Ш. А. Агзамова, Э. А. Шамансурова, Д. К. Ганиева, С. А. Убайдуллаева



Download 2,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet271/330
Sana28.04.2022
Hajmi2,96 Mb.
#589330
1   ...   267   268   269   270   271   272   273   274   ...   330
Bog'liq
Реабилитология дарслик, 2013

ШИФОБАХШ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ
 
Ўткир гломерулонефрит 
Ўткир гломерулонефритда жисмоний реабилитация воситаларига 
беморнинг умумий аҳволи ва буйраклар функциялари яхшиланганида 
кўрсатма берилади. Ётоқ ҳаракат тартибида қуйидаги вазифалар ҳал 
қилинади: организм умумий тонусини ошириш ва бемор руҳий-эмоционал 
ҳолатини яхшилаш, буйракларда қон айланишини яхшилаш. Шуни эътиборга 
олиш лозимки, унча катта бўлмаган жисмоний зўриқишлар буйракда қон 
оқимини ва сийдик ҳосил бўлишини кучайтиради, ўрта зўриқиш уларни 
ўзгартирмайди, катта зўриқишлар – аввал камайтиради, бироқ жисмоний 
зўриқишдан сўнг тикланиш даврида уларни оширади. ШЖТ машғулотларида 
дастлабки ҳолатдан тўғри фойдаланиш муҳимдир: ѐтган ва ўтирган ҳолат 
диурезни кучайтиради, турган ҳолат эса – камайтиради.
Ётоқ ҳаракат тартиби босқичида ШЖТ машғулотларини беморлар 
чалқанча ѐтган, ѐн бошлаган, ўтирган ҳолатларда ўтказадилар. Майда ва ўрта 
мушак гурухлари учун нафас олиш билан биргаликдаги машқлар 
қўлланилади, мушаклар релаксацияси кўринишида дам олиш паузалари 
киритилади. Секин темпда, 6-10 марта такрорланади. Машғулот давомийлиги 
- 10-12 дақиқа.
Ярим ѐтоқ ҳаракат тартиби вақтида ШЖТ машғулотлари ѐтган, ўтирган, 
тиззада турган ва турган ҳолатларда ўтказилади. Барча мушак гурухлари 
учун машқлардан қўлланилади. Қорин, орқа, тос туби мушаклари учун 
махсус машқлар буйракларда қон айланишини яхшилаши лозим, уларни 
қориничи босимини оширмасдан катта бўлмаган дозировкалар (2-4 марта) 
билан бажариш муҳим. Машқларни бажариш темпи – секин ва ва ўрта, 
машқларнинг такрорланиши – 6-12 марта, машғулотлар давомийлиги -15-20 
дақиқа. Бундай ҳаракат тартиби якунида беморга дозаланган юришга рухсат 
берилади.


405 
Эркин ҳаракат тартибида ШЖТ машғулотларини бемор турган ҳолатда 
бажаради. Барча мушак гурухлари учун машқлар қўлланилади. Гимнастик 
девор ва тренажерларда предметларсиз ва предметлар билан. Машқлар темпи 
секин ва ўртача, 8-10 марта такрорланади, машғулот давомийлиги – 25-30 
дақиқа. Эрталабки гигиеник гимнастика ва дозаланган юриш қўлланилади.
Жисмоний зўриқиш дозировкасини секин-аста кўтариб бориб, буйракларга 
функционал зўриқиш оширилади, натижада ҳаттоки буйракларда паст қон 
айланиши шароитида ҳам чиқарув тизимининг аҳамиятли мушак ишларига 
бўлган адаптациясига эришилади

Download 2,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   267   268   269   270   271   272   273   274   ...   330




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish