Махсус таълим вазирлиги



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet151/221
Sana29.04.2022
Hajmi3,39 Mb.
#593837
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   221
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi

 
 
 
 
 
 
 
 


317 
6.3. Харажатлар тушунчаси, таркиби ва уларнинг 
ҳисобини юритиш 
Харажат 
- бу моддий ресурсларни 
сотиб олишга қилинган сарфлар 
бўлиб‚ даромадлар ва харажатлар 
концепциясига кўра‚ ўша даврнинг 
ўзида даромад келтириши керак.
Харажатларнинг тўғри ҳисобга олинишини таъминлаш, маҳсулот 
ишлаб чиқариш таннархини аниқ ҳисоблаш мақсадида харажатларни 
мезонлари бўйича туркумлаштириш илмий ва амалий жиҳатдан му-
каммал ва аниқ бўлади. 
Харажатларни ҳисобга олишнинг асосий вазифаларига қуйи-
дагилар киради: 
-
иқтисодий натижаларини ҳисобга олган ҳолда бошқарув қарор-
ларини қабул қилиш учун субъект маъмуриятини зарур маълумотлар 
билан таъминлаш; 
-
четга чиқишларни аниқлаш мақсадида ҳақиқатда сарфланган 
харажатларни кузатиш ва назорат ўрнатиш, уларни меъѐрий ва 
режадаги ҳажми билан таққослаш, келгусидаги иқтисодий страте-
гиясини шакллантириш; 
- баҳолаш ва молиявий натижаларни ҳисоблаш учун ишлаб чи-
қарилган тайѐр маҳсулотларнинг таннархини ҳисоблаш; 
- субъектнинг таркибий бўлинмалари ишлаб чиқариш фаолия-
тининг иқтисодий натижаларини аниқлаш ва баҳолаш; 
- узоқ муддатли хусусиятга эга бўлган ишлаб чиқариш техноло-
гияларининг қопланиши, бозорларда сотилаѐтган маҳсулотларнинг 
турлари бўйича рентабеллик даражаси, уларга қўйилган капиталлар-
нинг самарадорлиги ва фаолияти бўйича бошқарув ҳисоби маълумот-
ларини бир тизимга келтириш.
 
Ишлаб чиқариш харажатлари маҳсулотни тайѐрлаш учун мод-
дийлаштирилган меҳнат сарфларининг пул шаклидага ифодасидир. 
Ишлаб чиқариш харажатларини тўғри режалаштириш ва ҳисобга
олиш мақсадида улар маълум тартибда туркумларга ажратилади: 
1.
Маҳсулотни тайѐрлашдаги техник-иқтисодий ролига қараб: 
-
асосий; 
-
устама. 


318 
2.
Айрим 
маҳсулот 
турларининг 
таннархига 
қўшилиши 
(тақсимланиши)га қараб: 
-
бевосита (тўғри); 
-
билвосита (эгри). 
3.
Тайѐрланаѐтган маҳсулот миқдорига боғлиқлигига қараб: 
-
ўзгарувчан; 
-
ўзгармас (шартли). 
4.
Харажатнинг турига қараб: 
-
иқтисодий элементлар; 
-
калкуляция моддалари. 
5.
Таркибига қараб: 
-
бир элементли; 
-
комплекс. 
6.
Ишлаб чиқариш билан боғлиқлигига қараб: 
-
ишлаб чиқаришдаги; 
-
ноишлаб чиқаришдаги. 
7.
Маҳсулот таннархини ҳосил қилишдаги характерига қараб: 
-
унумли; 
-
унумсиз. 
8.
Режага киритилишига қараб: 
-
режалаштириладиган; 
-
режалаштирилмайдиган. 
9.
Ҳосил бўлиш жойига қараб: 
-
цех; 
-
участка; 
-
бўлим; 
-
бригада. 
10. Тақвим даврига тегишлилига қараб: 
-
жорий давр; 
-
келгуси давр; 
-
келажакдаги харажатлар резерви. 
Амалга оширилаѐтган ишлаб чиқариш харажатларини туркум-
лаштиришдан мақсад уларни ҳисобга олишда норматив ҳужжатларинг 
талабларига асосланишни таъминлашдир.

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish