Ш. А. Агзамова, Э. А. Шамансурова, Д. К. Ганиева, С. А. Убайдуллаева



Download 2,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/330
Sana28.04.2022
Hajmi2,96 Mb.
#589330
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   330
Bog'liq
Реабилитология дарслик, 2013

III – БЎЛИМ.
ОШҚОЗОН ИЧАК ТИЗИМИ КАСАЛЛИКЛАРИ БИЛАН ОҒРИГАН 
БЕМОРЛАРНИ ДАВОЛАШДА ФИЗИОТЕРАПИЯНИ ҚЎЛЛАШ
 
ОШҚОЗОН ИЧАК ТИЗИМИ КАСАЛЛИКЛАРИНИНГ
РЕАБИЛИТАЦИЯСИДА МИНЕРАЛ СУВЛАР. 
Минерал сувларнинг ижобий таъсири унинг минераллашганлик 
даражаси ва кимѐвий таркибидан (газлар, анионлар ва катионлар, 
микроэлементлар) рН даражаси, харорати, қабул вақти, ички қабулнинг 
услубий қўлланиши (ичиш, дуоденал дренаж, ректал муолажалар) дан боғлиқ. 
Ошқозон ичак тизими касалликларида ичиш учун кам минераллашган (2-5 
г/л) ва ўрта минераллашган (5-15 г/л) сувлар қўлланилади. Минераллиги 
юқори бўлган сувлар (15-35 г/л) ич қотишда, ўт пуфаги дренажида ва 
семиришда қўлланилади.
Ўзининг физиологик ва даволовчи таъсирини бахолашда минерал 
сувларнинг кимѐвий таркиби мухим ўринни тутади.
Минерал сувларнинг махсус таъсири таркибидаги газларга боғлиқдир.
CO2 
Карбонат сувлар
 
ошқозон ва ошқозон ости шиллиқ ажралишини 
кучайтиради, ошқозон-ичак тизими харакати фаолиятини тезлаштиради, 
иштахани кўтаради, тўлиқ курс қўлланилганида ошқозон шиллиғининг 
пасайган кислоталик мухитни меъѐр даражасига қайтаради. Карбонат сув 
таъмни яхшилайди, агар миқдори индивидуал меъѐрдан ортса қорин дам 
бўлиши ва кекириш сабабчиси бўлиши мумкин. Бундай холатларда газлар 
сув таркибидан чиқиб кетишини кутиш тавсия қилинади.
H2S
Сульфидли сувлар ошқозон шиллиғи ажралишини камайтиради, 
ични юмшатиш ва ўт хайдовчи таъсирга эга. Даволаш жараѐнида ичиш учун 
таркибида симоб водород ва 10—40 мг./л. тиосульфид тутувчи камсульфидли 
сувлар қўлланилади. Бундай сувлар жигар жароҳатида антиоксидант таъсир 
кўрсатади. Пятигорск ИТИ курортологияси тадқиқотларига асосан 


123 
сульфидли сувлар сурункали вирусли гепатит билан оғриган болаларга 
тавсия қилинади.
Rn
Радонли сувлар ошқозон ичак касалликларини даволашда ичиш 
учун тавсия қилинади. Улар оғриқ қолдирувчи таъсирга эга бўлиб, модда 
алмашув жараѐнларини яхшилайди, ўт йўллари, ичак ва ошқозоннинг 
харакат ва секретор фаолиятини яхшилайди.
Минерал сувларнинг асосий анионлари: доим бирлашиб ва ажралиб 
турадиган ҳар хил тузлар ҳосил қиладиган гидрокарбонат, сульфат ва 
хлордир. Бу эса идишдаги сувларга нисбатан терапевтик хуссусияти 
яққолроқ юзага чиқишининг сабабидан биридир.
Cl
Хлор анионлари деярли барча минерал сувларда мавжуд. Хлорли 
минерал сувлар модда алмашув жараѐнини оширади, ўт хайдовчи таъсирга 
эга, узоқ муддат қабул қилинганида эса ошқозон шиллиғининг секрециясини 
ва кислоталигини оширади. Кальций ионлари билан биргаликда 
яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади ва қон кетишни камайтиради.
HCO3 
Гидрокарбонатли ион организмда катта ўринга эга бўлиб, айнан 
бу кислота ишқорий муҳитни ушлаб туришидир. Натрий иони билан 
бириккан холатда гидрокарбонат натрий (ичимлик содасини) ҳосил қилади. 
Бу гурух минерал сувларининг таъсири остида, ошқозондаги солян 
кислотасини меъѐрлашувида ошқозон ва 12 бармоқли ичак шиллиқ 
қаватининг ошқозон шиллиғидан бевосита қитиқланиши камаяди. 
Қизилўнгач, ошқозон ва 12 бармоқли ичакнинг проксимал қисмларига 
ошқозон шиллиғи пепсиннинг таъсири камаяши ҳам кузатилади. Ошқозонда 
солян кислотасини бириктириб, гидрокарбонат минерал сувлар ошқозондаги 
нейтраллашган маҳсулотни ичакка ўтишини тезлаштиради. Гидрокарбонат 
сувлар овқат қабул қилиш вақтига боғлиқ холда ошқозон ва ичак спазмини 
камайтиради, ундан ташқари, гидрокарбонат ионлари ошқозондда шиллиқ 
парчаланишини яхшилайди, ҳамда мотор ва секретор фаолиятига 
кучайтирувчи ѐки пасайтирувчи таъсир кўрсатган холда ошқозон фаолиятини 
назорат қилади. Гастродуоденал зонанинг кислотали-мотор фаолиятини 


124 
четлган холда, ўз ўрнида, жигар, ўт пуфаги ва ўт йўллари холатини 
стимуллайди ва меъѐрлаштиради. Сувда гидрокарбонат ионларининг 
мавжудлиги баъзи микроэлементларнинг ичакда сўрилишини яхшилайди, 
айниқса темирни. Ошқозон шиллиғи кислоталик мухити пасайишини 
таъминлаши хусусиятига кўра (Ессентуки туридаги) гидрокарбонат минерал 
сувлари табиий антацидлар ҳисобланади. Бундай сувларни қабул қилиш 
натижасида (жиғилдон қайнаши, кекириш, ўнг ѐнбош сохада бехузурлик 
хиссиѐтлар каби) диспептик холатлар йўқолади.
SO4 
Сульфат сувлари ошқозон шиллиғи фаоллиятини пасайтиради ва 
улар ичакка яққол таъсир қлиш хусусиятига эга. Ич келишни назорат қилиб, 
қорин дам бўлиши ва ичакни тозалаган холда қуйидаги сувлар организм ва 
айниқса жигарни турли хил токсик таъсирдан озод қилади. Сульфат сувлари 
яққол ўт хайдовчи таъсирига эга. Ўт билан яллиғланиш махсулотлари, ўт 
кислотаси, пигментлар ва холестеринни чиқарилиши ўт пуфагида 
яллиғланиш жараѐнларини камайтиради ва ўт тошларини ҳосил бўлишини 
олдини олади. Сульфат сувлар модда алмашув жараѐнларини кучайтиради. 
Ичак фаолияти меъѐрлашганидан сўнг жигарнинг функционал холати 
яхшиланади, чунки сульфатлар ошқозонда солян кислота секрециясини 
камайтиради, жигар касалликлари ва юқори кислоталик билан кечадиган 
йўлдош ошқозон касалликлари беморларига қўллашга асос ҳисобланади.
Катионлар (калий, натрий, кальций, магний) организм иш фаолиятида 
мухим ўринни тутади. Хатто тўқималарда улар концентрациясининг 
нисбатан силжиши ва қонда бирданига барча физиологик жараѐнларни 
бузади ва тезда коррекцияни талаб қилади.
Na
Натрий минерал ичимлик сувларда ошқозон ичак тизими секретор 
аппаратига стимулловчи таъсирни кўрсатади. Натрий ионлари гепатобилиар 
тизимнинг ўт ишлаб чиқувчи ва ўт ажратувчи фаолиятини стимуллайди.

Калий ошқозон ва ичакнинг тонус ва харакат фаолиятини 
кучайтиради. Калий, асосий ҳужайра ичи катиони, оқсил, қатор фермент 
тизими синтезида, глюкоза алмашувида тўғридан-тўғри алоқага эга. 


125 
Ҳужайрада калийнинг мавжудлиги унда энергия тўпланишига, калийнинг 
чиқиши эса унинг йўқолишига олиб келади.
Mg 
Магний ошқозон перистальтикасини кучайтиради, ични юмшатиш 
таъсирини кўрсатади, ўт ажратувчи фаолиятга фаол таъсир қилиб, ошқозон 
ичак тизими қатор ферментлари фаолиятини катализлайди. Магний 
сульфатлари ични юмшатиш самарасини бериб, антиспастик таъсирига эга.
Ca
Кальций яллиғланишга қарши ва десенсибилизацияланган таъсирга 
эга, организмда кальций етишмовчилигини тўлдиради, суяк тўқимасининг 
ўсишига таъсир кўрсатади, шиллиқ қавватлардан қон кетиши моиллигини 
камайтиради. Кальций тутувчи минерал сувлар кўпгина ҳазм аъзолари 
касалликларида самарали қўлланилади.
Даволовчи 
минерал 
сувларнинг 
таъсири 
кўп 
холларда 
микроэлементлар таркиби билан аниқланади.
Fe
Темир тутувчи минерал сувлар эритроцитлар таркибини 
кучайтиради, қонда гемоглобин миқдорини кўпайтиради, организмнинг 
ножўя таъсирларга умумий резистентлигини оширади ва ҳазм аъзолари 
фаолиятини яхшилайди.
Br
Бром тутувчи сувлар седатив ва оғриқ қолдирувчи таъсирига эга, 
қорин оғриқларида самарали. Ортобор кислотаси кўп холларда 
гидрокарбонат сувлар таркибида бўлиб, бу эса уни яққол таъсирга эга табиий 
антацидларга киритади.
I
Йод тутувчи сувлар яллиғланиш реакцияларни камайтиришга олиб 
келади, регенерация жараѐнини кучайтиради, бижғитувчи қайта тикловчи 
жараѐнда қатнашиб, бактерицид таъсирни кўрсатади.
F
Фтор тутувчи сувлар организмдан радионуклеидлар ва оғир металл 
тузларини чиқаради, шу билан бирга тиш эмалини мустахкамлигини 
кучайтиради, бу эса тишлар кариесини даволашда тавсия қилиш имконини 
беради. Фтор тутувчи сувлар ҳазм аъзолари касалликларида, модда алмашуви 
касалликларида ичимлик сифатида қўлланилади.


126 
Si
Кремли сувлар ўзида метакрем дисоциацияланмаган шаклдаги 
коллоидли кислотасини (H2SiO3) тутади, бу эса сувларнинг адсорбцияловчи, 
чўзилувчи, яллиғланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи таъсирини 
тушунтиради. Азот-кремли сувларнинг ички қабули диуретик таъсир 
кўрсатиб ва ошқозон секретор фаолиятига тормозловчи таъсир қилади.
As
Мишьяк асосан мишьякли карбонат сувлар таркибида мишьяк 
кислота сифатида бўлади. Клиник тадқиқотлар модда алмашувини 
бузилишида, жигар, ўт чиқарув йўллари, ошқозон ва 12 бармоқли ичакнинг 
сурункали касалликларида мишьякли сувларни (кўпроқ карбонатли) 
қўлланилганидан яхши натижалар олинганлигини кўрсатади.
Органик моддалар – битум ва гуминлар,– кўпгина сувлар таркибида 
учрайди. Ичимлик минерал сувларда ўрта дозаларда бўлиши жигар, ўт 
йўллари ва ошқозон-ичак тизими касалликларини даволашда ижобий таъсир 
кўрсатади.
Минерал сувларни ичимлик сифатида даволаш усулларида сувларнинг 
харорати мухим ахамиятга эга. У касаллик характери ва ривожланиш 
фазасига қараб аниқланади. Совуқ ва иссиқ сувлар ошқозон ичак тизими 
моторикасига турли йўналишда таъсир кўрсатади. Совуқ сувлар ошқозон ва 
ичак харакат фаолиятини кучайтиради, секретор фаолиятини стимуллайди, 
иссиқ сувлар силлиқ мушакларнинг юқори тонусини камайтиради, 
секрецияни камайтиради. Ҳазм аъзоларининг сурункали касаллиги 
беморларига илиқ сувлар тавсия қилинади.

нинг водородли кўрсаткичи таркибидаги водород ионлари 
концентрацияси билан аниқланади ва pН ўлчамлари билан характерланади. 
pН ўлчамларига кўра минерал сувлар бўлинади: кислоталик (pН – 3,5-6,5), 
нейтрал (6,7-7,2), ишқорий (pН – 7,3-8,5). Минерал сувларнинг pН юқори 
бўлгани сари унинг ишқорийлиги ҳам ортиб боради, шу билан улар кўп 
миқдорда ошқозон ва 12 бармоқли яра касалликларида, юқори секрецияли 
гастритларда ишқорийлаштирувчи ва яллиғланишга қарши таъсирини 
кўрсатади.


127 
Ичимлик сифатида даволовчи минерал сувларнинг қабул режими 
аниқловчи ахамиятга эга. Минерал сувларни ичиш учун кунига 3 махал 
тавсия қилинади. Сувларни бирданига эмас, балки катта бўлмаган қултумлар 
сифатида секин аста ичиш тавсия қилинади. Қабул вақти ошқозон секретор 
фаолиятига боғлиқ. Дуоденал яраларда шифокорлар кўп холларда минерал 
сувларни овқатлангандан 1,5-2 соатдан сўнг, медиогастрал яраларда эса 
овқатдан — ´-1 соатдан сўнг тавсия қиладилар, яъни яра касалликларда 
антацидларни тавсия қилинадиган вақтга деярли тўғри келади. Минерал 
сувларнинг бундай қабул усули овқатнинг антацид таъсирини кучайтиради, 
қоринча ичи ишқорийлигини чўзади. Ошқозон яра касаллиги секреторлигини 
камайганлиги фаолиятида сувларни овқатдан 20-30 дақиқа олдин ичилиши 
мақсадга мувофиқдир. Даво курсининг бошида минерал сувлар кам 
миқдордан ичилади (1/3—1/2 стакан), яхши ўзлаштиришда, сувлар 
миқдорини бир қабулда 1 стаканга кўпайтирса бўлади. Минерал сувларни 
қабулидан олдин ѐки кейин чекиш, пресланган ва мева сувлари, мева ва 
сабзавотларни қабул қилиш тавсия қилинмайди.

Download 2,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   330




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish