Тошкент ахборот технологиялари университети карши филиали ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси Х. Ж. Рузиев «Иқтисодиёт назарияси»


Меҳнат унумдорлиги деб ишчи кучининг



Download 3,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/247
Sana27.04.2022
Hajmi3,65 Mb.
#585531
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   247
Bog'liq
2 5404326549346324413

Меҳнат унумдорлиги деб ишчи кучининг
вақт бирлиги мобайнида маҳсулот яратиш қобилиятига айтилади ва ишлаб
чиқарилган маҳсулот нинг (истеъмол қийматининг) сарфланган меҳнат миқдорига
нисбати билан белгиланади.
Сарфланган меҳнат миқдори эса ишланган вақт билан, киши
куни, киши соати ва ҳ.к. билан белгиланади. Агар меҳнат унумдорлигини МУ, маҳсулотни М
билан, сарфланган иш вақтини В билан белгиласак, меҳнат унумдорлиги қуйидагича
аниқланади:
МУ
=
М/В .
Меҳнат унумдорлиги сарфланган жонли меҳнатнинг ҳар бир
бирлиги эвазига, яъни киши куни, киши соати ҳисобига ишлаб чиқарилган маҳсулот
миқдори билан аниқланади.
Самарадорликни аниқлашда капитал унумдорлиги деган кўрсаткичдан ҳам
фойдаланилади ва унда ишлаб чиқаришда қатнашган капиталнинг ҳар бир бирлиги эвазига
олинган маҳсулот, даромад ёки фойда билан аниқланади. Агар капитал унумдорлигини - КУ
деб, ишлаб чиқаришда қатнашган капитал миқдорини - К, маҳсулот ни - М, ялпи даромадни -
ЯД билан, фойдани - Ф билан белгиласак, қуйидаги формулалар ҳосил бўлади:
КУ
=
М/К
;
КУ
=
ЯД/К
;
КУ
=
Ф/К .


20
Самарадорликни аниқлашда бу кўрсаткичлардан ташқари маҳсулот нинг меҳнат
сиғими, материал сиғими, энергия сиғими, деган кўрсаткичлар ҳам қўлланилиб, улар ишлаб
чиқарилаётган маҳсулот нинг ҳар бир бирлигини яратиш учун кетган, ёки ишлаб чиқариш
учун зарур бўлган меҳнат, энергия ва моддий ашёлар миқдорини ифодалайди.
Бу кўрсаткичларнинг ҳар бири ишлаб чиқаришда қатнашган турли омиллар
самарадорлигини ифодалаб, бир-бири билан чамбарчарс боғлиқ ва бир-бирини тўлдиради.
Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш учун унга таъсир қиладиган омилларни ҳам
билиш зарурдир. Ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга бир қанча омиллар таъсир
қилади:
1. Илмий-техник тараққиётни тезлаштириш ва унинг натижаларини тезлик билан ишлаб
чиқаришда қўллаш.
2. Ишлаб чиқаришни рационал жойлаштириш, ихтисослаштириш ва кооперациялаш.
3. Иқтисодиётнинг таркибий қисмларини ва унинг ташкилий бўғинларини ўзгартириш.
4. Ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш ва уларнинг фаоллигини ошириш.
5. Мавжуд табиий, моддий ва меҳнат ресурсларидан оқилона, тежаб-тергаб фойдаланиш,
янги, арзон, сифатли хомашё ва энергия турларини, экинларнинг янги ҳосилдор навларини,
чорва молларининг маҳсулдор зотларини топиб ишлаб чиқаришга жорий қилиш.
6. Кишиларнинг билим савиясини, малакасини ошириш, етук ишчи ва мутахассислар
тайёрлаш.
Булар ичида фан-техника тараққиёти омили ҳозирги кунда республикамиз учун
долзарб ва муҳим аҳамият касб этади. Фан-техника тараққиётининг эволюцион ва
революцион шакллари фарқланади. Эволюцион шаклда ривожланиш деганда, ФТТнинг
мавжуд технологияси асосида, машиналар ва ускуналар қисман модернизациялаш асосида
ривожланиши тушунилади.
Революцион шаклда ривожланиши деганда эса, фан-техниканинг бир қанча
соҳаларида бирданига катта ўзгаришлар бўлиб, техниканинг энг сўнгги янгиликларини,
авлодларини ишлаб чиқаришда қўллаш, принципиал янги технологик тизимга ўтиш
тушунилади. Фан-техника тараққиётининг кейинги шаклда ривожланиши юксак самара
беради. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Респубпикасининг Президенти И.А.Каримов ўзининг
асарларида иқтисодиетнинг барча тармоқларини ҳозирги замон фан ва техникасининг энг
янги ютуклари билан қайта қуроллантириш лозимлигини таъкидламоқда.
Шунинг учун энг аввало техника тараққиётининг асосини ташкил этувчи ишлаб
чиқаришнинг ҳамма соҳаларини янги, унумдор, арзон техника билан таъминловчи
машинасозликни ривожлантиришга эътиборни қаратмоқ лозимдир.

Download 3,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish