Махсус таълим вазирлиги



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet154/221
Sana29.04.2022
Hajmi3,39 Mb.
#593837
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   221
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi

 
Ҳх=Мз х Фзх 
бунда, Ҳх
- ҳақиқий харажатлар,
Мз - фойдаланилган захираларнинг ҳақиқий миқдори 
Фз - фойдаланилган захираларнинг ҳақиқий баҳоси.
 
Ушбу усул афзаллиги ҳисоб-китобларнинг оддийлигидадир. Қу-
йидаги сабабларни ушбу усул камчиликларига киритиш мумкин: 

фойдаланилган захиралар миқдори ва уларга қўйилган баҳолар 
назорати учун меъѐрий ҳужжатлар мавжуд эмаслиги; 

оғишишларни аниқлаш, сабаблари, айбдорлари ва жойини 
аниқлаш ва таҳлил этишнинг имконияти йўқлиги; 

ишлаб чиқариш жараѐнида харажатларнинг ҳисоб-китоблари 
фақат ҳисобот даври охирида ўтказилиши мумкин ва ҳ.к. 
Биринчи усулга нисбатан харажатлар ҳисобининг меъѐрий усу-
ли нафақат қандай харажатлар бўлиши, балки улар қандай бўлиши 
кераклигини ҳам баҳолашга имкон беради. 
Меъѐрий харажатлар деганда технология ўзгаришига тузатиш-
лар киритиш билан боғлиқ харажатларнинг жорий меъѐрлари тушу-
нилади. Амалий фаолиятда маълумот операцияси учун ишлаб чиқа-
риш корхонасидаги турли нормалардан фойдаланиш мумкин: фақат 
миқдор баҳолар; миқдор ва баҳолар бўйича биргаликда. 
Харажатлар ҳисобининг норматив усули норматив калкуляция-
ларни ҳар бир буюм бўйича мажбурий дастлабки тузилишини кўзда 
тутади, улар ҳисобот даврида бошқа амал қилувчи харажатлар нор-
малари базасида ҳисоб-китоб қилинади. Ташкилий ва илмий-техник 
тадбирларни татбиқ этиш нормалари ва норматив харажатлар янги-
ланиш баробарида норматив калкуляциялар ҳам янгиланади. 
Норматив усул чоғида харажатлар роли белгиланиш нормалари 
доирасида ва улардан оғишишлар бўйича олиб борилади.
Мавжуд оғишишлар ҳақидаги ахборот маҳсулот таннархини 
шаклантириш жараѐнида тезкор таъсир ўтказиш мақсадида бошқарув 
қарорлари қабул қилиш учун катта аҳамиятга эга. 
Ушбу усулда маҳсулотнинг ҳақиқий норматив таннархи ҳар бир 
модда бўйича нормалардан оғишишларни улушига қўшиш (олиб 


326 
ташлаш) йўли билан белгиланади. 
Норматив усулдан муваффақиятли фойдаланиш учун қуйидаги 
шартлар зарур: 
- захираларнинг барча турларини ҳужжатларини белгилаш; 
- норматив калкуляцияларни олдиндан тузиш; 
- ҳам нормалар доирасида, ҳам улардан юзага келиш жойи, са-
баблари ва айбдорлари нуқтаи-назаридан оғишишлар ўртача ишлаб 
чиқариш харажатларини қайд этишга имкон берувчи бирламчи ҳуж-
жатларни ишлаб чиқиш; 
- ҳар бир ишлаб чиқариш бўлинмаси ва бутун корхона бўйича 
маҳсулот таннархини шакллантириш устидан ўрнатилган назорат на-
тижаси бўйича тезкор бошқарув қарорлари қабул қилиш ва якунлар 
чиқариш бўйича ишларни ташкил этиш. 
Меъѐрий усул омбор хўжалигини тўғри ташкил этишни ҳам талаб 
қилади: омборни оғирлик ўлчов жиҳозлари билан таъминлаш, ишлаб 
чиқариш баҳоларини эса - сув, газ буғ, электр қувватини истеъмол 
қилиш ҳисоби учун асбоблар билан таъминлаш; корхоналар номен-
клатурасини ишлаб чиқариш; бирламчи ҳужжатлар ва бошқа ташки-
лий-техник тадбирларни сифатли расмийлаштиришдан иборат.
- норматив усул харажатларни бошқариш вазифасини самарали 
ҳал этади. Бу усулнинг асосий афзаллиги қуйидагилардан иборат: 
- норматив калкуляциялар тузиш йўли билан харажатлар устидан 
назорат ўрнатиш имкони; 
- ҳақиқий миқдорларни норматив миқдорга таққослаш йўли 
билан харажатлар устидан назорат ўрнатиш имкони; 
- ҳақиқий харажатларни норматив харажатлардан оғишишдаги 
юзага келишидаги жой, сабаблар ва айбдорларини аниқлаш ва таҳлил 
қилиш имкони; 
- фақат ҳисобот даври охиридагина эмас, ишлаб чиқариш жараѐ-
нида ҳам тезкор чоралар кўриш имкони ва ҳ.к. 
Ушбу усул камчиликлари соҳасига ҳисоб-китоб ишларига меҳ-
нат талабларининг ортиши ва харажатлар нормалари доирасида бўла-
диган улардан оғишишлар бўйича ҳам ҳисоб ташкил этиш зарурияти-
ни киритиш мумкин. 
Режавий (тахминий) таннарх усули билан харажатлар ҳисобини 
ташкил этишда маҳсулот ва буюм бирлигига кетадиган тахминий ха-
ражатларни олишни мақсадга мувофиқ деб биламиз. Бунда техноло-
гиянинг илғор тажрибси ва ишлаб чиқаришни ташкил этилиши захи-


327 
раларни ҳисобга олиб, материаллар, ѐқилғи, энергия, иш ҳақи хара-
жатлари ва бошқа харажатларни прогрессив нормаларидан келиб чи-
қилади. Ушбу усулнинг афзаллиги режавий харажатлар эришилган 
даражага эмас, балки келажакдаги тахминга асосланган. Бунда техно-
логия харажатларидан, келгуси даврга етказиб берувчиларнинг баҳо-
лар ҳақидаги маълумотлари, эксперт баҳолари ва ҳ.к. дан фойдала-
нилади.
Асосий фаолиятда харажатларнинг режавий нормалари сифа-
тида энг юқори даражадаги андозалардан ва қўлга киритилган маълу-
мотлардан фойдаланиш мумкин. 
Қўлга киритилган андозалар корхоналар фаолиятини аниқ шаро-
итларининг назарда тутилиши билан белгиланади: қабул қилинадиган 
захираларнинг сифати, чиқиндилар, браклар фоизи ва ҳ.к. Бундай 
стандартлар корхонанинг келажакдаги харажатларини анча аниқ ба-
ҳолаш имконини беради, бироқ уларни пасайтириш қудратига эга 
эмас. Шу боис корхонада харажатлар стандартларини шундай белги-
лаш тавсия этиладики, уларга етишиш унча осон бўлмаса-да, мумкин 
бўлсин. 
Харажатларнинг стандартлари нисбатан узоқ даврга белгилана-
ди ҳамда менежерлар қарорлар қабул қилишда уларга таяниб иш кўра 
олишади. Бироқ стандартларни долзарблигини йўқотмаслик учун 
уларни вақти-вақти билан қайта кўриб чиқиш зарур. 
Режавий (тахминий) таннарх бўйича харажатлар ҳисоби усули 
барча ижобий хусусиятларини сақлаб қолади, бироқ уларга қараганда 
кўпроқ қўшимча афзалликларга эга: норматив ҳажмларга нисбатан 
режавий ҳажмларни чуқурроқ асосланганлиги тахминлар аниқлиги 
назорат самарадорлигининг оширишини таъминлайди. 
Технологик жараѐнга нисбатан харажатлар ҳисобини харажат 
усуллари нуқтаи назаридан ташкил этиш мумкин: қайта тақсимлаш 
бўйича (харажатлар бўйича) ва буюртмалар бўйича. 
Харажатлар ҳисобини қайта тақсимлаш (жараѐнлаш) усули шун-
дай ишлаб чиқаришда қўлланадики, у ерда тайѐр маҳсулот дастлабки 
нормаси алоҳида технологик танаффусли босқичларда, фоизларда ѐки 
қайта тақсимлашда обдон ишлов бериш натижасида олинади. 
Қайта ишлов деб ишлаб чиқариш технологик операцияларининг 
шундай малакасига айтиладики, у оралиқ маҳсулот (ярми тайѐр маҳ-
сулот) га ишлов бериш ѐки тугал тайѐр маҳсулот олиш билан ниҳоя-
сига етади. Қайта ишлов усулининг моҳияти, харажатлар ҳисоби 


328 
қайта ишловлар (жараѐнлар) бўйича, уларнинг ичкарисида эса калку-
ляция моддалари ва маҳсулот турлари бўйича олиб борилади. Бу 
усулда бевосита харажатлар ҳар бир қайта ишлов бўйича, бевосита 
харажатлар эса цех, ишлаб чиқариш, бутун корхона бўйича ҳисобга 
олинади, кейин эса базалар қабул қилган тақсимотга биноан қайта 
ишлов берилган маҳсулот таннархи ўртасида тақсимланади. 
Маълумот координациясида қайта ишлов бўйича усул колбаса, 
консерва, пиво, алкоголизм маҳсулотлари ишлаб чиқаришда қўллани-
лади. 
Харажатлар ҳисоби қайта ишлов усулининг икки варианти мав-
жуд: ярим тайѐр ва ярим тайѐр бўлмаган маҳсулот. 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish