Махсус таълим вазирлиги



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/221
Sana29.04.2022
Hajmi3,39 Mb.
#593837
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   221
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi

III Мисол
Ходимга январь ойи учун 130000 сўм миқдорда иш 
ҳақи ҳисоблаб ѐзилган. Юбилей санаси муносабати билан унга 
қиймати 100000 сўм бўлган қимматбаҳо совға берилди.
Солиқ кодекси 58-моддасининг ―л‖ бандига кўра юридик 
шахслардан қимматбаҳо совға олган жисмоний шахслар даромад 
солиғи бўйича имтиѐз ҳуқуқига эгалар (солиқ солинадиган жами 
даромаддан энг кам иш ҳақи миқдорининг 6 бараварига тенг сумма 
чиқариб ташланади), яъни мазкур ҳолатда 12420 х 6 = 74520 сўм.
Ходимнинг январь ойи учун жами даромади 230000 сўмни 
(130000 + 100000) ташкил этади. Даромад солиғи қуйидаги тартибда 
ушланади: 
1. Солиқ солинадиган даромад: 
230000 - 74520 = 155480 сўмга тенг. 
2. Январь ойи учун солиқ суммаси (155480 сўм даромаддан) 
аниқланади: 
19251 + (155480 - 124200) х 25% = 27071 сўм.
3. Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига январь 
ойи учун даромад солиғи солинадиган иш ҳақидан 1% миқдорида 
мажбурий ушланмалар суммаси 1554 сўм 80 тийинни (155480 х 1%) 
ташкил этади. 
4. Январь ойи учун 25516 сўм 20 тийин (27071 - 1554,8) 
миқдорида даромад солиғи суммаси ўтказилади. 
IV Мисол.
Ходимга январь ойи учун 130000 сўм миқдорида иш 
ҳақи ҳисобланган. Оилавий шароити оғирлашгани муносабати билан 
унинг аризасига биноан 80000 сўм миқдорида моддий ѐрдам берилди. 
Солиқ кодекси 58-моддасининг ―п‖ бандига кўра бир йил 
давомида энг кам иш ҳақининг ўн икки бараваригача миқдорида 
кўрсатиладиган моддий ѐрдам суммалари жисмоний шахсларнинг 
солиқ солинадиган даромадига киритилмайди.
Ходимнинг январь ойи учун жами даромади 210000 сўмни 
(130000 + 80000) ташкил этади. Ундан даромад солиғи қуйидаги 
тартибда ушланади: 
1. Моддий ѐрдам суммаси - 80000 сўм - имтиѐз миқдоридан 
ошмаганлиги сабабли (12420 х 12 = 149040 сўм), солиқ солинадиган 
даромад қуйидагига тенг: 
210000 - 80000 = 130000 сўм. 


208 
2. Январь ойи учун солиқ суммаси (130000 сўм даромаддан) 
аниқланади: 
19251 + (130000 - 124200) х 25% = 20701 сўм.
3. Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига январь 
ойи учун иш ҳақидан 1% миқдорида мажбурий ушланмалар суммаси 
1300 сўмни (130000 х 1%) ташкил этади. 
4. Даромад солиғининг 19401 сўм (20701 - 1300) миқдоридаги 
суммаси ўтказилиши лозим. 
Ишчи ва хизматчилардан ушлаб қолинган солиқлар давлат бюд-
жетига ўтказилади, шунинг учун бу солиқларни, ушлаб қолишга 
қуйидагича бухгалтерия проводкаси берилади. 
Дебет – «Меҳнатга ҳақ тўлаш юзасидан ходимлар билан ҳисоб-
китоблар» 6710-счѐти. 
Кредит «Бюджет билан ҳисоб-китоблар» 6410-счѐти. 
Бу солиқ суммаси бюджетга ўтказилганда қуйидагича бухгалтерия 
проводкаси берилади: 
Дебет: «Бюджет билан ҳисоб-китоблар» 6410-счѐти. 
Кредит: «Ҳисоб-китоблар счѐти» 5110-счѐти. 
Ижро варақалари бўйича ушланадиган сумманинг миқдори халқ 
суди томонидан белгиланади ва ана шу ижро варақаларига асосланиб, 
ушланади. Бундан ташқари, алиментлар уни тўловчи шахснинг ариза-
си асосида ҳам ушланиши мумкин. Алимент ишчи ва хизматчининг 
бир ойлик барча даромадларидан ҳисобланади ва ушланади. Ҳар бир 
хўжалик юритувчи субъект ўзида ишлаѐтган ишчи ва хизматчилардан 
кредитга олган товарлар учун иш ҳақидан ушлаб қолинган сумм-
маларни савдо ташкилотларининг махсус ссуда счѐтига ўтказиб 
туриши керак. Бундай пулларни ўтказиш кредитга товар олган 
шахснинг ариза-мажбурияти асосида амалга оширилади. Бундай то-
варлар учун ҳисоб-китобнинг икки усули мавжуд. 
1. Давлат банки ссудаси ҳисобидан кредит бўйича; 
2. Савдо ташкилоти томонидан берилган кредит бўйича. 
Биринчи усулда хўжалик юритувчи субъектлар аввал ўзларида иш-
лайдиган хизматчиларнинг топшириқ мажбуриятларига кўра кредитга 
сотиб олинган товарлар учун уларнинг иш ҳакларидан навбатдаги 
тўловларни ушлаб қолиб, савдо ташкилотларига ўтказади. Шундан кейин 
ишчи ва хизматчиларга кредитга сотилган товарлар учун хўжалик 
юритувчи субъектлар Давлат банкидан олинган ссудалар ҳисобидан 
савдо ташкилотларига тўла суммани ўтказиб, сўнгра банкка бўлган 


209 
қарзни ҳар ойда ишчилар иш ҳақидан ушлаб қолиш йўли билан 
қопланади. 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish