Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги


-§. Кўп укладли иқтисодиѐт – тадбиркорликнинг асоси



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

 
3-§. Кўп укладли иқтисодиѐт – тадбиркорликнинг асоси 
Бозор мавжуд бўлишининг биринчи ва асосий шарти эркин тад-
биркорликдир. Тадбиркорлик фақат турли мулк шакллари мавжуд 
бўлганда ривожланади. Тадбиркорлик-иқтисодий фаолият. Унинг 
пировард мақсади инсон эҳтиѐжларини қондиришдир. Шунга яроқли 
бўлган воситаларнинг барчаси неъматлар деб аталади. 
Ижтимоий меҳнат тақсимоти ишлаб чиқаришнинг ташкил эти-
лиши бозор шаклининг зарур, лекин ҳали етарли бўлмаган шарт-
шароитидир. У ѐки бу иқтисодий неъматларни ишлаб чиқариш бора-
сидаги вазифаларни кишилар, кишилар гуруҳлари ва минтақалар 
ўртасида тақсимланмай, эркин товар алмашувининг амалга ошиши 
мумкин эмас. Демак, жамият стихия тарзда ривожланувчи бозор му-
носабатларининг меъѐрида амал қилиши учун қўшимча шароитлар 
яратиш лозим. 
Бозор мавжуд бўлишининг биринчи ва асосий шарти кўп мулк-
чиликка асосланган эркин тадбиркорликдир. Товар ишлаб чиқарув-
чилар мустақил равишда (бозор конъюнктурасига ва ўз имконият-
ларига қараб) ишлаб чиқаришнинг тузилиши ва ҳажмини белгилаши, 
хўжалик юритиш шакли ва усулларини такомиллаштириши лозим. 
Турли хил мулк шаклларига асосланган тадбиркорликда товар эгаси 
мулкдор сифатида харидор билан бозорда учрашади ва нарх хусусида 
келишади. 
Тадбиркорлик эркинлиги асло одамлар талаблари ва рақобат-
бардошлигида эмас, балки давлатнинг корхоналари хўжалик фаолия-
тига тўғридан-тўғри аралашувидан иборат эркинлик эканлигини 
таъкидлаш лозим. 


Пул, талаб ва бозор рақобати ишлаб чиқарувчининг жамиятга 
керакли нарсани яратиб беришида буйруқлар ва қарорларга қараган-
да анча яхшироқ харажатлар кўрсатишга мажбур қилади. Ишлаб 
чиқариш омиллари ва натижаларига хусусий ва жамоа мулкчилик 
ҳуқуқи давлат томонидан кафолатланмаса, тадбиркорлик эркин бўли-
ши мумкин эмас. Бу хил кафолатларнинг бўлмаслиги хўжалик бора-
сидаги фаоллик заифлигининг асосий сабабларидан биридир. Оғир 
меҳнат билан жамғарилган мол-мулкни истаган пайтда бирон-бир 
киши (кучлироқ қўшни, хорижий босқинчи ѐки ўз амалдори) тортиб 
олиши (талаш, катта солиқ ѐки пора шаклида) мумкинлигидан иборат 
хавф-хатар аҳоли иқтисодий фаоллигининг ривожланишини рағбат-
лантира олмайди. Бозор тадбиркорлик фаолиятининг шакллари 
хилма-хил ва тенг бўлишини, улар ўртасида эркин рақобат бўлишини 
тақозо этади. 
Ишлаб чиқариш омилларига (шу жумладан иш кучига ҳам) эга 
бўлиш ҳуқуқи уларни эркин тасарруф қилиш ҳуқуқини ҳам ўз ичига 
олади. Ишлаб чиқариш воситалари, иш кучи, ахборот бозорлари ка-
билар ривожланган бозор хўжалигининг зарур унсурлари ҳисоблана-
дики, буларсиз меъѐрида иш юритиш мумкин эмас. Албатта, мулкчи-
лик ҳуқуқи абадий бўлиши мумкин эмас. Солиқлар, чеклашлар ва 
қонунлар асосида ер сотиш, иш кучи ѐллашни тартибга солиш ва 
ҳоказолар ѐрдамида жамият унинг “доира”сини белгилаб қўяди. Ам-
мо жамият мулкий муносабатларни тартибга солишга ортиқча бери-
либ кетса, аҳоли хўжалик фаоллигининг пасайиши хавфига дуч кела-
ди. Катта солиқлар катта даромад олишга интилишни, уларни чеклаш 
эса жамғаришга рағбатни сўндириши мумкин. 
Мулк моддий ва маънавий бойликларни қонуний равишда бел-
гиланган тартибда кишилар томонидан иқтисодий ўзлаштириш шак-
лидир. Ўзлаштириш тартибини мулкий ҳуқуқ белгилайди. У кимнинг 
мулки, мулкдан фойдаланиш қоидалари, мулкни давлат томонидан 
кафолатлаш кабиларни белгилаб қўяди. Мулк ҳақидаги муносабатлар 
ва мулкчилик тўғрисидаги қонунларга асосан бошқариб борилади. 
Республикамиз Конституциясининг 53-моддасида “бозор муносабат-
ларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиѐтининг 
негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади”, - деб таъкид-
ланган.
Тадбиркорлик билан шуғулланувчи кишилар мулкий муноса-
батларнинг субъекти, яъни иштирокчилари ҳисобланади. Тадбиркор-


лар мулки, яъни ер, бино, иншоот, асбоб-ускуналар, машина-меха-
низмлар, ишлаб чиқарилган товарлар, илмий ғоялар, лойиҳалар, то-
вар белгилари ва ҳоказолар мулкий муносабатларнинг объектидир. 
Мулкий муносабатлар мулкка эгалик қилиш, мулкдан фойдала-
ниш, мулкни тасарруф этишни ўз ичига олади. Шу жиҳатдан олиб 
қараладиган бўлса, тадбиркорлар ўз мулкига суянган ҳолда фаолият 
юргизиб, ишлаб чиқариш омилларининг моддий асоси ва ишлаб 
чиқарилган маҳсулотлар уларнинг ўзиники бўлади. Агар тадбиркор 
ўз фаолиятини юритса, бунда мулкга вақтинчалик эгалик қилиб, ун-
дан фойдаланади, лекин ижарага олган мулкни тасарруф этиб, унга 
хўжайинлик қила олмайди. Юқоридаги ҳолатлардан қатъи назар, 
чиқарилган товарлар эгаси тадбиркор бўлиб қолаверади. 
Тадбиркорнинг иқтисодий манфаатдорлиги ўз мулкини ишлаб 
чиқаришга сарфлаб фойда олишида кўринади. Шунингдек, тадбиркор 
ўз мулкини сотиши, ижарага бериши, шерикчилик асосида фаолият 
кўрсатиши, меросга қолдириши ва ниҳоят, хайр-эҳсон йўлида ҳадя 
қилиши унинг ихтиѐрида бўлади. 
Тадбиркор ўз мулкидан кўпроқ фойда олиш учун ундан фойда-
ланишнинг самарали йўлларини қидириб топади. Тадбиркор ўз мул-
кидан оқилона фойдаланиб, олган фойдаси ҳисобига миқдорини 
кўпайтириб ҳам боради. Тадбиркорнинг мулкдор сифатидаги масъу-
лияти ҳамда жавобгарлиги унинг зиммасида бўлади. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish