196
4.6.
Меҳнат ва иш ҳақи ҳисоби
Хўжалик юритувчи субъект ходимларининг
шахсий даромади, яъни меҳнатга ҳақ тўлаш
маблағлари
-
маҳсулот таннархига киритиладиган
тўловлар ҳамда хўжалик юритувчи субъект
ихтиѐрида
қолдириладиган
фойда
ҳисобидан
бериладиган тўловлардан (дивиденд ва фоизлар)
иборат.
Республикамизда амалга оширилаѐтган иқтисодий ислоҳотлар-
нинг туб негизида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, қилинган
меҳнатига яраша тақдирлаш ҳамда турмуш фаровонлигини ошириш
масаласи ѐтади.
Ушбу масалаларни ҳал этиш борасида бухгалтерия соҳасида ҳам
ижобий ишлар амалга оширилмоқда, хусусан, инсон меҳнат қилар
экан унинг ҳисобини тўғри ташкил этиши ва юритиши, тўловларни
ҳамда ажратмаларни ўз вақтида олиб бориши тақозо этилади.
Ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш
шакллари, тартиби ва
миқдори ҳамда даромадларининг бошқа турлари хўжалик юритувчи
субъект томонидан мустақил равишда белгиланади. Бунда хўжалик
юритувчи субъектлар томонидан бажарилаѐтган ишларнинг мурак-
каблиги ва шароитга қараб табақалаш учун давлат тариф ставкалари
бўйича иш ҳақи, маошларидан мўлжал
учун фойдаланишлари мум-
кин.
Хўжалик юритувчи субъект ва ташкилотларга иш ҳақи фонди ва
моддий рағбатлантириш фондининг миқдорини белгилайдиган нор-
мативлар юқоридан тасдиқланмайди. Меҳнатга ҳақ тўлаш харажат-
ларининг меъѐрлаштириладиган миқдори хўжалик юритувчи субъ-
ектнинг ўзи томонидан фақат солиқ
солинмайдиган фойдани
ҳисоблаб чиқиш учун аниқланади.
Маҳсулот таннархига киритиладиган тўловлар таркибига ишбай
иш ҳақи, тариф ставкаси, лавоз маошлари (окладлари), рағбатланти-
риш ва товон (компенсация) тўловлари, ишчи ва хизматчиларни
уларнинг ишлаб чиқариш фаолиятидаги аниқ кўрсаткичлари учун
белгиланган мукофотлаш тартибларига қараб ҳисобланган иш ҳақи
ҳамда амалдаги қонунларда кўзда тутилган тўловлар киради.
Истеъмолга йўналтириладиган маблағларни тартибга солиш
мақсадида солиқ белгиланган. Бунда истеъмол учун йўналти-
риладиган маблағлар деб, хўжалик
юритувчи субъектдаги барча
197
ходимларнинг меҳнат ҳақи харажатлари суммаси, пул тўловлари, шу
жумладан, бир йилдаги йил якунлари бўйича мукофотлар, моддий
ѐрдам, меҳнат ва ижтимоий имтиѐзларни белгилашга аталган
суммалар ва якка тартибдаги хусусиятларга эга бўлган бошқа
тўловлар ҳамда ихтиролар, рационализаторлик
таклифлари учун
тўловлардан ташқари меҳнат жамоасининг аъзолари қўшган маблағ-
лари бўйича тўланадиган даромадлар (дивидендлар, фоизлар)га айти-
лади.
Истеъмол учун йўналтириладиган маблағларни тартибга солиш
учун қабул қилинадиган хўжалик юритувчи субъект хўжалик ҳисо-
бидаги даромади сотилган маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархи
таркибидаги меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари билан хўжалик
юритувчи субъект ихтиѐрида қоладиган фойда суммалари сифатида
ҳисоблаб чиқилади. Бунда хўжалик юритувчи субъектнинг хўжалик
ҳисобидаги даромади таққослаш мумкин бўлган нархлар ва шароит-
ларда ҳисоблаб чиқилиши лозим бўлади.
Меҳнат ва иш ҳақига тегишли режа топшириқларини ҳисобга
олиш ва назорат қилишда бухгалтерия ҳисоби муҳим рол ўйнайди.
Чунки унинг ѐрдамида хўжалик юритувчи субъектнинг барча бўлим-
ларида меҳнат кўрсаткичларининг бажарилиши ва унинг ўзгариши
ҳақида иқтисодий асосланган ахборотлар яратилади.
Ходимларнинг меҳнат унумдорлигини ошириш ва хўжалик
юритувчи субъект ишини яхшилашга бўлган моддий қизиқишларини
янада ошириш мақсадида уларга тўланадиган иш ҳақида хўжалик
юритувчи субъект ишининг умумий якунини яхшилаш учун тўлана-
диган қисмини оширишга кенг йўл очиб берилмоқда.
Шунинг учун
хўжалик субъектларидаги бухгалтерия ҳисобининг энг муҳим вази-
фаларидан бири меҳнат ўлчови ва унга ҳақ тўлаш устидан назорат
қилиб туришдир.
Бухгалтерия ҳисоби ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулотга харажат-
ланган меҳнат миқдорини ва иш ҳақини тўғри аниқлаб бериши
лозим.
Ҳар бир хўжалик субъекти фаолияти тўғри ва
нормал олиб
борилиши учун унда маълум касб ва малакага эга бўлган кадрлар
ишлаши керак. Хўжалик субъектида маълум давр ичида ишлаѐтган
барча ходимлар унинг шахсий таркиби деб юритилади. У иккига
бўлинади:
Do'stlaringiz bilan baham: