Тошкент ахборот технологиялари университети карши филиали ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси Х. Ж. Рузиев «Иқтисодиёт назарияси»


Кооператив тадбиркорлик — жаъмоа тадбиркорлигининг алоҳида шакли бўлиб



Download 3,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/247
Sana27.04.2022
Hajmi3,65 Mb.
#585531
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   247
Bog'liq
2 5404326549346324413

Кооператив тадбиркорлик — жаъмоа тадбиркорлигининг алоҳида шакли бўлиб,
жаъмоа мулкига асосланади ва кооперация аъзоларининг унинг фаолиятида ўз
меҳнати билан иштирок этишини тақозо қилади.
Кооператив мулкчиликка асосланган тадбиркорликнинг асосий белгилари
қуйидагилардан иборат: ишловчиларнинг ишлаб чиқариш воситалари билан бевосита
қўшилиши (хусусий мулкчиликда бундай қўшилишда мулкдор, давлат мулкчилигида эса
давлат воситачи ҳисобланади); кооперация аъзоларининг ишлаб чиқариш воситаларидан
кенг фойдалана олиши; уларнинг Иқтисодий жиҳатдан тенг ҳуқуқлилиги; жаъмоанинг ўз-
ўзини бошқаришни амалга ошириши; жаъмоа ва шахсий манфаатлар уйғунлиги юзага
келиши ва ҳ.к.
Хусусий тадбиркорлик алоҳида шахс ёки корхона томонидан хусусий ташаббус
асосида ташкил қилинади.
Тадбиркорликнинг бу шаклида мулк ва ишлаб чиқариш
натижалари хусусий шахсларга тегишли бўлиб, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ёлланма
меҳнатга асосланади.
Якка тартибдаги тадбиркорлик шахсий мулкка асосланади, ишлаб чиқаришни
ташкил қилиш ўзи ёки оила аъзолари меҳнати асосида амалга оширилади.
Шахсий
корхона эгаси унинг менежери ҳисобланиб, корхонанинг барча мажбуриятлари учун шахсий
жавобгар бўлади. Хўжалик ҳуқуқи нуқтаи-назаридан якка тартибдаги тадбиркорлик ҳуқуқий
шахс ҳисобланмайди, шу сабабли унинг эгаси чекланмаган масъулиятга эга бўлиб, фақат
фуқаролардан олинадиган даромад солиғини тўлайди. Бу одатда кичик магазин, хизмат
кўрсатиш соҳасидаги корхоналар, деҳқон хўжаликлари, шунингдек, ҳуқуқшунос, врач,
адвокат каби турли малакали мутахассислар хизмати кўринишида ташкил қилинган
тадбиркорликдир.
3. Корхона - тадбиркорлик фаолиятининг асосий ва бошланғич бўғини.
Иқтисодий категория сифатида корхона ишлаб чиқарувчи кучлар ва ишлаб чиқариш
муносабатларини ташкил қилишнинг асосий бирламчи бўғини ҳисобланади. Ҳуқуқий нуқтаи
назаридан корхона деганда юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган мустақил хўжалик юритиш
субъекти тушунилади. Улар ўзига бириктирилган мол-мулкдан фойдаланиш асосида
маҳсулот ишлаб чиқаради ва сотади, ишларни бажаради ва хизматлар кўрсатади. Мисол учун
Чкалов номидаги Тошкент авиасозлик заводи, Бекобод металлургия комбинати, Асакадаги
енгил автомобиллар заводи, Самарқанддаги "8 март" номидаги тикувчилик фабрикаси,
"Юсел" уяли алоқа хизмати кўрсатиш компанияси, "Зилол-Бахт" ресторани, "Болалар
дуньёси" магазини корхоналарга мисол бўла олади.
Кўриниб турибдики, корхонадаги ишловчилар сони 2 кишидан минглаб кишигача
бўлиши мумкин. Корхона фаолиятни бошлашидан олдин унинг таъсисчилик хужжатлари
ишлаб чиқилади, корхонанинг энг асосий хужжати - бу унинг Низоми (устави) ҳисобланади.


85
Унда корхонанинг таъсисчилари, устав фонди, ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш
бўйича ихтисоси акс эттирилади. Маълумки, Ўзбекистоннинг ҳар бир корхонаси қонун
томонидан тақиқланмаган барча маҳсулотларни ишлаб чиқариши ва хизматлар кўрсатиши
мумкин, амалда эса корхоналар у ёки бу товарларни ишлаб чиқариш ва хизматлар
кўрсатишга ихтисослашади. Агар корхонани таъсис этаётган томонлар 2 ва ундан кўпроқ
бўлса, унда таъсисчилик шартномаси тузилади. Ушбу ҳужжатда корхона қатнашчисининг
улуши, фойдани тақсимлаш шартлари кўрсатилади. Хужжатлар қонунда белгиланган
тартибда маҳаллий ҳукумат органлари ёки адлия бошқармалари томонидан кўриб чиқилади
ва корхонани руйхатдан ўтиши юз беради. Ҳокимият корхона фаолиятини бошлаш
мумкинлиги тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин у хоҳлаган тижорат банкида ҳисоб
рақами очади ва реквизитлари кўрсатилган мўҳрга эга бўлади. Айтиб ўтилган барча
хужжатлар тайёр бўлгандан кейин корхона юридик шахс мақомига эга бўлади. Шундан
кейин статистик органлар томонидан давлат ҳисоботини юргизиш мақсадида корхонага
махсус кодлар белгилайди. Айтиш жоизки, Ўзбекистон ҳукумати корхоналар ташкил этиш
жараёнини иложи борича соддалаштиришга амалий чоралар кўриб келмоқда. Агар барча
хужжатлар тўғри ишланган бўлса корхона 3 кун муддат давомида давлат руйхатидан ўтиши
мумкин.
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқарувчиларнинг асосий бўғини фермер
хўжалиги деб юритилади. Улар ҳам саноат ва бошқа тармоқ корхоналарига ўхшаб ўз
Низоми, банкдаги ҳисоб рақами, муҳрига эга бўлгандан кейин давлат статистика органининг
реестрига киритилади. Барча ишлаб чиқарувчи ёки хизмат кўрсатувчи корхоналар мулк
шаклидан қатьий назар ўз-ўзини молиялаш тамойилига асосланиб фаолият кўрсатади, яъни
амалга оширилган сарф-харажатлар даромадлар билан қопланиши шарт, акс ҳолда корхона
ночор иқтисодий аҳволга, яъни банкротликка учраши мумкин. Охирги пайтларда
мамлакатимизда амалга киритилган қоидаларга кўра тадбиркорлар корхонани ташкил этиш
учун маҳаллий ҳукумат органларини хат билан огоҳлантирса етарли. Бизнинг фикримизча
янги корхоналарни бундай енгиллик билан ташкил этилиши ўзига хос салбий томонларга
эга. Корхона ташкилотчилари муайян маблағга эга бўлишидан ташқари минимал даражада
менежмент асослари, бухгатерия ҳисоби ва бошқа зарурий маълумотларга эга бўлмаса, унда
мамлакат иқтисодиётига, жумладан пул айланмасига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Мураккаб, рақобатли бозор иқтисодиёти шароитида корхоналар фаолиятини самарадорлиги
кўп жиҳатдан менежмент ва маркетингни тўғри йўлга қўйиш билан боғлиқ.. Корхоналарни
бошқараётган кишилар унинг ихтисоси бўйича чуқур билимларга эга бўлиши, мамлакатдаги
тадбиркорликка тегишли қонунчилик билан яқин таниш бўлгани, одамлар психологиясини
яхши биладиган бўлиши керак. Корхона раҳбарининг энг асосий вазифаси мураккаб рақобат
муҳитида тезкор ва жорий шароитга мос келадиган қарорларни қабул қилиш ва уларни
амалга оширишни ташкил этишдан иборат. Маркетинг - бу талаб ва таклифга асосланиб
фаолият олиб бориш, шунга асосланиб маҳсулот сифати ва турларини яхшилаш,
шартномаларга асосланиб ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, истеъмолчилар дидини чуқур
ўрганиш, ички ва ташқи бозордаги янгиликларни инобатга олишдан иборат. Айтиш жоизки,
айниқса бозор иқтисодиётига ўтиш даврида раҳбарлардан жуда катта савия ва масъулият,
юқори даражадаги профессионализм талаб қилинади.

Download 3,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish