Махсус таълим вазирлиги



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet148/221
Sana29.04.2022
Hajmi3,39 Mb.
#593837
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   221
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi

17. Масъулият даражаси.
Молиявий ҳисобни нотўғри олиб 
борганлиги учун корхона раҳбарлари ва бош бухгалтери маъмурий, 
ҳатто жиноий жавобгарликка ҳам тортиладилар. Бошқарув ҳисоби 
соҳасида эса раҳбар ходимлар бошқарув ҳисоби маълумотларини бу-
зиб кўрсатганлиги учун эмас, ошкор қилганлик учун интизомий (маъ-
мурий) жавобгарликка тортиладилар. 
Юқоридагиларни умумлаштирган ҳолда шуни таъкидлаш ло-
зимки, тезкор, статистик ва солиқ ҳисоби билан бир қаторда бухгал-
терия ҳисоби корхонанинг умумий ҳисоби тизимига киради ва молия-
вий ва ишлаб чиқаришга бўлинади. Корхона харажатлари ва даромад-
лари уларнинг объекти (манбаи) ҳисобланади. Ишлаб чиқариш ҳисо-
бининг таҳлилий ахборотидан фақат ички бошқарув учун фойда-
ланилади. Молиявий ҳисобда эса асосан ташкилотнинг тижорат сири-
ни намоѐн этмайдиган ахборот тўпланади, шу сабабли уни ташқи 
фойдаланувчиларга тақдим этаверади. 
Бухгалтерия ҳисобининг бундай тузилишининг боиси шуки,
унинг бутун тизими ташкилот бошқарув тизимининг таркибий қисми 
ҳисобланади. Бироқ ―молиявий ҳисоб‖ ва ―ишлаб чиқариш ҳисоби‖ 
ибораларини қўлланишда асосан учѐт амалларига зўр берилади. Бош-
қарув ҳисоби эса фақат ҳисоб амаллари билан чекланмайди, унинг 
бошқа функциялари ѐрдамида ишлаб чиқиш ҳисобини бошқарув 
ҳисобига айлантиради. 
 
 
 
 
 


307 
6.2. Ривожланган мамлакатларда бошқарув ҳисобини ташкил 
этиш тажрибаси 
Хорижий иш юритишнинг замонавий шароитларида техник ва 
стратегик характердаги бошқарув қарорлари қабул қилиш жараѐни
корхона харажатлари ва молиявий натижалар ҳақидаги ахборотга 
таянади. Корхона харажатларини бошқаришда «Стандарт кост» ҳисоб 
тизими самарали қуроллардан бири ҳисобланади. Унинг асосида бел-
гиланган меъѐрлар ва меъѐрий ҳужжатлар доирасида ва улардаги 
оғишлар бўйича ҳисоб ва назорат тамойиллари ѐтади.
Харажатларни меъѐрий ҳисоблашлар билан аниқлаш усули XX 
аср бошларида АҚШ да пайдо бўлди ва тизимни ривожлантиришга 
туртки берди. 
«Стандард-кост» ҳисоб тизими икки қоидага асосланади, яъни:
1) барча харажатлар ҳисобда андозалар билан солиштирилган 
бўлиши; 
2) ҳақиқий харажатлар андозалар билан қиѐслаганда аниқ-
ланган оғишлар бўйича бўлакларга ажратилган бўлиши керак.
Ўзининг вужудга келиш вақти билан «Стандарт-кост» ҳисоб 
тизими муваффақиятли ривожланди ва ҳозир бозор иқтисодиѐти 
ривожланган мамлакатларнинг кўплаб фирмалари ундан кенг фойда-
ланмоқдалар.
«Стандарт-кост» атамаси икки сўздан ташкил топган: «стан-
дарт» маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш учун зарурий ишлаб чиқа-
риш харажатлари миқдорини (моддий ва меҳнат) ѐки маҳсулот ѐ хиз-
мат кўрсатиш бирлиги ишлаб чиқаришга олдиндан ҳисоблаб қўйил-
ган харажатларни англатади, «кост» сўзи эса маҳсулот бирлигига тўғ-
ри келадиган харажатлардир. «Стандар-кост» сўзининг тўлиқ маъно-
си андозали харажатларни англатади. Бу тизим, энг аввало, ишлаб 
чиқаришнинг бевосита чиқимларидан фойдаланиш устидан ўрна-
тилган назоратга йўналтирилган, бир-бирига боғлиқ калькуляциялар 
эса қўшимча сарфлар назорати учундир.
«Стандарт-кост» тизими ишбилармонлар талабларини қондира-
ди ва ишлаб чиқариш харажатлари назорати учун қудратли қурол 
бўлиб хизмат қилади. Белгиланган андазалар асосида буюмлар ишлаб 
чиқариш ва сотишга кутилган харажатлар суммасини олдиндан бел-
гилаш, нархларни аниқлаш учун бирон бирлик таннархини ҳисоблаб 
қўйиш, шунингдек, келаси йилда кутиладиган даромадлар ҳақида ҳи-
собот тузиш мумкин. Бу тизимда раҳбарлар мавжуд оғишлар тўғри-


308 
сидаги ахборотдан тезкор бошқарув чораларини қабул қилишда фой-
даланадилар. 
«Стандарт-кост» тизими асосида моддалар бўйича харажат-
ларнинг дастлабки (ишлаб чиқариш жараѐни бошлангунча) меъѐрлар 
тизими ѐтади. Улар: 
- асосий материаллар; 
- асосий ишлаб чиқариш ишчилари меҳнат ҳақи; 
- ишлаб чиқаришдаги қўшимча сарфлар (ѐрдамчи ишчиларнинг 
иш ҳақи, қўшимча материаллар, ижара ҳақи, жиҳозлар амортизацияси 
ва ҳ.к.); 
- тижорат сарфлари (маҳсулотни сотиш бўйича сарфлар). 
Дастлабки ҳисоб қилинган меъѐрлар қатъий белгиланган ставка-
лар сифатида кўриб чиқилади, бунда ҳақиқий харажатлар корхонага 
моҳирлик билан раҳбарлик қилиш орқали андозаларга мувофиқлаш-
тирилади. Сотишлар юзага келганда андозали меъѐрлар ўзгартирил-
майди, улар белгиланган бутун даврга нисбатан барқарор туради, 
янги иқтисодий шароитлар, материаллар, ишчи кучи нархининг бир 
оз кўтарилиши ѐ тушиши ѐки ишлаб чиқариш шарт ва усуллари 
ўзгаришидан келиб чиққан иқтисодий ўзгаришлар бундан мустасно. 
Ҳар бир ҳисобот даврида юзага келувчи ҳақиқий ва тахминий 
харажатлар ўртасидаги оғишлар йил давомидаги оғишларнинг алоҳи-
да ҳисобларида тўпланиб боради ва ишлаб чиқариш харажатларига 
эмас, балки бевосита корхона молия натижаларига тўла равишда 
қўшиб қўйилади.
«Стандарт-кост» ҳисоб тизими қуйидаги кесим ѐрдамида тақдим 
этилиши мумкин: 

маҳсулот сотишдан тушган кирим; 

маҳсулотнинг андозаси таннархи; 

ялпи фойда;

андозалардан оғишлар; 

ҳақиқий фойда. 
Андозали меъѐрлар ѐрдамида ҳисоблаб чиқилган калькуляция 
ишлаб чиқариш ва харажатларни тезкор бошқаришнинг асоси ҳисоб-
ланади. Харажатларнинг белгиланган андозаси меъѐрларидан жорий 
тартибда аниқланган оғишларнинг юқорилиги келиб чиқиш сабабла-
рини аниқлаш учун таҳлил қилинади.
Бу маъмуриятга ишлаб чиқаришдаги камчиликларни тезкор 
бартараф этишга, келажакда ҳам уларнинг олдини олишга имкон 


309 
яратади. Шуни таъкидлаш керакки, «Стандарт-кост» тизими хориж 
амалиѐтида меъѐрий хужжатлар билан белгилаб қўйилмаган, шу 
муносабат билан андозаларни белгилаш ва ҳисоб қайдномалари 
юргизишнинг ягона услубига эга эмас. Натижада биргина компания 
ичида турлича меъѐрлар амал қилади: базисли, жорий, идеал, тах-
миний, эришиб бўладиган ва енгиллаштирилган. 
Меъѐрлар белгиланишида ушбу буюмни ишлаб чиқариш учун 
зарур материал, ишчи кучи миқдори ва хизматлар ҳажми сарфини 
табиий ҳолда ифода этишга имкон берувчи жисмоний (миқдорий) 
андозалардан кенг фойдаланилади. Бу жисмоний андозалар кейин пул 
ҳисобидаги коэффициентларга кўпайтирилади ва нарх меъѐрларини 
оладилар.

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish