21
Навоий, Бекобод цемент, Ангрен кўмир кони ва бошқа қудратли саноат мажмуалари ишлаб
турибди. Кейинги йилларда қатор нефт-газ конлари топилди. Фарғона водийсидаги конлар
бир неча ўн йиллардан бери халқ хўжалигига хизмат қилиб келмоқда. Мустақиллик
йилларида Наманган вилоятида Мингбулоқ нефт кони очилди. Жанубда нефт конлари
Сурхондарё вилоятида жойлашган. Ўзбекистонда бир йилда 5 миллион тоннага яқин нефть,
60 миллиард кубометрга яқин табиий газ ва 2,7 миллион тонна кўмир ишлаб чиқарилади.
Ер ҳар қандай жамият, ҳар қандай мамлакатнинг беқиёс бойлигидир. Ер- бу битмас-
туганмас Хазина, келгуси авлодга қоладиган асосий мерос. Ер – бу қишлоқ хўжалигининг
асосий ишлаб чиқариш воситаси. Ерга икки жиҳатдан, биринчидан, ҳудуд, иккинчидан,
тирикчилик м анбаи, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳаёти учун зарур бўлган тупроқ, инсон
учун озиқ-овқат, саноат учун хом Аше етиштириб берадиган экин майдонлари сифатида
қараш лозим. Ҳозирги пайтда Ўзбекистоннинг умумий ер майдони 44890 минг гектарни
ташкил этди. Анна шундан 60 фоиздан кўпроғи қишлоқ хўжалигига тегишли майдонлардир.
Қишлоқ хўжалиги тасарруфидаги ерларнинг 4 миллион гектарга яқини ҳайдаб экин
экиладиган ерлар, қолган ерлар пичанзор ва яйловлардан иборат. Кейинги йилларда қишлоқ
хўжалиги экин майдони ўсмади, балки камайди. Экин майдонларини бундан кейин ҳам
кенгайтириш қийин. Хулоса шуки, аҳолини озиқ-овқат, саноат корхоналарини хом аше
билан узлуксиз таминлаш учун қишлоқ хўжалигини интенсив ривожлантириш йўлларига
кўпроқ эътибор беришга тўғри келмоқда.
Ўзбекистоннинг сув ресурслари дарёлар, каналлар, кўл ва сув омборларидаги
сувлардан таркиб топади. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги суғориш маданиятига асослангани
учун бу ерда каналлардан фойдаланишга алоҳида эътибор берилади. Охирги йилларда, сув ва
ер ресурсларидан оқилона фойдаланилмаслик Оролнинг, Амударё, Сирдарё ва бошқа сув
манбаларининг кескин қисқаришига олиб келди, экологик тангликни келтириб чиқарди. Ҳаёт
шуни кўрсатмоқдаки, Ўзбекистонда сув ресурсларининг миқдор ва сифат танглиги бундан
кейин ҳам кучайиб боради, бу эса Ўзбекистонда экин майдонлари кенгайишига тўсқинлик
яратади. Аҳоли сони кўпаймоқда, республиканинг ҳар бир аҳолиси ҳисобига экин майдони
миқдори эса қисқармоқда. Бундай шароитда қишлоқ хўжалик маҳсулоти етиштиришни
ўстириш фақат интенсив тараққиёт ҳисобига, яъни ер майдони бирлигидан маҳсулот
чиқишни кўпайтириш ва чорва маҳсулдорлигини ошириш, қишлоқ хўжалиги таркибини
такомиллаштириш ҳисобига амалга ошади. Аҳволни яхшилаш учун инвестиция сиёсатини
кескин ўзгартириш, қишлоқ хўжалигида капитал маблағларнинг асосий қисмини сувни
тежовчи тадбирлар ўтказиш ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга йўналтириш
лозим.
Мамлакатнинг иқтисодий ресурслари тўғрисида гапирганда, илмий-техник
салоҳиятни четлаб ўтиш мумкин эмас, нега деганда айниқса ислоҳотлар даврида юзага
келган ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда давлат илмий-техника ва инновация
сиёсатининг
роли
оритб
бормоқда. Иқтисодиётнинг
илмталаб
тармоқларини
ривожлантириш, қўшилган қиймат улуши юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенг
ўзлаштириш жараёнларида илмий-техника ва инновацион ресурслардан оқилона ва юқори
даражада фойдаланиш муҳим ва долзарб вазифалардан ҳисобланади. Ўзбекистон бугунги
кунда Марказий Осиё минтақасидаги илмий салоҳияти юқори мамлакат ҳисобланади. Фан
соҳасида ҳозирда 46 мингдан ошиқ киши банд бўлиб, шундан 2,8 минг нафари Фан доктори,
16,1 минг нафари фан номзодидир.
Do'stlaringiz bilan baham: