Ш. А. Агзамова, Э. А. Шамансурова, Д. К. Ганиева, С. А. Убайдуллаева



Download 2,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/330
Sana28.04.2022
Hajmi2,96 Mb.
#589330
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   330
Bog'liq
Реабилитология дарслик, 2013

Яллиғланишга қарши усуллар 
Локал криотерапия.
ОИЙ органларига совутувчи омилларнинг таъсири 
тегишли тўқималарнинг ҳароратининг тезликда пасайишига олиб келади. 
Адренергик симпатик толаларнинг рефлектор қўзғалиши туфайли тегишли 
тўқималарда норадреналин даражаси ошади, у ўз навбатида тегишли 
тўқималарнинг микроциркулятор ўзани томирларининг узоқ муддатли ва 
яққол торайишини, қоннинг ѐпишқоқлиги ошишини ва унинг оқувчанлиги 
пасайишини келтириб чиқаради. Кейинчалик тегишли тўқималарнинг 
ноцицептив ва тактил толаларининг ўтказувчанлигининг блокланиши содир 
бўладиган қўзғалишнинг пасайиши яққол аналгезия ва локал анестезияга, 
шунингдек, совуқнинг бир мунча узоқ (10 дақиқадан кўп) давом этадиган 
таъсирида релаксация билан алмашинадиган қисқа муддатли мушаклар 
тортишишига олиб келади. Тортишиб қолган мушаклар тонусининг 
пасайиши оғриқ синдромининг спастик компонентини бартараф этади ва 
яллиғланиш жараѐнининг ривожланишини секинлаштиради. Яллиғланишга 
қаршилигидан ташқари (салқиб қолишга қарши, дегидратациялайдиган), 
локал криотерапия гемостатик, аналгетик ва спазмолитик таъсирга эгадир.
Криотерапия локал тарзда эпигастрал доирада қўлланилади, криопакет 
ҳарорати 5-10 даража, 5-7 дақиқадан, 5 дақиқа танаффус билан 3-4 марта 
қўлланилади. Аппликациялар сони 2-3 та, ҳар куни, 6-7 та муолажа курси 
бўйича давом этади. Яллиғланишнинг ўткир фазасида фойдаланилади. 
Эрозив эзофагит ѐки қон оқишига мойил гастрит унинг қўлланилишини 
таъқиқламайди.
УВЧ-терапия.
Индукцияланган ҳамда ўзининг дипол моментли 
биологик молекулаларнинг ориентацияли силжиши оқибатида юқори 


132 
частотали электр майдонда ҳосил бўладиган тўқималарнинг поляризацияси, 
уларнинг физикавий-кимѐвий хусусиятларини ўзгартиради – катакчаларда 
оқсилларнинг фосфорилланиши билан боғлиқ бўлган эркин радикалли ва 
ферментатив оксидланиши жараѐнларини ва иккиламчи мессенжерлар 
системасини фаоллаштиради. Шунинг асосида катакчаларнинг метаболитик 
реакциялари кетма-кет очилиб боради, гемопоэз ва иммуногенез 
рағбатланиши рўй беради, шунингдек, лейкоцитларнинг овқат ҳазм бўлиши 
органларида яллиғланиш жараѐнининг ривожланишининг пасайишига олиб 
келадиган фагоцитар фаоллиги кучаяди. 
УВЧ электр майдонининг жадаллиги ошиши билан осциллятор 
компонент билан бир қаторда иссиқлиқ компоненти ҳам намоѐн бўлади. 
Оқсил молекулаларининг ориентланган тебранма силжишлари амплитудаси 
ошиши 
оқибатида 
электродлараро 
бўшлиқдаги 
тўқималарнинг 
поляризацияси ва улар томонидан, иссиқлик энергиясига айланадиган 
электромагнит энергиясининг танланиб ютилиши ошади. 
Органлар ва тўқималарнинг иситилиши таъсир остидаги доирада 
тўқималарнинг турғун, узоқ муддатли ва чуқур гиперемиясини келтириб 
чиқаради, бу ўз навбатида шикастланган тўқималарда регионар қон ва 
лимфалар оқимининг кучайишини, микроциркуляр ўзаннинг ва бошқа 
тўқимали 
ҳимоя 
тўсиқларнинг 
ўтказувчанлигининг 
ошишини, 
лейкоцитларнинг сонини кўпайишини ва уларнинг фагоцитар фаоллигининг 
ошишини келтириб чиқаради, улар яллиғланиш ўчоғининг дегидратациясига 
ва сўрилиб кетишига, шунингдек периневрал салқиш оқибатидаги 
оғриқларнинг ҳамда таъсир доирасидаги метаболизмнинг пасайишига олиб 
келади, яллиғланиш ўчоғи атрофидаги бириктирувчи тўқималарда 
пролифератив-регениратив жараѐнларни рағбатлантиради ва иккиламчи 
антибактериал самара беради.
Эпигастрал соҳага локал тарзда УВЧ нинг 27,12МГц, 20 мВт (ўткир 
фазада) ѐки 40 мВт (ўткир фаза олдидан) қувватдаги электр майдони билан 
ҳар куни 10 дақиқадан таъсир кўрсатилади. Курси 8-10 та муолажадир. 


133 
Мазкур усул эрозив эзофагит, гастрит билан касалланган беморларга, қон 
оқишига мойиллиги бор, ошқозон атониясида, гастроптозда, қорин бўйни 
стенозида, ошқозонда каллѐз яралар мавжудлигида, ошқозонда ҳавфли 
касалликларга ва полипозга шубҳа борлигида, кардия етишмовчилигида 
қўлланилиши мумкин эмасдир.

Download 2,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   330




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish