Ш. А. Агзамова, Э. А. Шамансурова, Д. К. Ганиева, С. А. Убайдуллаева



Download 2,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/330
Sana28.04.2022
Hajmi2,96 Mb.
#589330
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   330
Bog'liq
Реабилитология дарслик, 2013

Спазмолитик воситалар 


135 
Интерференцтерапия.
Итнтерференцион нуқталар томирларнинг ва 
иски органларнинг силлиқ мушакларининг ритмик қисқаришини чақиради, 
бу қисилишнинг камайишига ва уларнинг қон билан таъминланишининг ва 
лимфооқимнинг кучайишига олиб келади. Бунда рўй берадиган регионар 
гемодинамиканинг ўзгаришлари ички органларнинг кислород билан 
таъминланишини оширади, тўқималар гипоксиясини бартараф этади ва 
тўқималар нафас олиши интенсивлигини оширади, натижада веноз оқим 
кучайиб ички органлар томирларининг қисқариши анча камаяди, оқибатда 
салқишлар камаяди ва уларнинг трофиклари яхшиланади.
Эпигастрал соҳага 90-100 Гц доимий частотали ток билан, 50 мА куч 
билан, ҳар куни ѐки кунора 10-20 дақиқадан 10-15 та муолажадан иборат 
курс билан таъсир этилади. Юқори частоталарда (90-100 Гц) интерферецион 
токнинг МАС нинг симпатик бўлимига секинлаштирувчи таъсири ҳамда 
унинг анальгетик ва спазмолитик самараси янада яққол намоѐн бўлади.
Гальванизация.
Кам кучдаги (50мА гача) ва паст кучланишдаги (30-80 
В) узлуксиз доимий электр токининг даво мақсадларида қўлланилиши 
гальванизация дейилади.
Терига ток асосан тер ва ѐғ безларининг чиқариш йўллари орқали ўтиб 
боради. Гальваник токининг организм тўқималари орқали ўтишида уларда, 
қатор биологик самараларнинг ривожланишини келтириб чиқарадиган 
мураккаб физикавий-кимѐвий жараѐнлар содир бўлади. Электродлар остида, 
электролиз деб номланадиган электролитлар орқали электр токининг ўтиши 
билан боғлиқ бўлган кимѐвий жараѐн содир бўлади. Натижада мусбат 
зарядланган ионлар (катионлар) катодга йўналади, манфий зарядланган 
ионлар (анионлар) эса – анодга қараб йўналади. Электродларга етиб келгач, 
улар ўз зарядларини йўқотадилар ва, юқори кимѐвий фаолликка эга бўлган 
электрик жиҳатдан нейтрал атомларга айланади.
Доимий ток таъсири остида тўқималарда тизим қон оқимини тартибга 
солиш тизими фаоллашади ва БАВ – брадикинин, калликреин, 
простогландинлар и вазофаол медиаторлар (ацетилхолин, гистамин) 


136 
мавжудлиги ошади. Доимий ток билан фаоллаштирилган томирларни 
бўшаштирувчи омиллар (азод оксиди ва эндотелинлар) тери томирлари 
орасини ва унинг гиперемиясини кенгайтиради. Унинг генезида, 
тўқималарнинг 
ионли 
микроатрофини 
ўзгартирадиган 
электролиз 
маҳсулотларининг асаб толаларини қўзғатувчи маҳаллий таъсири ҳам муҳим 
рол 
ўйнайди. 
Маҳаллий 
нейрогуморал 
жараѐнлар 
оқибатида 
капиллярларнинг кенгайиши ва улар деворчаларининг ўтказувчанлигининг 
ошиши нафақат электродлар жойлашган соҳада, балки доимий электр токи 
ўтаѐтган чуқур жойлашган тўқималарда ҳам рўй беради. Тўқималарнинг 
резорбцион хусусиятининг ошиши билан бир қаторда қон ва 
лимфооқимларнинг кучайиши салқишнинг ва оғриқ сезувчанликнинг асабли 
ўтказувчилари компрессиясининг, анод остида яққолроқ намоѐн бўладиган, 
камайишига олиб келади.
Маҳаллий равишда эпигастрал соҳага ѐки бутун қоринга ѐҳуд 
қизилўнгач прекциясига қўлланилади. Ток кучи 10-15 мА гача, 20 дақиқадан 
ҳар куни ѐки кунора, курси – 10-15 муолажадан иборатдир. Гальванизация 
шунингдек салқишга қарши таъсир ҳам кўрсатади, репаратив-регенератив 
жараѐнларни рағбатлантиради, миорелаксация таъсирини кўрсатади ва 
антацид самарасига эгадир. Мазкур усул беморда ошқозон шираси 
гиперсекрецияси мавжудлигида кенг қўлланилади.

Download 2,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   330




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish