Махсус таълим вазирлиги


Бошқарув қарорларини қабул қилиш



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet158/221
Sana29.04.2022
Hajmi3,39 Mb.
#593837
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   221
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi

 
7.2. Бошқарув қарорларини қабул қилиш 
 
Амалий фаолиятда ҳар қандай ишлаб чиқариш корхонаси раҳ-
бари турли хил бошқарув қарорлари қабул қилиши зарур бўлади. Ба-
ҳолар, корхона харажатлари маҳсулот сотиш ҳажми ва тузилмасига 
доир ҳар битта қарор пировард-оқибатда корхона молиявий натижа-
сида намоѐн бўлади. Зарарсизлик нуқтасини белгилаш - бошланғич 
вақтдан корхона даромадлари тўла қоплашини аниқлаш бу катего-
риялар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ва алоқадорликни аниқлашнинг 
оддий ва аниқ усули ҳисобланади.
―Харажатлар-маҳсулот ҳажми-фойда‖ (Cost-Volume-Profit, СVP- 
таҳлил) ўзаро алоқадорлик таҳлили зарарсизлик нуқтасини аниқ-
лашда менежерларнинг қудратли қуролларидан бири ҳисобланади.
Таҳлилнинг бу тури корхона фаолиятини режалаштириш ва тах-
минлашнинг энг самарали воситаларидан бири саналади. У корхона 
раҳбарларига ўзгарувчан ва доимий харажатлар, баҳо ва маҳсулот 


342 
сотиш ҳажми ўртасидаги қулай мутаносибликни аниқлаш, ишбилар-
монлик имконини туғдиради. Бухгалтерлар бу усулдан фойдаланиб, 
аудиторлар, экспертлар ва консультантлар молиявий фаолиятига баҳо 
беришлари ва корхона ишини яхшилаш учун тавсияларни асослаш-
лари мумкин.
Маржинал даромад, рентабеллик чегараси (зарарсизлик нуқта-
си), ишлаб чиқариш дастаги ва чидамлилик маржинал захираси CVP - 
таҳлилининг асосий унсурлари ҳисобланади.
Ишлаб чиқариш корхоналарида маржинал даромад деб маҳсулот 
(ишлар хизматлар) сотишдан корхонага тушган тушум ва унинг иш-
лаб чиқариш таннархи суммаси ўртасидаги тафовутга айтилади.
Рентабеллик чегараси(зарарсизлик нуқтаси) - маҳсулот сотиш 
ҳажмини характерлайдиган кўрсаткич бўлиб, бунда маҳсулот (ишлар, 
хизматлар) сотишдан корхонага тушган тушум унинг барча муштарак 
харажатларига тенгдир. 
Ишлаб чиқариш дастаги маҳсулот (ишлар, хизматлар) сотиш 
ҳажмининг ўзгаришига боғлиқ ҳолда корхона фойдаси билан бош-
қариш механизмидир. Чидамлиликнинг маржинал захираси маҳсулот 
(ишлар, хизматлар) сотишдан тушган ҳақиқий тушумнинг чегараси 
(рентабеллик остонаси) дан оғиш фоизидир.
Доимий ва ўзгарувчан харажатларни қопловчи тушум ҳажмини 
ҳисоб-китоб қилиш учун ишлаб чиқариш корхоналари ўз амалий фао-
лиятларида маржинал даромат ҳажми ва коэффициенти каби кўрсат-
кичлардан фойдаланадилар.
Маржинал даромад ҳажми корхонанинг доимий харажатларини 
қоплаш ва фойда олишга қўшган ҳиссасини кўрсатади.
Маржинал даромад ҳажмини аниқлашнинг икки усули мавжуд.
Биринчи усулда сотилган маҳсулот учун корхона тушумларидан 
барча ўзгарувчан харажатларни чиқариб ташланадилар. Иккинчи 
усулда эса маржинал даромад ҳажми корхона доимий харажатлари ва 
фойдасини кўпайтириш йўли билан белгиланади.
Маржинал даромаднинг ўртача ҳажми деганда маҳсулот баҳоси 
билан ўртача ўзгарувчан харажатлар ўртасидаги тафовут тушуни-
лади. Маржинал даромаднинг ўртача ҳажми буюмнинг доимий хара-
жатларини қоплашга қўшган ҳиссаси ва олган фойдасини акс этти-
ради.
Маржинал даромад коэффициенти деб маҳсулот сотишдан туш-
ган тушумдаги даромад ҳажмининг улуши ѐки (алоҳида буюм учун) 


343 
товар баҳосидаги маржинал даромад ўртача ҳажмининг улушига 
айтилади.
Шуни таъкидлаш керакки, корхона харажатларини доимий ва 
ўзгарувчанларга бўлиш СVР таҳлилининг асосий шарти ҳисобланади. 
Маълумки, доимий харажатлар ишлаб чиқариш ва сотишлар ҳажмига 
боғлиқ бўлмайди, ўзгарувчанлар эса - бу кўрсаткич ўзгаришига мута-
носиб равишда ўзгариб туради.
Маржинал даромаднинг ўртача ҳажми уччала вариант учун бир 
хил бўлгани сабабли ҳисоб-китобни соддалаштириш мумкин. Маҳсу-
лот чиқаришнинг ҳар қандай ҳажмидан корхона фойдасини аниқ-
лаймиз. Бунинг учун: 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish