Қарши кўрсатмалар:
Ўпкани ўткир йирингли касалликлариострые, спонтан пневматоракс,
оғир ва тез-тез қайталовчи хуружли бронхиал астма, кўп миқдорда йирингли
116
балғам ажралиши ва қон тупириш билан кечадиган, беморларни кескин озиб
кетиши натижасида келиб чиқадиган сурункали ўпка абсцсси, ўпка
эмфиземаси, физик омилларни қўлланишига умумий қарши кўрсатмалар.
ПЛЕВРИТДА САНАТОР-КУРОРТ ДАВО
Қуруқ ва экссудатив плевритдан сўнг плеврада спайкалари бор беморлар
иқлим билан даволовчи курортларга юборилади (Анапа, Алушта, Кисловодск,
Акташ, Геленджик, Нальчик, Сочи, Ялта, Феодосия, Шуша, Албе- на, Ханке,
Ривьера, Тиверия, Солнечный Берег). Плеврада суюқлиги бор беморларга
санатор-курорт даволанишга қарши кўрсатма бор.
ФИЗИОМУҲОФАЗАЛАШ
Физиопрофилактика касалликни ривожланишини олдини олиш учун
ѐналтирилган, яллиғланишни камайтириш, иммунитетни кўтариш хисобига
улоқлар хосил бўлишини олдини олиш, агар улар хосил бўлган бўлса —
улоқларни сўрилиши.
ТАКРОРЛАШ УЧУН САВОЛЛАР:
1.
Бронхларни яллиғланиш касалликларни даволашда физик усуллардан
фойдаланиш.
2.
Бронходренаж қилувчи усулларни айтиб ўтинг.
3.
Бронхларни ўткир яллиғланиш касалликларда санатор-курорт даво.
4.
Бронхларни ўткир яллиғланиш касалликларда физиомуҳофазалаш.
5.
Зотилжамда физик даволаш усуллари
6.
Зотилжамда қўлланиладиган иммунстимуловчи ва яллиғланишга
қарши усулларни таърифи.
7.
Зотилжамда санатор-курорт даво, физиомуҳофазалаш.
8.
Бронхиал астмани даволашда физик усуллар
9.
Плеврит кечишида асосий синдромлар
10.
Плевритни даволашда физитерапия мақсадлари
11.
Плевритни даволашда физик усуллар
12.
Плевритда санатор-курорт даво, физиомуҳофазалаш.
ТЕСТЛАР
117
1.Ўчоқли зотилжамнинг ўткир кечишида бактериал агрессия даврида
(касалликнинг 1-3 куни) балғамли йўтал, тана хароратини 38С° гача
кўтарилганда қулай физиотерапевтик усулини кўрсатинг;
а) антибиотик билан ички аъзоли электрофорези;
б) антибиотик билан электрофорез кўндаланг услуби бўйича;
в) антибиотик билан электрофорез бўйлама услуби буйича;
г) антибиотиклар билан илиқ-намли ингаляция
2. Ўчоқли зотилжамнинг ўткир босқичи, клиник стабилизация жараѐнида
(касалликнинг 3-10 кун) қулай бўлган физиотерапиянинг комбинацияланган
усули.
а) УЮЧ электр майдони ва УБН эритемали дозасида;
б) муколитиклар билан ингаляцияси ва юқори частотали
магнитотерапия;
в) муколитиклар билан ингаляция ва УЮЧ – терапия;
г) оксигенобаротерапия ва СВЧ - терапия
3.Ўткир
зотилжамнинг абцессланган асоратида бўшлиқ йирингдан
тозаланмаган даврида буюриш мумкин.
а) қонни лазер билан нурлантириш;
б) УЮЧ электр майдони;
в) УБН эритемали дозасида;
г) антибиотиклар билан электрофорез
д) антибиотиклар билан ингаляция
4. Беморга ўткир зотилжам, абцессли асоратида ва абцесс бўшлиғи
тозалангандан сўнг физиотерапия муолажаларини буюринг:
а) антибиотиклар билан электрофорез;
б) УЮЧ электр майдони илиқ дозаларида;
в) СВЧ - терапия;
г) УЮЧ электр майдони ноилиқ дозаларида
5. Ўткир зотилжам, пневмосклероз, НЕ 1 - даражаси, морфологик тикланиш
босқичида (касалликнинг 10-20 кунида) ўпкада яллиғланиш инфилтрати, кам
118
миқдордаги балғамли, сийрак йўтал бўлганда юқори натижали
комбинацияланган физиотерапевтик муолажаларни танланг.
а) инфилтрат майдонига УЮЧ - терапиянинг қуйи интенсивли
(ноилиқ) дозалари, ишқорли ингаляция
б) инфилтрат майдонига юкори частотали магнит –терапия,
муколитиклар билан ингаляция
в) УЮЧ - терапиянинг субилиқ дозалари, балчиқли аппликация
г) паст частотали магнит –терапия, ишқорли ингаляция
6. Бронхларнинг сурункали касалликларида беморларни ингляцион даволаш
учун қўлланиладиган аерозоллар:
а) майда томчили
б) йирик томчили
в) паст дисперсли
г) юқори ва ўрта дисперсли
7. Ултратовуш - терапия қуйидаги холатларда қарши кўрсатилган.
а) зотилжамнинг морфологик тикланиш босқичида (10-20 кунида)
б) пневмосклерозда
в) бронхоэктатик касалликда
г) сурункали бронхит хуружида, ўткир ости даврида, НЕ 2 - даражасида
8. Ремиссия давридаги пневмосклероз билан кечаѐтган сурункали бронхит
билан оғриган беморга курорт шароитида қулай даволаш услубини кўрсатинг
а) денгиз суви билан ингаляция;
б) галотерапия;
в) муколитикли ингаляция;
г) кўкрак қафасини балчиқли аппликацияси.
9. Атопик генезли бронхиал астманинг хуружида патогенетик қулай физио-
даволаш услубини кўрсатинг
а) интал билан бурун ичи электрофорези;
б) аэроионотерапия;
в) ўпка илдизи сохасига ДМВ –терапия;
119
г) кўкрак қафасини кўндаланг галванизацияси.
10. Беморда енгил кечувчи бронхиал астма хуружини олдини олиш учун
қўлланилади:
а) ўпка илдизига УЮЧ –терапия;
б) буйрак усти безларига ДМВ- терапия;
в) ўпка илдизига паст частотали магнитотерапия;
г) УЮЧ электр майдони (трансцеребрал).
11. Бронхиал астманинг дисгормонал кечиш турида ва буйрак усти бези
гипофункциясида патогенетик даво услуби хисобланади:
а) кўкрак қисмида паравертебрал соҳа бўйлаб ултратовуш – терапия;
б) буйрак усти безига юқори частотали магнитотерапия;
в) галотерапия;
г) айрисимон безга юкори частотали магнитотерапия.
12. Бронхиал астмани енгил хуружини қайтариш учун физик даволаш
услубини танланг
а) галваник «ѐқа» Шербак бўйича;
б) буйрак усти безига паст частотали магнитотерапия;
в) паравертебрал кўкрак қисмига диадинамотерапия;
г) кўкрак қафасига СВЧ- терапия.
13. Инфекцион-боғлик бронхиал астманинг ўрта оғирлик даражасида
бронхит белгиси ва қийин ажралувчи балғам билан кечганда самарали бўлган
комбинацияли даво услубини танланг:
а) муколитикли ингаляция ва эуфиллинли электрофорез;
б) протеолитик ферментлар билан ингаляция ва УЮЧ- терапия
(трансцеребрал);
в) кўкрак қафасига антибиотикли электрофорез ва
бронхоспазмолитиклар билан ингаляция;
г) ўпка илдизига УЮЧ - терапия ва муколитиклар билан ингаляция
14. Бронхиал астмада галотерапия муолажасини давомийлик муддати:
а) 5-10 дақиқа
120
б) 10-20 дақиқа
в) 30-60 дақиқа
г) 1-2 соат
15. Бронхиал астманинг (хуруж даври, ўрта оғирлик даражаси, сурункали
бронхит хуружида, иммун кўрсаткичи пасайганда) яллиғланишга қарши ва
иммунитетни кўтариш мақсадида қўлланиладиган фойдали физиодаволаш
услубини танланг:
а) галотерапия;
б) буйрак усти безларига юқори частотали магнитотерапия;
в) ултрабинафша нур билан нурлантирилган қоннинг аутотрансфузияси;
г) аэроионотерапия
16. Бронхиал астма билан оғриган беморга физиотерапияни тавсия этиш
мумкин бўлмаган ҳолатни кўрсатинг:
а) астматик статус;
б) астма енгил шаклининг зўрайиши;
в) БА ўрта даражасининг нотўлиқ ремиссияс;
г) БА ўрта даражасининг зўрайиш фазаси.
17. Беморга ўткир катарал бронхитда поликлиникада ўтказиш мумкин:
а) лой билан даволаш;
б) диоксидин билан аэрозолтерапия;
в) циркуляр душ;
г) диадинамотерапия.
18. Аэрозолтерапия муолажасини ўтказиш учун учун қўлланилади:
а) фармацевтик препаратларнинг бир марталик дозаси;
б) суткалик дозаси;
в) максимал терапевтик доза;
г) бир марталик дозадан кам.
121
19. Бронхоэктатик касаллик билан оғриган беморлар санатор даволашга
юборилади:
а) ремиссия фазасида;
б) йирингли балғам йўқлигида;
в) ўпка-юрак етишмовчилиги I ва II даражасида;
г) барчаси тўғри
20. Зотилжамни даволашда ва кейинги реабилитацияда қўлланилмайдиган
жавобни кўрсатинг:
а) физиотерапевтик;
б) ШЖТ ва даволовчи уқалаш;
в) оператив даво;
г) медикаментоз.
122
Do'stlaringiz bilan baham: |