86
капиталига ўзининг маълум ҳиссасини қўшганлигига ва
унинг фойдасидан дивиденд
шаклида даромад олиш ҳуқуқи борлигига гувоҳлик берувчи қимматли қоғоздир.
Акция эгаси корхона мулкдори, облигация эгаси эса унинг кредитори ҳисобланади.
Ундан ташқари, облигация акциядан фарқ қилиб, ўз эгасига йиллик кафолатланган даромад
келтиради, аммо ҳиссадорлик Жамияти ишларини ҳал қилишда овоз бериш ҳуқуқини
бермайди. Облигациялар бўйича тўланадиган даромад одатдаги ссуда фоизи миқдоридан
ортиқ бўлмайди. Унинг қиймати ҳиссадорлик Жамияти томонидан маълум муддат ўтиши
билан тўланади. Акцияга қўйилган маблағ облигацияга жойлаштирилгандан фарқ қилиб,
акционер талаби бўйича қайтарилиши мумкин эмас ва фақат сотиш орқали қопланади.
Ҳиссадорлик Жамиятининг ташкил топиши таъсисчилик
фойдаси каби даромад
тўрининг пайдо бўлиши билан боғлиқ..
Таъсисчилик фойдаси сотилган акциялар
суммаси ва ҳиссадорлик корхонасига ҳақиқатда қўйилган маблағ миқдори ўртасидаги
фарқдан иборат.
Ҳиссадорлик корхонасида таъсисчилик фойдаси билан бир қаторда дивиденд каби даромад
тури шаклланади.
Дивиденд (лотинча devidentus - бўлишга тегишли) - акция эгасига тўланадиган
даромад.
Дивиденд воситасида акция эгаси қимматли қоғознинг шу турига қўйилган пул
маблағлари (капитал) нинг тегишли қисмига ўзининг мулкчилик ҳуқуқини иқтисодий
жиҳатдан рўёбга чиқаради. Дивиденд орқали фақат ҳиссадорлик Жамияти олган фойданинг
бир қисми тақсимланади. Унинг бошқа қисми жамғаришга, солиқ тўлашга ва шу кабиларга
кетади. Дивиденд миқдори олинадиган фойда ва чиқарилган акция миқдорига боғлиқ ва
ҳамда одатда ссуда фоизидан юқори бўлади.
Ўзбекистон республикасида мулкдорлар синфини шакллантириш, кўп укладли
иқтисодиётни барпо этишда акционерлик жамиятларини ташкил этиш йўли
билан эришиш
мақсад қилиб қўйилган бўлсада, амалда бу шаклдаги корхоналар яхши самара бермади.
Сизларга маълумки саноат корхоналаринг асосий қисми ночор аҳволга тушиб қолган ва улар
фаолиятини қайта тиклаш амри маҳол бўлмоқда. Акционерлик жамиятлари нинг кўпчилиги
аниқ ҳисоб - китобларсиз, юзаки ёндашилган йўл билан ташкил этилган.
Хусусийлаштиришнинг биринчи йилларида ҳукумат корхоналар мулкини сотиш йўли билан
кўпроқ давлат бюджетини тўлдиришга ҳаракат қилди ва саноат корхоналарини оғир
молиявий аҳволга туширди. 1993 йилда барча маҳаллий саноат, 1994 йилда енгил саноат
корхоналари, яъни мингга яқин корхоналар акционерлик жамиятига айлантирилди. Бундай
қилишдан кўра иқтисодиёт назарияси услубиятига асосланиб иқтисодий тажриба ўтказиш,
турли хил соҳалардаги корхоналардан энг илғорларини
танлаб олиб янги шаклдаги
корхоналар қандай натижалар беришини синаб кўриш керак эди. Акционерлик жамиятлари
Ғарб мамлакатларида нимани ҳисобидан самара бермоқда деган савол туғилиши табиий. Гап
шундаки АҚШ ва бошқа мамлакатларда акционерлик жамиятларига ўтиш учун узоқ муддат
давомида муайян шароит яратилган. Аҳоли даромадлари ошиб бориши билан унинг бир
қисмини ишлиб чиқаришга жалб этиш имконияти вужудга келган. Бундан келиб чиқадики,
қачонки аҳоли даромадлари жорий эҳтиёжларни қондиришга етарли бўлса ва
ундан ортса,
шундай кейин катта маблағларни саноат ва бошқа тармоқлар корхоналари томонидан таклиф
этиладиган қимматли қоғозларни сотиб олишга қизиқиш пайдо бўлади. Акция сотиб олган
кишининг даромади банкдан фоиз ҳисобига олинадиган даромаддан кам бўлмаслиги керак.
Бизга акционерлик жамиятларининг аксарияти узоқ йиллар давомида дивиденд у ёқда
турсин, ўз акцияларини қайта сотиб олишга кучи етмайди. Ночор иқтисодий аҳволга тушиб
қолган акционерлик шаклидаги корхоналар тақдирини ҳал этиш мамлакат иқтисодиётининг
ўта муҳим ва долзарб вазифаларидан ҳисобланади. Агар
ушбу муаммо ижобий ечимини
топса, минглаб кишилар иш билан таъминланиши, мамлакат иқтисодиётининг ўсиш
суръатлари жадалланиши мумкин.