Махсус таълим вазирлиги



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet157/221
Sana29.04.2022
Hajmi3,39 Mb.
#593837
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   221
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


339 
Такрорлаш учун саволлар 
1.
Харажат деганда нимани тушунасиз? 
2.
Харажатлар қандай туркумланади? 
3.
Харажатларни ҳисобга олишда технологиянинг таъсири 
қандай бўлади? 
4.
Жавобгарлик марказлари деганда нимани тушунасиз? 
5.
Фойда маркази нима? 
6.
Инвестиция маркази нима? 
7.
Сотиш маркази нима? 
8.
Хориж амалиѐтида харажатлар ҳисоби ва маҳсулот 
таннархини калкуляция қилиш муаммосига қандай ѐндашилади? 
9.
Харажатлар ҳисоби калкуляциясидан мақсад нима? 
10.
Харажатлар ҳисоби ва маҳсулот таннархини калкуляция-
лашнинг қандай услублари мавжуд? 
11.
Норматив усулдан фойдаланиш қандай шартларни талаб 
қилади? 
12.
Харажатларни баҳолаш усулининг камчиликлари нималар-
дан иборат? 
13.
Ярим тайѐр маҳсулотли усулнинг моҳияти нимадан ибо-
рат? 
14.
Ишлаб чиқариш корхоналарида маҳсулот таннархини ҳи-
соб қилиш учун калькуляциянинг қандай усулларидан фойдаланила-
ди? 
15.
Қўшимча харажатлар тақсимоти услубиѐтининг моҳияти 
нимадан иборат? 
 


340 
VII БОБ. БОШҚАРУВ ҲИСОБИ МАЪЛУМОТЛАРИ ВА 
УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ 
7.1. Бошқарув ҳисоби маълумотларидан фойдаланувчилар 
 
Бошқарув ҳисоби ахборот турларидан биридир. У субъект доира-
сидаги жараѐн ҳисобланиб, субъектнинг ходимлар томонидан режа-
лаштириш, ўзини бошқариш ва фаолиятини назорат қилиш учун 
фойдаланиладиган ахборот билан таъминлайди. Бу жараѐн бошқарув 
ходимларининг ўз фукцияларини бажариш учун зарур бўлган ах-
боротни топиш, ўлчаш, йиғиш, таҳлил қилиш, тайѐрлаш, тушунтириб 
бериш, топшириш ва қабул қилишларни ўз ичига олади. Унинг асо-
сий вазифаси, хўжалик жараѐнлари ва муомалаларини узлуксиз куза-
тиш ва улар тўғрисида тезкор маълумотларни бошқарув органларига 
етказиб беришдан иборат. 
Демак бошқарув ҳисоби ички ҳисоб бўлиб, унинг маълумотла-
ридан фақат хўжалик юритувчи субъектларнинг бошқарув ходим-
ларигина фойдаланадилар. Ушбу маълумотларда молиявий ҳисобга 
оид маълумотлар билан бирга солиқлар ва суғуртага оид маълумот-
лар, маркетинг, ишлаб чиқариш жараѐнидаги чиқиндилар ҳақидаги 
маълумотлар, шунингдек, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ҳа-
қида ҳам ахборотлар келтирилади. Бошқарув ҳисоби бўйича маълу-
мотлар ҳақида ҳисоботларни тузиш даври ҳар хил бўлиши мумкин. 
Масалан ҳар куни, ҳар ҳафтада, ҳар ойда ѐки чоракларда ва йилда бир 
марта — бу муддат хўжалик субъекти раҳбари томонидан белгила-
нади. 
Бошқарув ҳисоби маълумотларидан асосан келгусидаги иқтисо-
дий фаолиятни режалаштириш (бюджетлаштириш) ва оқилона бош-
қарув қарорларини қабул қилишда фойдаланилади. Шу жиҳатдан ҳам 
бошқарув ҳисобини кўпинча махфий ѐки тахминлаш (прогноз) 
ҳисоби деб ҳам юритилади. 
Бошқарув ҳисоби маълумотларидан фойдаланувчиларни қуйида-
гича гуруҳлаш мумукин: 
-
раҳбар ходимлар (компания президенти, директор, раис улар-
нинг ўринбосарлари ва ҳ.к.); 
-
бошқарувчилар (бош менежер ва менежерлар); 
-
кичик ходимлар (бош бухгалтер, бухгалтерлар, иқтисодчилар, 
кадрлар бўлими ходимлари); 
-
ички назорат ходимлари (ички аудиторлар); 


341 
-
жавобгарлик марказлари ходимлари (бўлим ѐки цех бошлиқ-
лари, мухандислар, бригадирлар ва ҳ.к.); 
-
ташқи аудиторлар (аудиторлик фирмалари). 
Ушбу гуруҳланиш хўжалик субъектларининг мулкчилик шакли, 
ходимлар таркиби, ишлаб чиқариш ҳажми, тармоқ хусусиятлари каби 
омилларга боғлиқ ҳолда ўзгариши мумкин. 
Бухгалтерлар хўжалик субъекти бошқарув фаолиятининг фаол 
субъектига айланиб бормоқда. Бу эса уларга янада катта масъулият 
юклайди. Чунки эндиликда бу касб ходимлари нафақат ҳисоб-китоб 
(ҳужжатлаштириш ѐки бухгалтерия счѐтларига тарқатиш) ишларини 
бажаради балки, бир вақтнинг ўзида ҳам солиқлар бўйича, ҳам иқти-
содий фаолият юзасидан, ҳам ҳуқуқий билимларни чуқур эгаллаш ва 
керакли маслаҳатлар (раҳбар ходимлар ва менежерларга)ни бера ола-
диган проффесионал мутахассис бўлишини давр тақозо этмоқда. 
Хўжалик юритувчи субъектлар, ички фойдаланувчиларнинг ман-
фаатларини кўзлаб, бухгалтерия ҳисоби мақсад ва вазифаларнинг 
қайта белгиланиши бошқарув ҳисобини ташкил этиш ва юритишнинг 
назарий ҳамда услубий асосларини ишлаб чиқишни, харажатларни 
юзага келиш жойлари ва харажат, фойда марказлари бўйича туркум-
лашни, уларни назорат қилиш ва таҳлил этишни такомиллаштириш 
натижасида, ишлаб чиқариш ресурсларидан самарали фойдаланиш-
нинг бошқариш тизимини яратишни тақозо этади.

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish