Ш. А. Агзамова, Э. А. Шамансурова, Д. К. Ганиева, С. А. Убайдуллаева



Download 2,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/330
Sana28.04.2022
Hajmi2,96 Mb.
#589330
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   330
Bog'liq
Реабилитология дарслик, 2013

Меҳнат билан даволаш
Беморнинг эмоционал руҳий ҳолатларига оид саволларни хал қилиш 
учун қўлланилади. Меҳнат билан даволаш шифохона ва уй шароитларида 
олиб борилади. Шифохонада, айниқса асаб касалликлари, травматология, 
ревматология ва бошқа бўлимларда муҳим аҳамиятга эга. Асаб касалликлари 
бўлимида беморларнинг ўзига-ўзи хизматини тиклаш, травматологияда – 
меҳнат стендларидан фойдаланиб, беморни ҳаѐт фаолиятида зарур меҳнат-
ларга ўргатиш. Уй шароитида мева ва сабзавотларни тозалаш, ҳамирли овқат 
қилиш, тугиш, бичиш машқлари, боғ ва полизларда меъѐрли ишлаш. 
Даволовчи жисмоний тарбия шакллари 
(1-таблицага қаранг)
ШЖТ шакллари икки гуруҳга бўлиниб ўрганилади : 
1.Шифохонада қўлланиладиган ШЖТ шакллари : 
-эрталабки бадан тарбия 
15 – 20 минут давомида бажарилади, қўллашдан мақсад организмнинг 
умумий тонусини кўтариш, тетиклаштириш. Шакл якка, кичик гуруҳ, гуруҳ 
ҳолида ўтказилади; 
-даволовчи гимнастика муолажаси 
шифохонада ўткзиладиган шаклларнинг асосийси бўлиб ҳисобланади. 
Муолажа 3 қисмдан иборатдир, яъни - кириш қисми, бунда организм асосий 
юкламани бажаришга тайѐрланади. Биринчи қисмда енгил машқлар берилиб, 
умумий вақтнинг 15-25 %ни ташкил этади; 
- асосий қисми, бунда организмга асо-
сий машқлар берилади ва унинг жисмоний юкламага мослашиши амалга 


44 
оширилади. Машқлар, юкламалар аста-секин ўсиб боради, аввалига умумий 
вақтнинг 50 %, кейинчалик 70 % ажратилади;
- тугалланиш қисми – бунда организм-
га енгил, бўшаштирувчи машқлар берилади, организмнинг дастлабки ҳолати-
га қайтиши таъминланади. Аввалига умумий вақтнинг 25 %, кейинчалик 
15 % ажратилади. 
1- таблица
ШЖТ шакллари 
Эрталабки бадан тарбия 
Даволовчи гимнастика 
Жисмоний машқларни эркин холда бажариш 
Сайл ва юриш 
Соғломлаштиришнинг оммавий шакллари 
Дозаланган сузиш, эшкак билан сузиш, чанғида юриш 
Спорт ўйинларнинг элементлари 
Яқин туризм 
Спорт элементлари 
Экскурсиялар
Жисмоний оммавий чиқишлар, байрамлар 


45 
Даволовчи гимнастика муолажасини амалга ошириш учун ҳар бир 
система касаллигига, ҳар бир касалликка алоҳида гимнастик машқлар 
комплекси тузилади ва якка, кичик гуруҳ, гуруҳ ҳолида ўтказилади; 
-беморларга бериладиган индивидуал топшириқлар 
беморларга касаллигини билган ҳолда шифокор ѐки методист 
томонидан индивидул бажариши учун машқлар берилади. Масалан : нафас
органлари касаллигида – дренажловчи дастлабки ҳолатларда машқлар бажа-
риш, махсус товушли нафас машқлари ва ҳ.з.; 
-меъѐрли юриш 
бу шакл юрак-қон томир системаси, нафас органлари, таянч-ҳаракат 
аппарати касалликларида, модда алмашинуви бузилишларида қўлланилади. 
Шакл даволовчи шифокор ѐки методист томонидан назорат қилинади. 
Масалан : миокарднинг ўткир инфаркти – беморлар меъѐрли юришни палата-
да, сўнгра коридорда маълум масофаларни ўтиш билан амалга оширадилар. 

Download 2,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   330




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish