Махсус таълим вазирлиги


тариф ставкаси, тариф сеткаси, тариф-малака билдиргичи



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/221
Sana29.04.2022
Hajmi3,39 Mb.
#593837
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   221
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi

тариф ставкаси, тариф сеткаси, тариф-малака билдиргичи. 
Тариф ставкаси деб вақт бирлиги (соат, кун, ой) учун 
тўланадиган иш ҳақига айтилади. Ишчиларнинг тариф ставкаси 
уларнинг малакаси, меҳнат шароити, ҳақ тўлаш шакли ҳамда саноат 
тармоқлари бўйича марказлаштирилган равишда дифференциация 
қилинган бўлади. 
Ишчиларнинг тариф ставкаси 1- разрядли ишчилар учун кун ѐки 
соат билан, қолган разрядли ишчилар учун эса тегишли коэффициент 
билан белгиланади. Бошқа юқори разряддаги ишчиларнинг иш ҳа-
қини аниклаш учун уларга белгиланган коэффициентни 1-разряд 
ишчисининг тариф ставкасига кўпайтириш керак. 
Бир хўжалик юритувчи субъектнинг ичида ишнинг оғир-енгил-
лигига қараб 1-разрядли ишчи учун ҳар хил иш ҳаки белгиланган 
бўлиши мумкин. 
Тариф сеткаси
меҳнатга ҳақ тўлашда малакани ҳисобга олиш, 
яъни ҳар хил малакали ишчиларнинг иш ҳақида бўлган тафовутни 
белгилашда қўлланилади. Тариф сеткасида разрядлар рўйхати ва ҳар 
бир разрядга тегишли коэффициент келтирилган бўлади. Тариф 
коэффициенти маълум разряднинг ставкаси 1- разряднинг ставка-
сидан ортиқлигини кўрсатади. 1- разрядга 1 га тенг бўлган коэффици-
ент белгиланади, қолган разрядларники эса меҳнатнинг малакасига 
қараб ошиб боради. Хўжалик субъектларида ҳозир асосан 6 разрядли 
тариф сеткаси қўлланилади. 
Тариф-малака билдиргичи
деб саноатнинг маълум тармоғида 
бажариладиган ишлар тури ва шу ишларни бажаришда ишчиларнинг 
олдига қўйиладиган талаблар рўйхатига айтилади. У барча тариф 
тизимининг асоси бўлиб саноат тармоқлари бўйича тузилади. 
Иш ҳақининг ишбай ва вақтбай шакллари мавжуд
Ишбай шаклида ишчиларнинг иш ҳақи ишлаб чиқарилган 
маҳсулотнинг миқдори ва сифатига қараб белгиланади. Иш ҳақининг 
бу шакли саноатда асосий ҳисобланиб, у меҳнат унумдорлигини 
ошириш имконини беради, чунки у ҳар бир ишчининг шахсий ва 
ижтимоий манфаатини ҳисобга олишни таъминлайди. 


202 
Иш ҳақининг бу шаклида бажарилган иш ишбай усулида тўланади. 
Ишбай ишларнинг нархини топиш учун ишбай ишловчи ишчиларнинг 
бир соатлик тариф ставкасини бир соатдаги ишлаб чиқариш меъѐрига 
бўлиш керак. 
Вақт бирлигида ишлаб чиқарилиши лозим бўлган маҳсулот миқ-
дорига маҳсулот ишлаб чиқариш меъѐри дейилади. 
Ишбай иш ҳақи тўғри ишбай, илғор ишбай, аккорд ва ишбай - 
мукофот тизимидан иборат. 
Тўғри ишбай тизимида иш ҳақи ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 
миқдорига қараб, ягона ишбай иш ҳақи нархларида тўпланади ва 
ишлаб чиқариш меъѐрларининг бажарилиш даражаси ҳисобга олин-
майди. Бунда ишчига бажарган ишларига бериладиган иш ҳақини 
ҳисоблаш учун унинг ишлаб чиқарилган маҳсулоти миқдори маҳсулот 
бирлигига белгиланган ишбай иш ҳақи нархига кўпайтирилади. 
Илғор ишбай тизимида ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг белги-
ланган меъѐрдан ортиқ қисмига юқори нархлар тўланади. Маса-
лан, илғор ишбай тизимида ишлаѐтган ишчи меъѐр бўйича бир ой-
да 1000 дона маҳсулот ишлаб чиқариши керак эди. ҳакиқатда, у
1200 дона маҳсулот ишлаб чиқарган ѐки меъѐрни 20% ортиғи
билан бажарган. Меъѐрдан 10% ортиқ ҳақ бажарилган маҳсулот учун, 
масалан, асосий ишбай иш ҳақи нархидан 20% ортиқ ҳақ тўлаш—20% 
ортиқ бажарилганлиги учун 30% ошиқча тўлаш мўлжалланган. 
Илғор ишбай тизими саноат хўжалик юритувчи субъектларининг 
асосан оғир ва масъулиятли участкаларидагина қўлланилади. 
Аккорд тизимида ишбай иш ҳаки ишлаб чиқаришнинг охирги 
натижасига қараб, ҳисобланади. Бунда ишбай ишнинг нархи ҳар бир 
алоҳида операцияга белгиланмай, балки ҳамма иш ҳажмига кўра 
белгиланади. 
Аккорд тизимида ишлаѐтган жамоа аъзоларига бериладиган иш 
ҳақининг умумий суммаси охирги операциядан кейин техника назорати 
бўлимига "топширилган маҳсулот миқдорига қараб белгиланади. 
Бунинг учун бригаданинг ҳар бир аъзоси томонидан бажариладиган 
операцияларнинг ишбай иш нархларининг йиғиндисидан ташкил 
топган маҳсулот бирлигига тегишли ишбай ишнинг нархи аниқланиб, 
ушбу ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг умумий миқдорига кўпай-
тирилади. Бу тизимнинг хусусиятларидан бири шундаки, бригаданинг 
ҳар бир аъзоси ўзининг бажарган ишларини ѐзиб юради ва бажарган 
операцияси учун ишбай ишларнинг нархи унга олдиндан маълум 


203 
бўлади. Шунинг учун бригада аъзолари ўзларига тегадиган иш ҳақини 
биладилар. 
Ҳозирги пайтда бизнинг саноатимизда энг кенг тарқалган иш 
ҳақи тизими ишбай - мукофот тизимидир. Бу тизимда иш ҳақининг 
ишбай тизими маълум ишлаб чиқариш кўрсаткичларининг яхшилан-
ганлиги учун ишчиларни мукофотлаш билан бирга қўшиб олиб 
борилади. Бундай мукофотлар масалан, техникавий асосланган ишлаб 
чиқариш меъѐрларининг ортиғи билан бажарилганлиги, маҳсулот 
сифатининг яхшиланганлиги ва шу кабилар учун берилади. 
Вақтбай иш ҳақи шаклининг моҳияти шундан иборатки, унда иш 
ҳақи ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг миқдори ва сифатидан қатъий 
назар, ходимларнинг малакасига, ишлаган вақтига қараб ҳақ тўланади. 
Иш ҳақининг вақтбай шакли режалаштириш ва ҳисобга олиш жуда 
қийин бўлган ѐки иш вақтининг харажатланиши ишлаб чиқариш 
техникаси томонидан юқори даражада регламентга солинадиган ишлар 
ва участкаларда ҳамда ишчиларни ишбай шаклига ўтказиш мақсадга 
мувофиқ бўлмаган жойларда қўлланилади. Бундай ишчиларга, ма-
салан, техника назорати бўлимининг ишчилари, маҳсулот саралов-
чилар, баъзи бир созлаш, тузатиш ишларини бажарадиган ва шу 
кабилар киради. 
Вақтбай иш ҳақи: оддий вақтбай иш ҳақи ва вақтбай мукофот иш 
ҳақига бўлинади. 
Оддий вақтбай иш ҳақи турида иш ҳақининг миқдори ишланган 
вақт, соатли тариф бўйича иш ҳақи ѐки белгиланган лавозимли 
маошга боғлиқ бўлади. Бундай иш ҳақининг суммаси ишланган 
соатларнинг сонини бир соатли тариф бўйича иш ҳақига ѐки ишланган 
кунларнинг сонини маълум лавозим учун белгиланган маошнинг бир 
кунлик суммасига кўпайтириш йўли билан топилади. 
Иш ҳақининг вақтбай-мукофот шаклида ишланган вақт учун 
тўланган иш ҳақидан ташқари яна вақтбай иш ҳақига нисбатан 
мутлақ суммада ѐки фоиз билан белгиланган мукофот ҳам тўланади. 
Бундай мукофотлар ишлаб чиқаришнинг миқдор ва сифат кўрсат-
кичлари учун тўланади. Ишчиларга тўланадиган мукофотнинг бу тури 
иш ҳақи фондининг бир қисмини ташкил этади. Чунки улар муко-
фотлашнинг доимий амалдаги қоидасига кўра тўланиб, хўжалик 
субъекти моддий рағбатлантириш фондининг маҳсулот таннархига 
киритиладиган қисми ҳисобидан ташкил топади. 


204 
Муҳандис-техник ходимлар, хизматчилар ва кичик хизматчи 
ходимларга бир ойлик лавозимли маош белгиланади. Бундай маошни 
белгилашда мазкур лавозимдаги ишнинг мураккаблиги, ҳажми, унинг 
учун жавобгарлик ва бошқа шарт-шароитлар ҳисобга олинади. 
Меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларини ҳисобга олиш бўйича амалдаги 
―Харажатлар таркиби тўғрисида‖ги Низомнинг 1.2 ва 2.1 моддаларида 
ушбу харажат турларини қайси бирини таннархга олиб бориш ѐки давр 
харажати сифатида қайси харажатлар олиб бориш тартиби кўрсатиб 
берилган. 
Амалдаги қонунларга биноан мулкчиликнинг ҳар қандай шакл-
даги хўжалик юритувчи субъект ходимлари иш ҳақидан қуйидаги 
пул ушланмалари ва чегирмалари амалга оширилади: 
- даромад солиғи; 
- пенсия фондига ; 
-
ойнинг биринчи ярмида берилган бўнак; 
- ходим хўжалик юритувчи субъектга етказган моддий зарар 
қиймати; 
- фойдаланилган таътилнинг ишланмаган кунлари учун 
тўланган пуллар; 
- баъзи турдаги жарималарни ундириш; 
- ижроия ҳужжатлар бўйича; 
- кредитга сотилган товарлар учун; 
- ишлаб чиқарилган яроқсиз маҳсулот учун: 
- касаба уюшмасига бадал. 
Даромад солиғи Ўзбекитон Республикасининг Солиқ кодекси 
ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 
декабрдаги 532-сонли қарорига асосан 2007 йил 1 январидан бошлаб 
иш ҳақи, мукофотлар ва жисмоний шахсларнинг бошқа даромадлари 
суммасидан қуйидаги миқдорда солиқ олинади. 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish