
Аввалги бўлимларда қайд этиб ўтилган қатор дастур ва лойиҳалар орасида табиий
экотизимлар барқарорлигини сақлаш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш бўйича
минтақавий ҳамда миллий ташаббуслар алоҳида аҳамиятга эга.
91
Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатларида давлатлараро хамкорлик
доирасида Марказий Осиё мамлакатларининг ер ресурсларини бошқариш
бўйича ташаббусининг (МОМЕРБТ) куплаб донорлар иштирокида ишлаб чиқилган
Миллий муваққат дастури (ММД) ер ресурсларини барқарор бошқаришни
жадаллаштириш орқали ерларнинг емирилишига қарши кураш ва кам
таъминланганликни камайтиришга қаратилган
[39]. Дастурнинг амалга оширилиши химояга муҳтож табиий экотизимларнинг
экологик яхлитлигини барқарорлаштириш ва яхшилаш, аҳоли турмуш даражасини
оширишга кумаклашади. Глобал экологик жамғармани (ГЭЖ) қўллаб-қувватлаш
бир-бири билан узаро боғлиқ учта фаолият туридан иборат бўлади: имконият
яратиш, жойларда лойиҳаларни амалга ошириш ва маҳаллий, миллий ҳамда
давлатлараро даражада мақсадли текширувларни ўтказиш учун сармоя
ажратиш. Бундан ташқари хуқуқий, сиёсий, институционал муаммоларни ҳал
қилиш, иштирок кўламини кенгайтириш дастурларини бажариш буйича турли
ёндашувлар синаб курилади. Узбекистон инвестиция ММД дастурининг умумий
қиймати 516,6 миллион АҚШ долларини ташкил қилади. Шунинг 377 миллиони
ММДнинг "Табиий ресурсларни бошкариш"га доир муҳим қисмига туғри келади.
"Ўзбекистонда Амударё дельтасида маҳаллий сув ҳавзаларини ташкил этиш"
лойиҳаси (Оролни қутқариш халқаро жамғармаси) Амударё дельтасида экологик
муҳим ветландлар ва қайирларни аниқлайди. Бунинг учун уларни тезда қайта
тиклаш, иложи булса кенгайтириш ва сатҳини ошириш талаб этилади. Бу лойиҳа
эҳтиёжни урганиш ва ветландларни ташкил этиш ҳамда Амударё дельтасини
қайта тиклашга доир вазифаларнинг техник ижроси асосида сув ресурсларини
узоқ муддатли бошқариш сиёсатини шакллантирди.
Давлат 2000-2001 йилларда юз берган оғир қурғоқчилик оқибатларини
юмшатиш мақсадида қатор шошилинч чоралар курди [88]. Ушбу офатдан қаттиқ
азият чеккан худудларда кўрилган зарар 38-40 миллион долларни ташкил этди. 2001
йилда Узбекистон хукумати техник тадбирларни амалга ошириш учун катта моддий
ва молиявий ресурс ажратди ҳамда халқаро ҳамжамиятга ёрдам сураб мурожаат
қилди. БМТ Тараққиёт дастури кумагида бир неча лойиҳалар - "Узбекистонда
қурғоқчилик оқибатларини камайтиришга доир фавқулодда чоралар",
"Узбекистон Республикаси ҳукуматига қурғоқчилик оқибатларини юмшатиш
мақсадида ёрдам бериш", "Қурғоқчиликнинг олдини олишда Узбекистон
ҳукуматининг маслаҳат хизматларини ташкил этиш" - амалга оширилди.
Шу билан бирга айрим лойиҳалар, айниқса, Сирдарё ҳавзасига оид лойиҳалар
ҳамон муҳокама талаб қиладиган мавзу ҳисобланад^ [82] ва қайтадан кўриб
чиқишни талаб қилади.
Бу масалалар Фарғона водийсидаги Резаксой сув омбори қурилиши ва Арнасой
кўллар тизимида муҳандислик тадбирларига тааллуқлидир (2.2-бобга
92
каранг). Бу лойиҳаларни амалга оширишга асосий туртки Тухтағул
гидроузелининг ишлаш тартибининг ўзгариши билан боғлиқ муаммолардир. Ушбу
муаммолар қурғоқчилик йилларда янада кес-кинлашди. Шу аснода Узбекистон
худудида лойиҳанинг амалга оширилишдан, кафолатли сув билан таъминлашдан ва
Норин ва Сирдарё сув оқимларини Чордара сув омборигача қайта бошқаришда
барча сувдан фойдаланувчилар ва Сирдарё ҳавзасидаги табиий экотизимлар
бевосита ёки билвосита фойда кўриши мумкин.
Бугунги кунда бир мамлакат худудида шошилинч чораларнинг кўрилиши дарёлар
ҳавзалари бўйича тобора ортиб бораётган сув хавфларини олдини олишда камлик
қилиши аниқ. Марказий Осиёда сув ресурсларидан фойдаланиш ва ўзаро фойдали
хамкорлик ҳамда шерикликни мустаҳкамлаш борасида муносабатларни
такомиллаштириш учун барча давлатлар саъй-ҳаракатини бирлаштириш зарур.
3.2. Сув ресурсларини бошқаришнинг институционал жиҳатлари 3.2.1.
Do'stlaringiz bilan baham: |