194
Текшириш ҳажмининг қамрови бўйича:
ѐппасига-объект ҳар томонлама ва тўлиқ текширилади;
танлама-объектнинг
асосий
кўрсаткичлари
танлаб
олиб
текширилади;
Ўтказиш вақтига қараб:
режали-субъект томонидан тузилган режага асосан(йилда бир
марта) ўтказилади;
кутилмаган ҳолда-жавобгар шахс кутмаган ҳолда,
шикоят
тушганда ва ҳоказо ўтказилади.
Инвентаризацияни ўтказиш усулидан умумий раҳбарлик
субъектнинг раҳбари ѐки унинг ўринбосарлари томонидан амалга
оширилади. Буйруққа асосан тузилган инвентаризация комиссиясига
ишончли мутахассислар жалб қилинади ва натижасини (далолат-
номани) раҳбар тасдиқлайди. Инвентаризация комиссияси ўтказиш
даврида бухгалтернинг ҳисоб маълумотларига асосланган ҳолда ТМЗ
инвентаризация рўйхатини омборлар бўйича(инв-3) тузади. Уни
ўтказиш вақтида омбор мудири томонидан ТМЗ қабул қилиш ва
чиқариш тақиқланади, у инвентаризация комиссиясига ҳамма ҳуж-
жатларда маълумотлар омборхона ҳисобидаги тегишли карточкаларга
ўтказилганлиги ва бухгалтерияга топширилганлиги тўғрисида тилхат
беради.
Инвентаризациянинг натижаларини аниқлаш учун ТМЗ қол-
диқларини ҳисобга олувчи
дафтардан фойдаланиш мумкин, чунки
унда инвентаризациянинг натижаси бўйича тузилган рўйхатга асосан
жисмоний кўринишдаги ТМЗ қолдиғини қайд қилувчи махсус устун
мавжуд.
Инвентаризация натижасида аниқланган фарқлар-ортиқча ѐки
камомад, таққослаш қайдномасини
тузиш натижасида, ҳақиқий тан-
нархда ҳужжатлаштирилади.
Ортиқча ТМЗ лар тегишли счѐтларда кирим қилинади, дебет
1000, 1100, 2900 ва давр харажатлари камайтирилади,
яъни муома-
лавий даромадлар сифатида тегишли 9390-«Бошқа молиявий даро-
мадлар» счѐтининг кредитида кўрсатилади. ТМЗ камомади эса
тегишли счѐтларнинг кредитидан 9433-«Қийматликларнинг камомади
ва бузилиши натижасида йўқотишлар» счѐтининг
дебетига олиб
борилади. Кейинчалик инвентаризация комиссиясининг қарори раҳ-
бар томонидан тасдиқланган кейин ѐки жавобгар шахс зиммасига
195
олиб борилади; дебет счѐт 4630 ѐки давр харажатлари сифатида 9430
счѐтнинг дебет томонида қолади.
Сарфланган ТМЗ нинг ҳақиқий сони цехларда ишлатилмай
колган ТМЗ ларнинг ҳисобот ойи бошидаги қолдиғига сарфлаш учун
олинган ТМЗ нинг сонини қўшиб, инвентаризация натижасида аниқ-
ланган ишлатилмай колган ТМЗ лар сонини айриш йўли
билан
аниқланади. Сўнгра, сарфланган ТМЗ нинг ҳақиқий сони меъѐрдаги
сон билан солиштирилади ва ўртадаги фарқ аниқланади. Материал-
нинг меъѐрдаги сарфи ишлаб чиқарилган маҳсулот сонини битта
маҳсулотни ишлаб чиқариш учун белгиланган ТМЗ меъѐрига
кўпайтириш йўли билан аниқланади.
Материал бойликларидан тўғри фойдаланиш мақсадида ҳар бир
хўжалик юритувчи субъект зарур бўлмаган ТМЗларнинг бор ѐки йўқ-
лигини текшириб кўриши лозим. Сўнгра бу ҳакда юқори
ташкилот-
ларга (вазирлик ѐки бошқармаларга) маълум қилинади. Ўз навбатида,
юқори ташкилот зарур бўлмаган ТМЗ ларнинг қарамоғидаги мавжуд
корхоналар ўртасида қайта тақсимлайди. Юқори ташкилотлар томо-
нидан қайта тақсимланмаган ТМЗ ларни корхона бошқа ташкилот-
ларга сотиши мумкин. Бундай операцияларга қуйидагича бухгалтерия
проводкалари тузилади:
Do'stlaringiz bilan baham: