Махсус таълим вазирлиги


«JIT» тизими бўйича бошқарув ҳисобини ташкил этиш



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet150/221
Sana29.04.2022
Hajmi3,39 Mb.
#593837
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   221
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi

«JIT» тизими бўйича бошқарув ҳисобини ташкил этиш. 
Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда ишлаб чиқарувчилар фаолияти ишлаб 
чиқаришга харажатларни максимал даражада камайтириб, юксак 
сифатли ва рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга мўлжалланган 
бўлмоғи лозим. Бундай шароитда ишлаб чиқаришни бошқариш ва 
меҳнатни ташкил этишда иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамла-
катларда қўлланиладиган илғор шакл ва услублардан фойдаланиш 
алохида аҳамият касб этмоқда. Шу муносабат билан бизда «JIT» 
(«Jasf-in-time», яъни «аниқ муддатда») тизими бўйича ишлаб чиқа-
ришни бошқариш усули алоҳида қизиқиш уйғотади.
«JIT» тизими харажати ХХ аср 70-йилларида Японияда «Тойо-
та» компаниясида пайдо бўлди ва ҳозирги вақтда мамлакатнинг жуда 
кўп саноати ривожланган мамлакатларда муваффақиятли қўлланмоқ-
да. Бу тизимнинг Япониядаги белгиси ўрнида «Кенбон», яъни «кар-
точка» ѐки «ѐзувнинг визуал тизими» атамалари ишлатилади. «JIT»
атамаси инглизча сўз бўлиб, муқобили бўлмагани учун япон ишби-
лармонлари уни қўллаган бўлиши мумкин. 
«JIT» тизимининг моҳияти маҳсулотни йирик туркумларда 
ишлаб чиқаришдан воз кечишдир. Бунинг ўрнига узлуксиз-оқимли 
буюмли ишлаб чиқариш яратилади. Бунда ишлаб чиқариш цехлари ва 
участкалари майда-майда туркумлар билан таъминланади, доналаб 
маҳсулот чиқарила бошлайди. Манзур тизим товар-материаллар 
захиралари мавжудлигига дарди бедаво деб қарайди. Сақлашга кўп 
харажатлар талаб этиб, катта моддий захиралар молиявий ресурслар, 
корхона саъй-ҳаракатларидан ва рақобатбардошлиги етишмаслиги 
юзага келади. Амалиѐт нуқтаи-назаридан «JIT» нинг бош мақсади
ҳар қандай ортиқча сарфларни йўққа чиқариш ва корхона ишлаб чи-
қариш қувватидан самарали фойдаланишдир. 
«JIT» тизимида маҳсулотни бозорга чиқариш, анъанавий усул-
га қараганда ҳийла талабчанлик билан амалга ошади. Ушбу тизимда 
маҳсулотни харидор нечта сўраса, шунга ишлаб чиқариш талаб 


314 
этилади ва бутун жараѐн давомида шу усул қўлланилади. Ишлаб 
чиқариш жараѐни то кейинги операция жойидан маҳсулотга талаб 
келмагунча бошланмай туради. Ишлаб чиқариш жараѐнида керакли 
деталлар, қисмлар ва материалар фойдаланиш вақтидагина етказиб 
берилади.
«JIT» тизими ишлаб чиқарилаѐтган туркум миқдорини камай-
тиришни, тугалланмаган маҳсулот (ишлаб чиқариш)ни амалда йўққа 
чиқаришни, товар-материал захиралари ҳажмини энг кам даражага 
келтириш ва ишлаб чиқариш буюртмаларининг ойлар ва ҳафталар
бўйича эмас, балки кунлар ва соатлар бўйича бажаришни кўзда 
тутади. Бундай шароитда ишлаб чиқариш ҳисоби тизими ҳам содда-
лашади, чунки ишлаб чиқаришга кетадиган материаллар ва хизмат-
лар ҳисобини биргина яхлитлашган ҳисобда амалга ошириш имко-
нияти пайдо бўлади. Бундан ташқари, ушбу тизимни қўллаш чоғида 
корхона харажатларининг бир қисми бевосита разрядидан билвосита 
разрядига ўтади. Масалан, «JIT» тизими бўйича ишлаб чиқаришни 
ташкил этиш шароитида ишлаб чиқариш линияларидан ишчилар 
яъни техник хизмат, таъмир ва созлаш ишларини ҳам бажаришлари 
керак бўлади, аслида буларни бошқа ишчилар бажарар ва билвосита 
харажатларга киритишар эди. Бу, ўз навбатида, маҳсулот бирлиги
таннархини аниқлигини оширади. 
Қийматни бошқариш ишлаб чиқариш ҳисобидан шу билан фарқ 
қиладики, бунда харажатлар товар-материал захираларига ва молия-
вий ҳисоботга бевосита таъсир кўрсатадими-йўқми — қатъий назар, 
харажатлар даражаси бошқарилади. «JIT» тамойилларини қўллаш 
ишлаб чиқариш харажатлари жараѐнини соддалаштиради ва сарф-
ларни бошқариш ва назорат қилишда мененжерларга ѐрдам беради. 
Бундай соддалаштириш маҳсулот сифатини яхшилашга, яхши хизмат 
қилишга ва нархни яхши баҳолашга олиб келади. Анъанавий тарзда 
ишлаб чиқариш ҳисоби тизими кўплаб ҳисоб-учѐт операциялари ва 
ҳисобот маълумотлари билан янада мураккаб тизимга айлана боради. 
Бу жараѐннинг соддалашиши ишлаб чиқариш ҳисоби тизимини нарх-
ни бошқариш тизимига айлантиради. «JIT» учѐт тизимида мате-
риаллар ва тугалланмаган маҳсулот ҳисоби битта яхлит ҳисобда олиб 
борилади. Бундай шароитларда материалларнинг омборидаги захи-
ралар устидан назорат учун алоҳида ҳисобдан фойдаланиш ўз дол-
зарблигини йўқотади. Моддий бойликлар ҳаракати бўйича бухгал-
терия қайдлари қуйидаги тарзда амалга оширилади: 


315 
1. Пудратчилардан моддий захираларнинг келиб тушиши:
«Тугалланмаган маҳсулотдаги ресурслар» ҳисоб дебети; 
«Пудратчилар билан ҳисоб-китоблар» ҳисоб кредити. 
2. Тайѐр маҳсулотни чиқариш ва сотиш «Сотишлар» ҳисоб дебети. 
«Тугалланмаган маҳсулотдаги ресурслар» ҳисоб кредити. 
«JIT» учѐт тизимини қўллашда меҳнатга ҳақ тўлаш ва завод-
нинг қўшимча сарфларга кетган харажатлари ишлаб чиқариш ҳисо-
бига ѐзилмайди. Бевосита меҳнатга умумзавод қўшимча сарфлари-
нинг қўшимча қисми сифатида қаралади. Заводнинг қўшимча сарф-
лари меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари билан биргаликда бевосита
сотилган маҳсулот таннархига ѐзилади. Уларнинг буюмлар ишлаб 
чиқариш таннархига ѐзилиши, яъни «Тугалланмаган маҳсулотдаги 
ресурслар» ҳисоб рақамида акс эттирилиши бундай шароитда ҳеч 
қандай маънога эга эмас. 
Анъанавий ишлаб чиқариш ташкил этилган кўплаб корхоналар-
да ишлаб чиқариш ҳисоби соҳасида ҳаракатларнинг катта қисми меҳ-
нат ҳаражатлари ва қўшимча сарфлар бўйича меъѐрий харажатларни 
татбиқ этишга, шунингдек, бу меъѐрий харажатлар эски оғишлар 
ҳисобини ҳам аниқлашига сарф қилинади. Корхона даражасида
оғишлар таҳлилидан фойдаланиш сақланиб қолади, бироқ ҳар бир 
муайян ҳодиса учун оғишларни мутлақ аҳамияти нуқтаи-назаридан
асосий эътибор ишлаб чиқариш жараѐнини ривожлантиришнинг
маълум тенденциялари ҳисобига ўтади.
Бундан ташқари, самарадорликнинг ишлаб чиқариш ҳисобини 
кўплаб тизимларида эътироф этилган анъанавий кўрсаткичлари (ма-
салан, маҳсулот ишлаб чиқариш меъѐрини бажарилиши ва ускуна-
лардан фойдаланиш коэффициенти), «JIT» тизимидаги нархни бошқа-
риш тамойиллари доирасига киритилмайди, Бундай номувофиқлик 
сабаблари қуйидагича: 
1. Бу барча кўрсаткичлар аниқ вақт режимидаги зарурий эҳти-
ѐжлар ҳисобисиз товар-моддий бойликлар шаклланишини кучайти-
ради; 
2. Кўпроқ меъѐрий кўрсаткичлар бўйича самарадорликни баҳо-
лаш тамойилига эргашиш сотиш ҳажми ва маҳсулот сифати устидан 
ишлаб чиқариш ҳажмининг устуворлигига олиб келади; 
3. Кўпгина корхоналарда бевосита меҳнат харажатлари маҳсу-
лот ишлаб чиқаришга кетган тўлиқ харажатлар катталигининг 5-15%
гачасини ташкил этади. 


316 
4. Ускуналардан фойдаланиш коэффициентини қўллашнинг 
мақбуллиги, товар-моддий бойликлари захираларининг эҳтиѐжи 
ошишига имкон беради. 
«JIТ» тизимини қўллашда буюртмани бажаришга ишонч ўсади, 
чунки материалларнинг сотиб олиш ва сақлашга анча оз вақт кетади. 
Буюртмани бажариш жараѐнининг қисқариши ва уни бажариш 
ҳисоби ҳам захирадаги эҳтиѐжнинг жиддий камайишига имкон 
туғдиради. Бу эҳтимол тутилган етишмовчиликларнинг олдини олиш 
учун сақланадиган захираларнинг қўшимча учѐтлари бирлигини ўзи-
да намоѐн этади. Бундай шароитда ишлаб чиқариш графиги ишлаб 
чиқариш режаси истиқболи доирасида қисқаради. Бу бозор тузилма-
сининг ўзгаришини ҳисобга олиш учун зарар бўлган вақтдан ютишга 
имкон беради. 
Ушбу тизимни қўллаганда маҳсулот сифатининг яхшиланиши 
кузатилади. Буюрилган маҳсулот миқдори катта бўлмаганда сифат 
билан боғлиқ муаммо енгил ҳал бўлади ва тузатишлар тезлик билан 
киритилади. Бундай шароитда кўпгина фирмаларнинг ишчиларида 
сифат ҳақидаги тушунча ортади, ўз навбатида иш жойларидаги маҳ-
сулот сифати ҳам яхшиланади.
«JIТ»нинг бошқа афзалликлари: 
1. Материаллар ва тайѐр маҳсулотлар захиралари учун омборхо-
наларган капитал харажатлар камаяди. 
2. Захираларнинг маънавий жиҳатдан эскириш таваккали камая-
ди. 
3. Брак туфайли зарар кўриш камаяди ва қайта ишлаш хара-
жатлари озаяди. 
4. Харажатларнинг ҳажми қисқаради. 
5. Сифатини ошириш ҳисобига асосий ишлаб чиқариш мате-
риаллари харажатлари камаяди. 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish