Махсус таълим вазирлиги


Ишчи ва хизматчилар билан иш ҳақи ва турли тўловлар



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/221
Sana29.04.2022
Hajmi3,39 Mb.
#593837
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   221
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi

Ишчи ва хизматчилар билан иш ҳақи ва турли тўловлар 
бўйича ҳисоб-китобларни расмийлаштириш учун ҳисоб-китоб 
қайдномасидан фойдаланилади. 
Бу қайднома ҳар бир цех ва бўлимлар учун тузилиб, қуйидаги 
кўрсаткичларни акс эттиради: ишчи ва хизматчилар ишлаб чиқарган 
маҳсулотнинг сони, сифати, бажарган ишнинг ҳажми ѐки ишлаган 
вақтига қараб ҳисобланган иш ҳақи, ушлаб қолинадиган солиқлар ва 
бошқа ушлаб қолишлар ҳамда берилиши лозим бўлган иш ҳақи 
миқдори. Ходимни қўлига бериладиган иш ҳақи суммаси 
иш ҳақини 
тўлаш қайдномасига
кўчирилади. Ушбу қайдноманинг титул вара-
ғида хўжалик юритувчи субъект раҳбарининг рухсат берувчи имзоси 
берилади-ю ўз вақтида (3 кун ичида) ишчилар томонидан олинмаган 
иш ҳақи кейинги ойга қолдирилади ва депонентлаштирилади. 
Кассир иш ҳақини олмаган ходимларнинг фамилияси тўғрисига 
“Депонентлаштирилди”
деган штамп қўяди ѐки ѐзма равишда ѐзади. 
Шундан сўнг тўлов қайдномасидан титул варағида кассир нақд 
пул билан тўланган иш ҳақи суммасини ва депонентлаштирилган иш 
ҳақининг умумий суммасини ѐзади ҳамда ўз имзосини қўйиб, бух-
галтерияга топширади. Тўланган иш ҳақини суммасига касса чиқим 
ордери расмийлаштирилади ва бу ордер кассадан пулларни ҳисобдан 
чиқариш учун асос бўлиб қолади. 
Иш ҳақи депонентлаштирилган ҳар бир ходимга депонент варағи 
тузилади. Кейинчалик депонент варағи орқали иш ҳақи олинади. 
Ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш юзасидан ҳисоблашишлар-
нинг синтетик ҳисоби ‖Ходимлар билан меҳнат ҳақи юзасидан ҳи-
соблашишларни ҳисобга олувчи‖ 6700-счѐтларда ҳисобга олиб бо-
рилади. 
Бу счѐтнинг кредит томонида ишчи ходимларга ҳисобланган иш 
ҳақи, нафақалар ва бошқа тўловлар дебет томонида эса иш ҳақидан 
ушлаб қолинадиган суммалар ва берилган иш ҳақи суммалари акс 
эттирилади. 
Ҳисобланган иш ҳақи тегишли харажатлар счѐтлари ўртасида 
―иш ҳақини тақсимлаш қайдномаси‖га мувофиқ тақсимланади. Бу 
қайднома бухгалтерияда меҳнат ва иш ҳақи бўйича расмийлашти-
рилган бошланғич ҳужжатларга асосланиб, тузилади. Ишчи ходим-


211 
ларга ҳисобланган иш ҳақи бухгалтерия ҳисоби счѐтларда қуйида-
гича бухгалтерия проводкаси тузиш билан ҳисобга олинади. 
Д-т: 2010, 2310, 2320, 2510, 9420 
К-т: 6710 
Иш ҳақидан ушлаб қолинадиган даромад солиғига: 
Д-т: 6710 
К-т: 6410 
Депонентлаштирилган иш ҳақига: 
Д-т: 6710 
К-т: 6720 
Ишлатилмаган ҳисобдор суммаларни ушлаб қолиш: 
Д-т: 6710 
К-т: 4220-4290 
Берилган қарз ушлаб қолинган: 
Д-т: 6710 
К-т: 6990, 7690 
Моддий зарар ва камомад ушлаб қолинганда: 
Д-т: 6710 
К-т: 4730
Хўжалик юритувчи субъектнинг устав капиталига бадал сифати-
да таъсисчиларнинг меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши счѐтларда қу-
йидагича акс эттирилади: 
Д-т: 6710 
К-т: 4610 
Хўжалик юритувчи субъект ходимлари ҳисобидан ижтимоий су-
ғурта ажратмаларининг амалга оширилиши (пенсия фонди ва касаба 
уюшмасига) счѐтларда қуйидагича акс эттиради: 
Д-т: 6710 
К-т: 6520 
Кассадан тўланган иш ҳақи, пенсия, нафақа, мукофот ва бошқа 
тўловлар берилганда: 
Д-т: 6710 
К-т: 5010 
Ишчи ходимлар билан ҳисоб-китобнинг аналитик ҳисоби иш 
ҳақини ҳисоблаш тўлов қайдномасида юритилади. 
Бухгалтерия ҳисобида ишчи ва хизматчиларга иш ҳақи ҳисоблаш 
ва бу иш ҳақини харажат сифатида тегишли харажат счѐтларига тақ-
симлаш қуйидаги битта мураккаб проводкада кўрсатилади: 


212 
Дебет: "Асосий ишлаб чиқариш" счѐти. 
Дебет: "Ёрдамчи ишлаб чиқаришлар" счѐти. 
Дебет: "Умумишлаб чиқариш харажатлари" счѐти. 
Кредит: "Меҳнатга ҳақ тўлаш юзасидан ходимлар билан ҳисоб-
китоблар" счѐти. 
Иш ҳақи суммасини харажат счѐтларига тарқатиш иш ҳақини 
тақсимлаш ведомости ѐки машинограммаси асосида амалга ошири-
лади. Бу ведомость меҳнат ва иш ҳақи ҳисобига тегишли дастлабки 
харажатларга асосланиб, тузилади ва унда иш ҳақи харажатларига 
қайси счѐтлар дебетланганлиги ҳамда иш ҳақининг айрим турлари
мукаммал келтирилади. 
Меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари ҳисобидан ишчиларга муко-
фот ажратилганда қуйидагича бухгалтерия проводкаси берилади. 
Дебет: "Асосий ишлаб чиқариш" счѐти ва бошқа харажатларни 
ҳисобга олувчи счѐтлар. 
Кредит: "Меҳнатга ҳақ тўлаш юзасидан ходимлар билан ҳисоб-
китоблар" счѐти. 
Меҳнатга ҳақ тўлаш юзасидан ходимлар билан ҳисоб-китоблар 
счѐтининг кредитидаги ѐзувлар ишлаб чиқариш харажатларини акс 
эттирувчи рўйхатда, яъни 10 ва 10/1- сонли журнал ордерларда акс 
эттирилади. 
"Меҳнатга ҳақ тўлаш юзасидан ходимлар билан ҳисоб-китоб-
лар" счѐтининг дебетида, ходимларга иш ҳақи, мукофотлар, нафақа-
лар ва шу кабиларнинг берилиши ҳамда иш ҳақидан солиқлар, хо-
димлар томонидан олинган ссудалар бўйича қарзлар, ижро ҳужжат-
лари ва бошқа қонун билан белгиланган ушлаб қолишлар акс эттири-
лади. Масалан, ишчи ва хизматчиларга кассадан иш ҳақи ва бошқа 
тўловлар берилганда қуйидагича бухгалтерия проводкаси берилади. 
Дебет: "Меҳнатга ҳақ тўлаш юзасидан ходимлар билан ҳисоб-
китоблар" счѐти. 
Кредит: "Касса" счѐти. 
Иш ҳақининг аналитик ҳисобига оид ҳисоб-китоблар тўлов ведо-
мостларида олиб борилади. Бундан ташқари, ишчи ва хизматчиларга 
тўлаш учун ҳисоблаб қўйилган суммалар белгиланган шаклдаги 
карточка-маълумотномаларда ҳам акс эттирилади. Бу карточка-маъ-
лумотномаларда фақат ҳисоблаб қўйилган суммалар ѐзилиб, улардан 
таътил пулини, вақтинчалик меҳнат қобилиятсизлиги учун берилла-


213 
диган нафақа ва шу кабиларни тўлаганда ўртача иш ҳақи миқдорини 
топиш ва ҳар хил маълумотномалар бериш учун фойдаланилади. 
Айрим хўжалик юритувчи субъектларда ишчи ва хизматчилар-
нинг шахсий счѐт карточкалари юритилади. Бу карточкаларга ҳисоб-
китоб тўлов ведомостидаги ҳар бир ишчи ва хизматчига тегишли 
барча кўрсаткичлар кўчирилади. 
Меҳнат ва иш ҳақи ҳисоби механизациялашган хўжалик юри-
тувчи субъектларда битта машинограмма ҳисоб-китоб ведомости ва 
варақаси ҳар бир ходим учун алоҳида шахсий счѐт кўрсаткичлари 
босилган бўлади. Бу машинограммалардан таҳлилий ҳисоб учун фой-
даланиш мақсадида бухгалтерия уларнинг ҳар биридан шахсий счѐт-
ларни ажратиб олиб, тегишли ходимнинг конвертига солиб қўяди ва 
конвертни картотекага маълум тартибда тахлаб қўяди. 
Ишчиларнинг махсус дам олиш даврлари учун тўланадиган иш 
ҳақини ҳисоблаш билан боғлиқ бўлган операцияларнинг бухгалтерия 
ҳисоби алоҳида хусусиятга эга. 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish