Махсус таълим вазирлиги



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet149/221
Sana29.04.2022
Hajmi3,39 Mb.
#593837
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   221
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi

Қўшимча сарфлар. 
Бир қисмини аниқ ўлчаш қийин ѐки 
мақсадга мувофиқ бўлмаган кўплаб алоҳида моддаларни қамраб ол-
гани муносабати билан қўшимча сарфлар андозалари миқдорий меъ-
ѐрлари кўрсатилмаган ҳолда пул баҳосида берилади. Қўшимча сарф-
ларнинг энг муҳим таркибий қисмлари мустасно этилади (масалан, 
ишлаб чиқариш, иш ҳақи), уларга қараб айрим ҳолларда миқдорий 
андозалар белгиланиши мумкин.
Бозор иқтисодиѐти шароитларида материаллар нархи талаб ва 
таклифларга боғлиқ равишда узлуксиз тебраниб туради. Шу боис 
материаллар андозаси кўпинча улар ишлаб чиқилаѐтган вақтда амал 
қилган нархлар даражасидан келиб чиққан ҳолда, етук меъѐрлардан 
фойдаланиш даври давомида устунлик қиладиган ўртача нархларини 
аниқлашдан келиб чиқиб, белгиланади. Шунга мувофиқ технологик 
жараѐн операциялари бўйича иш ҳақи ставкаларининг андозалари 
аксар ўртача нархлар ҳисобланади. 
Материаллар қарори ва ишлаб чиқариш иш ҳақи меъѐрлари 
одатда, бир одамга нисбатан ҳисобланиб, белгиланади. Қўшимча 
сарфлар назорати маҳсулотнинг тахминий ҳажмидан келиб чиқиб, 
маълум давр учун ставкалари ишлаб чиқилади. Қўшимча сарфлар 
сметалари доимий характерга эга. Бироқ ишлаб чиқариш ҳажми теб-
ранишларида қўшимча сарфлар назорати учун ўзгарувчан андозалар 
ва беқарор сметалар тузилади. 
Қўшимча сарфларнинг беқарор сметалари белгилари асосида 
доимий, ўзгарувчан ва ярим ўзгарувчан харажатларга буюм чиқариш 
ҳажми катталигига боғлиқ равишда харажатлар таснифи ѐтади. 
Сўнггилари, ўз навбатида, доимий ва ўзгарувчан таркибий унсур-


310 
ларга бўлиб чиқилади. Натижада қўшимча сарфларнинг смета ставка-
си (меъѐри) буюм чиқариш ва доимий чиқимлар бирлигига олдиндан 
белгиланган меъѐрлар улушининг ўзгарувчан қисми сифатида аниқ-
ланади. 
Маҳсулот андозаси таннархини ҳисоблаш учун материаллар-
нинг меъѐрий харажатлари, ишчи кучи ва қўшимча сарфлар умум-
лаштирилади. Юзага келган оғишлар эса қуйидаги тарзда аниқла-
нади: «Стандарт-кост» ҳисоб тизимини қўлловчи корхоналарда ҳақи-
қий сарфларнинг андозаси меъѐрлардан оғишлар ҳисобини, одатда, 
қуйидаги ҳисобларда юргизадилар: 
- материаллар сарфи бўйича аниқлаш; 
- иш ҳақи бўйича оғишлар; 
- қўшимча сарфлар бўйича оғишлар; 
- тижорат андозали таннархдан оғишлар. 
Бу тизим тамойиллари ҳар тарафламадир, шу боис улар хара-
жатларнинг ҳар қандай усулида ва маҳсулот таннархининг кальку-
ляция қилиш усулида мақсадга мувофиқдир.
Шу билан бирга, бу тизимнинг ўзига хос камчиликлари – бир 
амалда андозаларни ишлаб чиқариш технологик харитасига мувофиқ 
тузиш ғоят муҳим. Товар сотиш бозори учун рақобатли курашдан 
келиб чиққан нарх ўзгариши ва инфляция омбордаги тайѐр буюмлар 
қолдиғи ва тугалланмаган маҳсулот нархини (қийматини) ҳисоб-
лашни мураккаблаштиради.
Ривожланган бозор муносабатлари шароитида корхона ишлаб 
чиқариш фаолиятини самарали бошқариш тобора кўпроқ уни ахборот 
билан таъминлашга боғлиқ бўлиб бормоқда.
Ғарб мамлакатларида тарихан маржинал даромаддан ишлаб чи-
қаришни миқдор жиҳатдан (экстенсив) ривожлантириш модели ўз 
умрини яшаб бўлиб, унинг ўрнига янги модел - жадал (интенсив) 
ривожланиш модели келганида фойдалана бошладилар. Бундай мо-
делдан фойдаланиш, ўз навбатида, харажатларни бевосита ва билво-
сита, асосий ва қўшимча, доимий ва ўзгарувчан, ишлаб чиқарувчи ва 
даврийга аниқ бўлиш асосида бошқаришнинг стратегик вазифала-
рини хал этишни талаб қилди.
1936 йилда Америка иқтисодчиси Жонатан Гаррисон «Директ-
костинг» таълимотини яратди. Унда таннарх таркибида фақат 
бевосита сарфларни ҳисобга олиш ғоялари акс эттирилган. Ўша 
вақтда ҳисоб ходимлари шундай хулосага келишдики, барча хара-


311 
жатларни мазкур ҳисобот даврига (унда сотиладиганлар) тегиш-
лиларга ва маҳсулот чиқариш билан боғлиқларга (улар маҳсулот 
сотилгандаги ҳисобот даврига тегишли) бўлиш лозим. Бунда 
биринчиси доимий харажатлар, иккинчиси ўзгарувчан харажатлар, 
деб айтилди. 
«Директ-костинг» ғоясини ривожлантиришга «Харажатлар ва 
ишлаб чиқариш катталиклари мутаносибликлари асосида харажатлар 
ҳисобининг ягона тизими» китобининг муаллифи К.Румель ҳисса 
қўшди. Китобда харажатлар ҳисобининг «Директ-костинг» томон-
лари бўйича қолувчи ахборот қуроли сифатида фойдаланиш бўйича 
амалий йўл-йўриқлар, «Блоклар бўйича харажатлар ҳисоби» тушун-
часи мавжуд. Унинг фикрича, агар доимий харажатлар блокини 
мутаносиб харажатлар блокига қарама-қарши қўйилса ва буюмга 
ишлатилган сарфларни эмас, фақат мутаносиб харажатларни кири-
тилса, бундай тизимини «блоклар бўйича харажатлар ҳисоби» деб 
айтиш лозим. К. Румель ғоясининг моҳияти ҳажмига муносиб хара-
жатлар ва календар даври давомийлигига муносиб харажатлар 
бевосита харажатларни элтувчиларга киритилади, давр давомий-
лигига муносиб харажатлар эса бир блокда тақсимланмаган хара-
жатлар каби тўпланади. 
АҚШда «Директ-костинг» тизимининг татбиқ этилиши билан 
Бухгалтер-калькуляторлар Миллий ассоциацияси ўзининг ҳисоботида 
(1953 йилига тўғри келади) бу тизим тавсифини эълон қилган. 1961 
йилда у иккинчи ҳисоботни эълон қилади, унда мазкур тизимини 
қўллайдиган 50 та йирик фирма тадқиқ қилинган эди. 
Ҳозирги вақтда «Директ-костинг» барча иқтисоди ривожланган 
мамлакатларда кенг тарқалган. Германия ва Австралияда мазкур усул 
«қисман харажатлар ҳисоби» деб аталади. Бироқ Британияда у «мар-
жинал харажатлар ҳисоби», Францияда – «маржинал бухгалтерия» 
ѐки «маржинал учѐт» деган номлар олган.
Ушбу тизим бўйича Ўзбекистон адабиѐтида керакли «чекланган, 
нотўлиқ ѐки қисқартирилган таннарх ҳисоби» атамаси учрайди. Ушбу 
тизимни аташ учун мақбул ном «бухгалтерия ҳисобининг маржинал 
усули» ҳисобланади. Уни «Директ-костинг» тизимида асосий кўрсат-
кич маржинал даромад бўлганлиги билан боғлаймиз. Унинг ѐрдамида 
ишлаб чиқариш рентабеллиги остонаси аниқланади, маҳсулотни 
зарарсиз сотиш нархи белгиланади, корхона ассортимент сиѐсати 
тузилади ва ҳ.к. Бундай шароитларга «маржинал усули» атамаси 


312 
Ўзбекистон мутахассислари учун «Директ-костинг»га қараганда 
тушунарлироқ ва маънолироқ бўлади. Бундан ташқари, олдин таъ-
кидлаганимиздек, Буюк Британия ва Францияда ушбу тизимни тав-
сифлаш учун яна айнан маржинал йўналишига зўр берилади. 
«Директ костинг» усулининг икки варианти бор: 
1) учѐтда фақат ўзгарувчан (тезкор) харажатлар тўғрисидаги 
маълумотларга асосланган оддий директ-костинг; 
2) ривожланган директ-костингда ўзгарувчан харажатлар билан 
бир қаторда маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича ўзгарувчан 
харажатлар ҳам таннархга киритилади.
«Директ-костинг» ҳисоби тизимининг асосий афзалликлари 
қуйидагилар:
1. Маҳсулот таннархини ҳисоблашдаги соддалаштириш ва аниқ-
лаш, чунки таннарх фақат ўзгарувчан харажатлар қисмидагина режа-
лаштирилади ва ҳисобга олинади. 
2. Меҳнат турлари ўртасида доимий харажатларни шартли 
тақсимлаш учун мураккаб ҳисоб-китоблар тузиш бўйича процес-
сорлар йўқлиги. Уларни маҳсулот таннархи таркибига киритмайди-
лар ва молиявий натижани камайтиришга бевосита ѐзиб қўядилар. 
3. Рентабеллик остонаси (зароратлик нуқтаси, сотишлар остона-
ли ҳажми), корхона чидамлилиги захираси ва маҳсулот ѐки буюртма 
нархини қуйи чегарасини аниқлаш имконияти. 
4. Маҳсулотнинг хилма-хил турлари рентабеллигини қиѐсий 
таҳлил қилиш имконияти. 
5. Маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотишнинг қулай дастурини 
аниқлаш имконияти. 
6. Ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот ѐки хизматлар билан уларни 
четдан сотиб олиш ўртасидаги танлов имконияти. 
«Директ-костинг» раҳбарларга бутун корхона бўйича ҳам, турли 
буюмлар бўйича ҳам маржинал даромад ўзгаришига эътиборни ку-
чайтиришга имкон беради: катта рентабелли маҳсулотни аниқлаш,
асосан шуни ишлаб чиқаришга ўтиш, чунки сотиш нархи ва ўзга-
рувчан харажатлар суммаси ўртасидаги тафовут алоҳида буюмлар 
таннархига доимий харажатларни ѐзиб қўйиш натижасида яшириниб 
қолмайди, тизим бозор шароитлари ўзгаришига жавобан ишлаб 
чиқаришни тез илғаб олиш имконини беради. Бундай шароитда у яна 
бозор ва эркин рақобат шароитида корхонани бошқариш тизими-
маркетингнинг таркибий қисмига айланади. 


313 
Хулоса қилиб айтганда, «Директ-костинг» тизими бўйича 
Ўзбекистон корхоналари ҳисоби амалиѐтини ташкил этиш бугунги 
кун талабидир. Уни қўллаш корхоналар ишлаб чиқариш ва тижорат 
фаолияти самарадорлигини оширишга, санаб ўтилган кўрсаткичлар 
назорати, таҳлилийлиги ва ишончлилигини кучайтиришга ва маҳсу-
лот таннархини пасайтиришнинг захираларини тўла аниқлаш ва фой-
даланишга имкон беради. 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish