Махсус таълим вазирлиги


- рўйхатдаги шахсий таркиб



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/221
Sana29.04.2022
Hajmi3,39 Mb.
#593837
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   221
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi

- рўйхатдаги шахсий таркиб; 


198 
- рўйхатдан ташқари шахсий таркиб. 
Хўжалик субъекти шахсий таркибининг асосий қисмини рўй-
хатдаги шахсий таркиб ташкил қилиб, унга доимий ва вақтинчалик 
ишга беш йилдан кам бўлмаган даврга қабул қилинган ва меҳнат 
дафтарчалари очиладиган ходимлар ҳамда хўжалик субъекти асосий 
фаолияти бўйича бир йилдан кам бўлмаган муддатга вақтинчалик 
ишга қабул қилинган ва меҳнат дафтарчалари очилмайдиган ходим-
лар киради. 
Рўйхатдан ташқари шахсий таркиб ходимлари хўжалик субъ-
ектига, одатда, унинг асосий фаолияти билан боғлик бўлмаган вақ-
тинчалик, мавсумли ишларни ва топшириқларни бажариш учун так-
лиф қилинган бўлиб, улар ушбу хўжалик субъекти штатига кирмайди 
ва уларга кадрлар бўлимида меҳнат дафтарчаси юритилмайди. Баъзи 
пайтларда рўйхатдан ташқари шахсий таркибга тегишли иш ҳақи 
фондлари ҳисобидан рўйхатдаги шахсий таркибга қарашли ишчи ва 
хизматчилар томонидан бажарилган ишларга ҳақ тўлаш мумкин. 
Лекин бундай ишлар уларнинг ўз иш вазифалари билан боғлиқ 
бўлмаслиги керак. 
Саноат ишлаб чиқаришида ишлайдиган ходимларга саноат 
маҳсулотини ишлаб чиқаришда бевосита ѐки билвосита қатнашувчи 
ходимлар киради. Бу ходимлар қуйидаги гуруҳлардан иборат: 
- асосий ишлаб чиқаришда банд бўлган ходимлар; 
- хизмат қилувчи ва ѐрдамчи ишлаб чиқаришда банд бўлган 
ходимлар ҳамда асосий ишлаб чиқариш цехларидаги асбоб-
ускуналарни созлаш ва тузатиш ишларини бажарувчи ишчилар; 
- кўмакчи цехларда ишлайдиган ишчилар; 
- хўжалик субъектига қарашли тажрибахоналар, илмий 
текшириш муасасаларида ишлайдиган ходимлар; 
- завод бошқармасининг ходимлари ҳамда хўжалик субъекти 
ишлаб чиқариш фаолиятига хизмат қиладиган конструкторлик 
бюроси ва шу кабиларнинг ходимлари; 
- хўжалик субъектидаги барча қоровул ходимлари. 
Саноатга тааллуқли бўлмаган ходимларга уй-жой ва коммунал 
хўжалик ходимлари, кўмакчи қишлоқ хўжалик, хўжалик субъектлари, 
болалар боғчаси, ўқув юртлари ва курслари, тиббий ва маданий-
маиший муассасаларнинг ходимлари ҳамда иморат ва иншоотни 
капитал тузатиш ишлари билан банд бўлган ходимлар киради. 


199 
Саноат ишлаб чиқаришида банд бўлган ходимлар хўжаликда 
қандай вазифаларни бажараѐтганликларига қараб, олти гуруҳга 
бўлинади: 
а) ишчилар; б) муҳандис-техник ходимлар; в) хизматчилар; г) 
кичик хизматчи ходимлар; д) ўқувчилар; е) қоровул ва ўт ўчирувчи 
ходимлар. 
1. Ишчиларга-
маҳсулот ишлаб чиқаришда бевосита қатнашувчи 
ва ишлаб чиқаришни нормал олиб боришни ташкил қилувчи 
шахслар киради. Ишчилар махсулот ишлаб чиқаришда қатнашиш-
ларига қараб, асосий ишлаб чиқарувчи ва ѐрдамчи ишлаб чиқарувчи 
ишчиларга бўлинади. 
Асосий ишлаб чиқарувчи ишчилар деб ушбу хўжалик юритувчи 
субъектда ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулотни яратишда бевосита 
қатнашувчи ишчиларга айтилади. 
Ёрдамчи ишлаб чиқарувчи ишчиларга иш жойлари учун ишлаб 
чиқариш хизматларини бажарувчи ишчилар, яъни меҳнат воситалари 
ва ишлаб чиқариш биноларини жорий тартибда тузатиб, тозалаб 
туриш, маҳсулотни ортиш, тушириш билан банд бўлган ишчилар 
киради. 
2. Муҳандис-техник ходимларга
хўжалик юритувчи субъект 
фаолияти устидан техникавий ишлаб чиқариш ва иқтисодий 
жиҳатдан раҳбарлик қилувчи ходимлар киради. 
3. Хизматчиларга
хўжалик юритувчи субъектлардаги идора 
ишларини ва айрим маъмурий-хўжалик ишларини бажарувчи ходим-
лар киради. 
4. Кичик хизматчи ходимларга
ишлаб чиқаришга тааллуқли 
бўлмаган биноларни, ҳовлиларни тозаловчи шахслар, хат ташув-
чилар киради. 
5. Ўқувчилар
хўжалик субъекти ишлаб чиқариш жараѐнини якка-
якка ѐки бригада усули билан ўрганаѐтган шахслардир. 
6. Қоровул ва ўт ўчирувчи ходимларга
харбийлаштирилган, 
қуролланган, вахтѐрлик ва ўт ўчиришда хизмат қиладиган ишчилар 
киради. 
Саноат ишлаб чиқаришида ишлайдиган ходимлар касблари, ма-
лакалари ва иш стажлари бўйича ҳам гуруҳланади. 
Касблари бўйича ходимлар токарлар, фрезерчилар, слесарлар, 
монтѐрлар, муҳандислар, технологлар, бухгалтерлар ва ҳоказоларга- 
бўлинади. 


200 
Малака деб ишлаб чиқаришнинг айрим участкаларидаги ҳар хил 
ишларни бажариш борасидаги бўлимлар ва қобилиятлар йиғиндисига
айтилади. Ишчиларнинг малакаси уларга берилган разрядларга қараб 
белгиланади. Уларнинг малакаси ошган сари разрядлари ҳам ошиб 
боради. Бошқа ходимларнинг малакаси уларнинг иш стажларига, 
маълумотларига қараб белгиланади. Ишчи ва хизматчиларга 
тўланадиган иш ҳақи, улар томонидан харажатланган меҳнатлари-
нинг миқдори ва сифатига қараб, моддий ва маиший эҳтиѐжларни 
қондириш учун пул шаклида тўланадиган ижтимоий маҳсулот-
ларнинг бир қисмидир. 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish