Кичик ва ўртача фирмалар.
Бозор хўжалиги шароитида кичик
ва ўртача корхоналарнинг анча қисми хусусий мулкдир. Шуни айтиш
керакки, меҳнатга асосланган мулк билан хусусий – капиталистик
мулкни фарқламоқ лозим. Биринчисида, мулк эгаси билан ишлаб
чиқарувчи бир шахс (кичик устахона, фирма, магазин)дир. Иккинчи-
сида, мулк эгаси ѐлланма ходимлар меҳнатидан фойдаланади. Бунинг
устига мулк эгаси битта одам (якка эгалик) ҳам, бир неча тадбиркор-
дан иборат бўлиши ҳам мумкин. Улар ўз капиталлар ва куч-ғайрат-
ларини бирлаштирадилар, фойда билан зарарни ўзаро баҳам
кўрадилар.
Кичик бизнес маиший ва ишлаб чиқариш хизмати, чакана савдо,
ҳунармандчилик каби ишлаб чиқариш соҳаларида ғоят кенг қулоч
ѐйди. Эркин касб намоѐндалари – врачлар, ҳуқуқшунослар, меъмор-
лар, ўқитувчилар ва ҳоказолар бажонидил мустақил фирмалар очиш-
моқда. Иқтисодиѐтнинг аҳолига бевосита хизмат кўрсатувчи соҳала-
рида кичик корхонанинг кўпчиликни ташкил этиши таажжубланарли
эмас. Биринчидан, кичик бизнес талабнинг заррача ўзгаришига ҳам
ҳозиржавоб бўлиб туради. Корпорациялар ишини қайта қуришга ой-
лар, ҳатто йиллар зарур бўлса, майда фирмаларга бир неча кун кифоя
қилади. Иккинчидан, кичик корхоналар истеъмолчиларнинг хилма-
хил шахсий талаб-эҳтиѐжларини осонгина ҳисобга олади, зеро, бир
хилдаги маҳсулотни кўплаб ишлаб чиқаришга мўлжалланган йирик
компаниялардан фарқли ўлароқ, улар ностандарт ишларни амалга
оширишлари мумкин. Учинчидан, кичик фирмаларда бошқарув ҳуж-
жатлари камаяди. Чунки бу тадбирда малакали бошқарувчиларни ту-
тиб туришнинг ҳожати йўқ, уларнинг вазифаларини ишлаб чиқариш
воситаларининг эгаси ўзи бажара олади. Бундай вазият тегишли қа-
рорларнинг тез қабул қилиниши ва амалга оширилишини таъминлай-
ди (бошқарувчининг ўз қарорларини мулк эгаси билан келишиб оли-
ши шарт эмас).
Кичик корхоналарнинг барқарорлиги қишлоқ хўжалиги учун
ҳам хос бўлиб, бу, аввало, аграр ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусу-
сиятлари билан изоҳланади. Бунда кооперация ва меҳнат тақсимоти
асосий ишлаб чиқариш воситаси – бир ходимга тўғри келадиган ер-
нинг майдони билан чекланади. Саноатдан фарқли ўлароқ, қишлоқ
хўжалиги ишлаб чиқарган маҳсулотларни бир жойга жамлаб бўлмай-
ди. Аграр корхоналар ҳажмларининг ошишига тўсқинлик қилувчи
бошқа бир сабаб ҳам борки, бу меҳнатнинг сарфланиши билан нати-
жанинг олиниш вақти ўртасидаги ажралишда кўринади. Чунончи,
деҳқон ғалла ҳосилини экилгандан кейин бир неча ой ўтгач йиғиш-
тириб олади. Унинг меҳнати миқдори ва сифатини бевосита назорат
қилишнинг амалда иложи йўқ, чунки жуда катта харажат талаб қила-
ди. Негаки, дала ҳамма ишчилар устанинг кўзи олдида бўладиган
фабрика эмас. Пировард-натижада ҳар бир жузъий ходимнинг ҳисса-
сини аниқлаш қийин. Хўш, хосилнинг яхшилиги ѐки ѐмонлиги ким-
нинг хизмати (ѐки айби) билан боғлиқ: ер ҳайдовчи, агроном ѐки
хўжалик раҳбарларининг айби биланми? Бунинг сабаби ернинг сифа-
ти ѐки об-ҳаво шароитига боғлиқми? Модомики, олинган маҳсулотда
ходим меҳнатининг ҳиссасини аниқ белгилашнинг иложи йўқ экан,
бу меҳнатнинг унумдорлигини ошириш учун уни рағбатлантириб
ҳам бўлмайди.
Кичик бизнеснинг яна бир шакли-венчур қалтис тадбиркорлик-
дир. Венчур фирмаларга, одатда, ўз ғояларини ишлаб чиқаришга жо-
рий этиб, муайян моддий фойда олишга интилаѐтган олимлар, инже-
нерлар, ихтирочилар томонидан асос солинади. Бундай корхоналар-
нинг даромадлари, гарчи уларга хонавайрон бўлишга катта хавф сол-
са-да, анчагина юқори бўлиши мумкин. Улар иш кўрадиган соҳа, энг
аввало, илм-фан кўп ишлатиладиган илғор тармоқлар, яъни микро-
электроника, биотехнология, асбобсозлик, алоқа воситалари ишлаб
чиқариш ва ҳоказолардир. Дарвоқе, бир вақтлар микропроцессорлар,
шахсий компьютерлар, суперкомьютер-ларни яратиш ва ишлаб
чиқаришга жорий этишни йирик корпорациялар эмас, балки жаҳонда
ЭҲМлар ишлаб чиқаришда пешқадам бўлиб қолган кичик, қалтис иш
тутувчи корхоналар амалга оширгандилар.
Ўртача корхоналар кичикларига қараганда меҳнат кооперацияси
ва тақсимоти афзалликларидан фойдаланишда кўпроқ имкониятларга
эга. Чунки уларда асбоб ускуналар ва иш кучининг ихтисослашуви
даражаси анча юқори бўлади. Бошқарув вазифаларининг асосий
қисмини тадбиркорларнинг ўзи эмас, балки малакали бошқарувчилар
амалга оширади. Айни чоқда, корпорациядан фарқли ўлароқ, корхо-
наларда мулк билан бошқарувнинг батамом ажралиши рўй бермайди,
чунки бу ўринда умумий раҳбарликни ишлаб чиқариш воситалари
хусусий эгасининг ўзи бажаради. Ҳозирги иқтисодиѐтда кичик ва
ўртача фирмаларнинг хўжалик фаолияти йирик корхоналарнинг иш-
лари билан чамбарчас боғланган. Таъкидлаш лозимки, саноат қури-
лишида с у б п о д р я д т и з м и кенг ѐйилган: кичик ва ўртача кор-
хоналар йирик компанияларнинг буюртмаларини бажаради. Савдо ва
хизматлар соҳасида бундай ҳамкорликнинг асосий шакли шартнома-
лар тизимидир. Бирор илмий-техник лойиҳани текшириш учун йирик
корпорациялар “синов майдони” сифатида, кўпинча, қалтис фирма-
лардан фойдаланадилар.
Хуллас, айнан кичик ва ўртача корхоналар ҳозирги замон бозор
иқтисодиѐтининг мослашувчанлиги ва рақобатга дош беришини
таъминлайди. Улар, айтиб ўтилганидек, талабнинг ўзгаришига тез
мослашади, уларнинг энг олис ва майда бозорларга кириб бориши
осонроқ кечади. Юқорида кўрсатилган афзалликлар туфайли ҳозирги
пайтда кенг тарқалган кичик ва ўртача фирмалар икки хил бўлади:
Do'stlaringiz bilan baham: |