Тошкент ахборот технологиялари университети карши филиали ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси Х. Ж. Рузиев «Иқтисодиёт назарияси»


Асосий ва айланма капиталдан фойдаланиш самарадорлиги ва унинг



Download 3,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/247
Sana27.04.2022
Hajmi3,65 Mb.
#585531
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   247
Bog'liq
2 5404326549346324413

3. Асосий ва айланма капиталдан фойдаланиш самарадорлиги ва унинг
кўрсатгичлари.
Капиталнинг самарадорлик даражаси турли омилларнинг таъсири остида шаклланади.
Улар орасида асосий капиталнинг таркиби (тармоқ таркиби. турлар бўйича таркиби); асосий
капиталдан фойдаланиш ва уни тақсимлаш самарадорлиги; эскирган меҳнат воситаларини
янгилари билан амаштириш йўллари ва усуллари муҳим аҳамиятга эга.
Асосий капиталнинг тармоқ таркиби уларнинг айрим тармоқлар бўйича
тақсимланиши ва капиталнинг умумий қийматидан ҳар бир тармоқнинг ҳиссаси билан
тавсифланади. Агар асосий капитал таркибида кўпроқ техника тараққиёти ва ишлаб
чиқариш самарадорлигини белтилайдиган тармоқларнинг улуши ошса, уларнинг тармоқ
таркибининг яхшиланганлигини билдиради.
Асосий капиталнинг турлари бўйича таркиби уларнинг умумий қийматида, ҳар бир
турларининг ҳиссаси ва нисбати билан тавсифланади.


92
Асосий капиталнинг айрим турлари ишлаб чиқаришда ўз ишшроки бўйича бир хил
роль ўйнамайди. Агар бинолар асосан ишлаб чиқариш жараёнининг бир меъёрда боришини
таъминлаб меҳнатнинг умумий шароитини ташкил қилиб, ишлаб чиқариш самарадорлигига
билвосита тасир кўрсатса, меҳнат куроллари (иш машиналари, ускуналар, ва бошқалар)
ишлаб чиқариш жараёнида фаол рол ўйнайди ва ишлаб чиқариш самарадорлигига бевосита
таьсир кўрсатади.
Асосий капиталнинг мулк шакллари бўйича таркиби, капиталнинг умумий қийматида
ҳар бир мулк шаклининг ҳиссаси билан тавсифланади.
Асосий капитални такрор ишлаб чиқариш ўзаро боғланган ички жараёнга: асосий
капигалнинг эскириши, яъни амортизация жараёни ва амортизация фондидан меҳнат
воситаларини жисмоний шаклда тиклаш учун фойдаланишга таянади.
Меҳнат воситалари жисмоний эскиришининг икки шакли мавжуд: улардан
фойдаланиш жараёнида ва ҳаракатсиз туриш натижасида, табиий кучларнинг таъсирида
жисмоний эскириш.
Меҳнат воситалари ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиш натижасида жисмоний
эскирганда, улар техник, ишлаб чиқариш хоссасини ва истеъмол қийматини аста-секин
йуқотиб боради. Айни вақтда асосий капитал табиий кучларнинг таъсирида жисмоний
эскириши ҳам мумкин. Бундай эскириш қиймати қопланмайди ва у йўқотишни билдиради.
Бу йўқотиш асосий капиталнинг ҳаракатсиз туриш натижасидаги эскиришига тенг бўлади.
Меҳнат воситалари жисмоний эскириш билан бирга маънавий жиҳатдан ҳам
эскиради. Маънавий эскиришнинг икки хил тури мавжуд бўлиб, у бир-биридан фарқ қилади.
Маънавий эскиришнинг биринчи тури меҳнат воситалари тайёрланадиган
тармоқларда меҳнат унумдорлиги ошганлиги натижасида улар қийматининг пасайишида
ифодаланади. Бу ишлаб турган ускуналарни янгилари билан алмаштиришни зарур қилиб
қўймайди, чунки ишлаб турган ва янги ускуналарнинг техника даражаси бир хил бўлиб
қолаверади. Бироқ, анча паст қийматга эга бўлган меҳнат воситаларининг кенг қўлланиши
шунга олиб келадики, илгари сотиб олинган меҳнат воситалари қийматининг бир қисми
йўқолади.
Маънавий эскиришнинг иккинчи турида анча мукаммал, арзон ва унумли
машиналарнинг ишлаб чиқаришга кириб келиши билан илгари ўрнатилган меҳнат
воситаларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлмай қолади ва натижада улар янгилари
билан алмаштирилади. Маънавий эскиришдан кўриладиган зарарнинг олдини олишнинг
асосий йўли меҳнат қуролларидан анча самарали фойдаланиш ҳисобланади.

Download 3,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish