Жан Батист Сэй эса тадбиркорни:
“
Воситачи, ишлаб чиқариш
омилларининг координатори ва тажриба ва билим эгаси”,-
деб
таърифлайди. У “даромад миқдори тадбиркорлик қобилиятининг
баҳоси”, деган хулосага келади.
В.
Зомбарг
эса “
тадбиркорликдаги таваккалчилик фақат са-
ноат, савдодагина эмас, балки соҳаларга ҳам хос
”, - деб ҳисоблайди
ва уларни қароқчи ҳамда талончилар билан тенглаштиради.
Йозеф Шумпетер
тадбиркорликнинг қуйидаги бешта муҳим
томони борлигини таъкидлайди:
1)
истеъмолчиларга номаълум бўлган янги товарларни ишлаб
чиқариши;
2)
ишлаб чиқаришнинг давомий эканлиги ва мавжуд товарлар
тижорийлигини таъминлай олиши;
3)
янги товарларни ўзлаштириш;
4)
хом ашѐларни ишлатиш;
5)
тармоқни такомиллаштириш.
Й. Шумпетернинг фикрича, “
Тадбиркор мулкдор бўлиши шарт
эмас, у ѐлланувчи бўлиши ҳам мумкин. Тадбиркор янги комбинация-
ларни амалга оширивчи шахсдир
”.
Баъзи адабиѐтларда “бизнес” ва “тадбиркорлик” тушунчалари
бирбиридан фарқли эканлиги кўрсатилади. Яъни тадбиркорлик
ишлаб чиқариш соҳасидаги, бизнес эса ишлаб чиқаришдан бошқа
соҳалардаги иқтисодий фаолиятдан иборат деб изоҳланади.
Аслида “бизнес” ва “тадбиркорлик” тушунчаларининг моҳияти
бир хил. Бизнесмен сўзи инглизчадан олинган бўлиб, business – иш
(бизнес), men – одам деган маънони англатади. Иккала сўзнинг қўши-
лишидан “ишбилармон” маъносини билдирувчи сўз ҳосил бўлган.
Бизнес, яъни тадбиркорлик иқтисодий категория бўлиб, у хўжалик
юритиш усули, иқтисодий фаолият тури ҳисобланади. Тадбиркорлик
асосида фаолият юритаѐтган якка хусусий тадбиркорлар, жисмоний
шахслар, корхоналар, ташкилотлар, улар номидан иш юритувчи
юридик шахслар, ҳиссадорлик жамиятлари, жамоалари, шунингдек
давлат корхоналари кабилар тадбиркорлик субъекти бўлиши мумкин.
Аммо давлатнинг тадбиркорлик тартиби ва унга амал қилинишини
назорат қилувчи ташкилотларнинг ходимлари тадбиркорлик субъек-
ти бўла олмайди. Чунки даромад олиш учун сармоядан фойдаланиш
имкониятига эга бўлган кишиларгина тадбиркорликнинг реал субъек-
ти жумласига киради.
“Тадбиркорлик объекти” деганда маълум фаолият тушунилади.
Шу фаолият туфайли яратилган товарлар ва кўрсатилган хизматлар,
ундан олинган даромадлар моддийлашади.
Тадбиркорлик фаолияти бозор иқтисодиѐтининг алоҳида бўғини
бўлиб, такрор ишлаб чиқариш жараѐнида хизмат кўрсатувчи ташки-
лий, иқтисодий, молиявий, ҳуқуқий ва бошқа хўжалик муносабатла-
рининг мажмуидир. Демак, тадбиркорлик бозор иқтисодиѐти ривож-
ланишини таъминловчи воситадир. Тадбиркорлик жамиятда ўз-
ўзидан юзага келавермайди. Ривожланган мамлакатлар тажрибаси
шуни кўрсатадики, тадбиркорлик фаолияти яхши ҳуқуқий базага эга
бўлган тақдирда ҳам етарли ташкилий ва иқтисодий шароитлар
яратилмаса, ривож топа олмайди.
Демак, тадбиркорлик билан иқтисодий тараққиѐт ҳамиша бир-
бирига боғлиқ ҳолда ѐнма-ѐн боради. У доимо маълум йўналишда
ташкил топиб, аниқ шаклларда ифодаланади, лекин хўжалик юритиш
усули сифатида бир неча умумий хусусиятларга ҳам эгадир. Хўжалик
субъектларининг мустақиллиги, иқтисодий манфаатдорлик, хўжалик
юритишнинг доимо хатарли эканлиги ва жавобгарлиги шулар жумла-
сидандир. Шунингдек, тадбиркорлик, аввало, новаторлик билан
белгиланади, чунки у ҳамиша иқтисодий фаолиятда янгиликларни
ахтариш, фаолият самарадорлигини кўтариш учун ҳаракат қилади.
Тадбиркор ўз фаолиятида мустақил, эркин равишда бирор
қарорга келади. Бу эса бозор механизми ҳаракатини таъминлашга
кўмаклашади. Айтайлик, маълум сармояга эга ва истаги бор шахс
тадбиркорлик фаолиятига киришиши, ўзининг тижорат ишини ѐки
ишлаб чиқаришни ташкил этиши мумкин. Бунинг учун ишлаб
чиқариш омилларини, яъни ишлаб чиқариш воситалари ва иш кучини
бозордан сотиб олади. Нима чиқариш, қанча ишлаб чиқариш, кимга
сотиш, қанчага сотиш каби тадбирлар эркин тарзда, бозор ҳолатини
ўрганган ҳолда тадбиркор томонидан мустақил ҳал этилади. Хўжалик
юритувчи тадбиркор фаолияти бир-биридан алоҳидалашган бўлади,
чунки улар мулк эгалари, меҳнат тақсимоти асосида ихтисослашиб,
турли ишлар билан шуғулланади. Бозор иқтисодиѐтини ташкил
этувчи тадбиркорлар кўпчиликдан иборат бўлиб, тарқоқ ҳолда фой-
да-зарарни ўз зиммасига олиб иш юритадилар. Фаолияти қай дара-
жада тарқоқ бўлишига қарамай, бозор орқали бир-бирига боғланади.
Тадбиркорлик билан шуғулланувчи киши учун энг муҳим
меъѐрий ҳужжатлардан бири “Ўзбекистонда тадбиркорлик тўғриси-
да”ги қонундир. Мазкур қонун тамойиллари асосида тадбиркорлик
синфи аста-секин ишчи, хизматчи ва деҳқонлар ҳисобига кўпая
бошлади. Тадбиркорлар кичик ва ўрта бизнес билан машғул бўлган-
лар, фермерлар, оилавий бизнес билан шуғулланувчилар, акциядор-
лик жамияти аъзолари ҳамда якка тартибда ишловчилардан иборат:
1)
тадбиркорлар фаолиятидаги эркинлик, қонун билан тақиқлан-
маган фаолият билан шуғулланиш учун ўз мол-мулкини ѐки ўзга
мулкни ижарага олиб, уни эркин ишлата олиш Тадбиркор қонун
билан ман қилинмаган ҳар қандай иш тури билан фаолият кўрсатиши
мумкин;
2)
тадбиркор ўз хўжалик юритиш фаолиятида олган фойдасини
тақсимлашда мустақил иш кўради. Яъни тадбиркор масъулиятини ўз
зиммасига олиб, топган фойдаси ҳамда кўрган зарари ўзиники,
шунинг учун унинг ўзи бу тадбирга жавоб беради;
3)
қонун олдида тадбиркорликнинг ҳамма шакллари тенгдир. У
давлат корхонаси, чет эл ѐки хусусий корхона бўлишидан қатъи
назар, қонун-қоидага риоя қилиши, ўз саъйи-ҳаракатлари учун қонун
олдида жавоб бериши керак.
4)
тадбиркорлик ҳам, тадбиркорларга ишга ѐнланиш ҳам мутла-
қо кўнгилли, ихтиѐрий бўлиши шарт. Чунки бизнес билан шуғулла-
ниш машаққатлидир. Бизнес гирдобига кириб боришдан олдин унинг
машаққатли меҳнат эканлигини аниқ тасаввур қила олиш керак.
Тадбиркор, биринчидан, бозор ҳолатига қараб, қайси товарни қандай
ишлаб чиқиш, товарни қачон ва неча пулга сотиш ѐки сотмаслигини,
хуллас, ҳар қандай иқтисодий фаолиятини бирор тазйиқсиз, ўз
ҳоҳишига қараб амалга оширади. Иккинчидан, тадбиркор бир неча
ѐлланма ишчини ишга ѐллаганда уларнинг меҳнати қонун билан
ҳимояланганлиги, уларнинг қонунда белгиланган соатдан ортиқча
ишлатилмаслиги, акс ҳолда, уларга қўшимча ҳақ тўланиши лозим-
лигини яхши билиши керак. Тадбиркорнинг ўзи иш куни соатини
белгилайди. Ёлланган ишчи ҳоҳишига қараб, эрта-тонгдан кун
ботгунга ишлайвериши мумкин;
5)
тадбиркор ўз фаолиятидан олган фойдаси тўғрисида давлат
солиқ инспекциясига декларация орқали ҳисобот бериши шарт. Бу
ўринда тадбиркор ҳалоллик билан иш юритиши зарур бўлади. Далил-
лардан аниқ бўлишича, айрим тадбиркорлар олган даромадларининг
бир қисми тўғрисидаги маълумотни декларацияга киритмасликка
ҳаракат қилишади. Дарвоқе, солиқ инспекцияси даромад манбалари-
ни текшириб, доимо уларни ҳисобга оли боради. Ўз навбатида, бер-
китилган даромад учун тадбиркорга жарима солинади. Тадбиркорлик
табиатига қаллоблик, ғирромлик ва алдамчилик зид эканлигини би-
лиш керак. Шу сабабли бизнес оламида энг эъзозланувчи касблардан
бири юристлар, адлиячилар ҳисобланади.
Тадбиркорлик фаолиятига шўнғиган инсон тадбиркорлик тамо-
йилларига риоя қилиши шарт. Тадбиркор корхонасида ишлаб чиқар-
ган товарларининг сифатини мавжуд қонунлар асосида истеъмолчи-
ларнинг товар сифатига қўйиладиган талабларини қондириши ва
товарнинг сифатли бўлишини кафолатлаши шарт. “Давлат истеъмол-
чиларнинг товар (иш, хизмат) сотиб олиш ва ундан фойдаланиш
чоғида ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари
ҳимоя қилинишини кафолатлайди.” Демак, давлат истеъмолчилар
манфаатларини кўзлаб қонун ижросини назорат қилади. Шунинг
учун ҳар бир иш бошловчи тадбиркор малакали юрист билан ҳамкор-
лик қилиб иш бошласа ютқазмайди. Чунки қонунни бузиб бўлмайди.
Ҳар бир тадбиркор ўз йўли билан бизнес оламига кириб боради.
Кўпгина кишилар тадбиркорлик билан шуғулланишни исташади.
Бунинг учун кишида қатъийлик бўлиши керак. Чунки бу борада
қатор қийинчиликлар содир бўлиши мумкин. Тадбиркорликни бош-
лаш матонат талаб қилади. Албатта, ўз фаолиятини бошлаѐтган
тадбиркор юрист билан ва ўзига ѐққан банк, фаолият кўрсатмоқчи
бўлган соҳа мутахассиси билан шартнома тузиши керак. Корхона
очиш учун таъсис ҳужжатларини тузиб, мутасадди ташкилотдан
расмий рухсат олиш шарт. Бундай ҳужжатларни расмийлаштириш
вақтида маълум миқдорда харажат керак бўлади, яъни корхонанинг
ишлаб чиқиш хусусиятига қараб, Устав фонди тузилади. Тадбиркор-
ликда ишлаб чиқариш кўнгилли бўлиб, ѐ бозор, ѐки буюртма учун
товар ишлаб чиқарилади. Ташкил этилган ҳар бир корхонанинг ўз
хусусий белгиси бўлиши керак. Тадбиркор ўз фаолиятининг дастлаб-
ки қадамида ишлаб чиқарган товарини истеъмолчиларга кўз-кўз
қилишда рекламадан фойдаланади. Шунингдек, тадбиркор мутахас-
сислар кўмагига таяниб, уларни ҳам манфаатдор қилиш томонига
эътибор берса, ишнинг ривож топиши аниқ. Бозор иқтисодиѐтини
ҳаракатлантирувчи куч рақобатдир. Шу сабабли тадбиркор ҳар доим
рақобат курашига тайѐр бўлиши ва яқин рақибига етиб олиши, ундан
ўзиб кетишини мақсад қилиб қўйиши керак. Тадбиркорликнинг яна
муҳим бир томони сир сақлашдир. Ўзбекистонда тадбиркорликка
кириш йўли кўп. Статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистонда
етказилган ҳосилнинг 40% нобуд бўлиб кетаѐтганлиги маълум. Ваҳо-
ланки, мева-чевалар, полиз, сабзавотларни йиғиш, сақлаш ва қайта
ишлаш йўли билан, масалан, тут, анжир ва бошқалардан шифобахш
мурабболар пишириш, шифобахш ўтларни йиғиш, қамишларни ўриб,
чийлар тўқиш ва уй томларини ѐпишга тат қилиш, қуѐн, нутра,
ондатра боқиш ва улар терисидан телпаклар тикиш, нон пишириш
учун тандирлар ва болалар учун ўйинчоқлар ясаш каби ишлар билан
шуғулланиш мумкин.
Тадбиркорликнинг энг муҳим жиҳати мижозларининг буюртма-
сини ўз вақтида бажаришдан иборатдир. Тадбиркор, албатта, харидор
буюртмасининг узлуксизлигини таъминлаши ва ўз вақтида буюртма-
ни бажариб бериши унинг учун ҳам, харидор учун ҳам фойдалидир.
Чунки тадбиркор ўз вақтида бажармаган буюртмадан шартнома
бўйича жарима тўлайди. Натижада у доимий харидоридан ажралиб,
ѐмон отлиқ бўлиб қолиши ҳеч гап эмас. Бизнес ишида нуфуз (имидж)
деган тушунча бор. Унинг моҳияти истеъмолчилар орасида, тадбир-
корлар доирасида фирма тўғрисида яхши тасаввурда, обрў-эътиборли
бўлишдан иборат. Тадбиркор ўз номини авайлаб, шу имиджини
сақлаб қолиши, фирма номини янада юқорироқ кўтариб, унга доғ
туширмаслиги ғоят муҳимдир.
Бозор иқтисодиѐтига ўтиш жараѐнида маданийлашган тадбир-
корликнинг вужудга келиши билан бир қаторда “ѐввойи бизнес”
билан шуғулланувчи кишилар ҳам кўплаб учрамоқда. “Ёввойи” тад-
биркорликка хос бўлган энг хунук “фазилатлар” жумласига юлғич-
лик, харидорнинг ҳақига ҳиѐнат қилиш, пул деса инсофини сотиб
юборишга тайѐр бўлган иймонини йўқотган кишилар киради. “Ёв-
войи” тадбиркорликни йўқотишнинг бирдан-бир йўли маданийлаш-
ган тадбиркорликка кенг йўл очиб берувчи қонунчиликни мустаҳ-
камлаш, моддий неъматларни кўплаб ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб,
ўзаро рақобатдош тадбиркорликни ривожлантиришдан иборатдир.
Маданийлашган тадбиркорликда ижтимоийлашган фазилатлар
муҳим аҳамият касб этади. Чунки у кишиларни ростгўйликка, биров-
нинг ҳақига ҳиѐнат қилмасликка ўргатади. Бу фазилатлар уларнинг
турмуш тарзига сингиб кетиши зарур, чунки инсон зиддиятли мав-
жудот бўлганлиги сабабли унинг хулқ-атворидаги салбий томонлар-
ни йўқотишда ташқи муҳит кучли таъсир кўрсатади. Иқтисодий ада-
биѐтларда тадбиркорлик билан шуғулланувчи кишиларнинг умумин-
соний фазилатлари билан бир қаторда уларнинг ўзига хос фазилат-
лари ҳам кўрсатиб ўтилган. Булар қуйидагилардан иборат:
Do'stlaringiz bilan baham: |