Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги


-§. Тадбиркорликни ривожлантиришда давлатнинг



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

2-§. Тадбиркорликни ривожлантиришда давлатнинг 
монополизмга қарши сиѐсати 
Давлат монополизмга қарши сиѐсат юргизишида, умуман ол-
ганда, бозорнинг “бир маромда” фаолият кўрсатишидаги тўсиқларни 
бартараф этишдан жамият манфаатдорлигининг оширилиши тушу-
нилади. 
Давлатнинг монополизмга қарши сиѐсати рақобат муносабатла-
рини такомиллаштиришда ғоятда муҳим воситадир. У, биринчидан 
айрим фирмалар томонидан бозорнинг эгаллаб олинишига қарши ку-
рашни, иккинчидан, фирмалар ўртасидаги бозор механизмлари 
ҳаракатини чеклаши мумкин бўлган яширин келишувларни бартараф 
этишни, учуинчидан, захираларнинг иқтисодиѐтнинг бир тармоғидан 
бошқасига эркин ўтиши йўлидаги ғовларни йўқотишни тақозо этади. 
Етарли бўлмаган ѐки бузиб кўрсатилган ахборотлар муайян анъана-
лар, қонунлар, майда тадбиркорлар учун кредит йўлининг берклиги 
ва ҳоказолар ана шундай ғовлар жумласига киритилиши мумкин. 
Монополизмга қарши сиѐсат шарт қилиб қўйилган чоралар, 
кўпинча, “эркин” бозор иқтисодиѐти принципларига зид келади. 
Лекин, қандай ғайритабиий туюлмасин, улар бозор стихиясининг ўз-
ўзидан емирилишидан (монополия бозор кучлари ҳаракатининг қону-
ний натижаси бўлган ҳолда) ва бозорни ташқаридан емирувчи омил-
лар (рақобатнинг номукаммаллигини табиий ресурсларнинг чеклан-
ганлиги, хўжалик фаолияти ва қонунчиликнинг хусусияти, ҳукумат 
муассасалари, анъаналар ва ҳоказоларнинг ҳаракатлари келтириб 
чиқарган ҳолда)дан ҳимоя қилишга ѐрдам беради. 


Монополизмга қарши сиѐсатни амалга оширишнинг иккита асо-
сий усули маълум: маъмурий (қонун чиқарувчилик) ва рақобат муно-
сабатларини билвосита тартибга солиш. 
АҚШда қўлланилаѐтган монополозимга қарши қонунчилик 
иқтисод фанидаги энг маълум ва энг қаттиқ қонунлардан бири 
ҳисобланади. XIX аср охиридаѐқ бу мамлакат жамоатчилиги стихия-
си бозор механизми иқтисодиѐтини айрим фирмалар эгаллаб олиши-
дан, уларнинг якка ҳокимликка олиб келувчи келишувларидан ҳимоя 
қилинмаган, деган хулосага келади. Рақобатчиларнинг иқтисодиѐт-
дан ташқари яккаланиши ҳоллари, бозорларни тақсимлаб олиш ва 
нархларни жуда ҳам ошириш ҳақидаги битимлар кўпайиб кетганлиги 
сабабли Америка конгресси 1890 йилда трестларга қарши биринчи 
қонуни – “рақобат тизимининг конституцияси” деб ҳам аталадиган 
Шерман ҳужжатини қабул қилишга мажбур бўлди. Бу ҳужжат ўша 
даврда бозорда ҳукмрон бўлган тармоқ монополияларидан ҳимоя 
қилишни кўзда тутган эди. Кейинчалик бир неча марта қаттиқлаш-
тирилган Шерман қонуни АҚШда ҳам, бошқа мамлкатларда ҳам мо-
нополизмга қарши қонунчиликнинг шаклланиши ва ривожланишида 
катта аҳамиятга эга бўлди. Шу билан бирга монополизмга қарши 
қонунчиликни амалга оширишнинг ҳуқуқий механизми ишлаб чи-
қилди. У ўз таркибида турли давлат муассасалари – парламент, ҳуку-
мат, ҳар хил даражадаги судлар фаолиятини қамраб олди. 
Монополизмга қарши қонунчиликнинг тўртта асосий йўналиши-
ни ажратиб кўрсатиш мумкин: трестларга қарши; картелга қарши; 
фирмаларнинг яккаҳокимлик амалиѐти ва виждонсиз рақобатга қар-
ши; давлат ташкилотларининг яккаҳокимлик амалиѐтига қарши. 
Қуйида шулар ҳақида сўз юритилади. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish