Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

акционерлар компанияси, 
яъни 
корпорациядир. 
Акционерлар компанияси кўплаб шахсий капиталлар ва жамғар-
маларни акциялар чиқариш йўли билан ташкил этилади. Акция қим-
матли қоғоз бўлиб, у ўз эгасини акционерлик капиталининг хусусий 
эгаси қилади ва унга акционерлар жамияти даромадининг бир қисми 
(ўз қўлидаги акцияларнинг номинал қийматига мутаносиб) ни олиш 
ҳамда компанияни бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини беради. 
Акционерлар жамияти олган фойдалар (ишлаб чиқаришни кенгайти-
ришга ажратиладиган маблағлар, раҳбар ходимлар маоши ва солиқ-
лар чегириб қолингач) дивидендлар шаклида акционерлар ўртасида 
тақсимланади. Дивидендлар қанчалик кўп бўлса, акцияларнинг кур-
си, яъни уларнинг реал бозор нархи шунчалик юқори бўлади. Акцио-
нерлар умумий йиғилишлар (“битта акция-битта овоз” принципи 
бўйича ўтадиган)да компания раҳбар органларини сайлайдилар ва 
уларни назорат қилиб борадилар. Акцияларнинг контрол пакети 
(акционерлар йиғилишларида кўпчиликни таъминлайдиган)га эгалик 
қилувчи хусусий кишилар, корхоналар, давлат органлари қарор қабул 
қилишда ҳал этувчи овозга эга бўладилар. 
Хусусий тадбиркордан ва ширкатдаги шерикдан фарқли ўлароқ, 
акционер ўз компаниясининг қарзлари учун мулкий жавобгарликдан 
холидир. Компания хонавайронликка учраса, у фақат ўз акциялари-
нинг қийматларидангина маҳрум бўлиши мумкин. Акционернинг 
корпорация фаолияти чекланган жавобгарлиги акционерлар жамия-


тини аҳоли пул маблағлари ва шахсий жамғармаларни ишлатиш учун 
жозибадор объектга айлантиради. 
Қимматли қоғозларнинг бошқа тури эгасига олдиндан қайд 
этилган даромад (масалан, олти ойда бир марта)ни олиб туриш 
ҳуқуқини берадиган облигациядир. Тегишли муддат ўтгандан кейин 
компания облигация эгасига унинг номинал қийматини тўлайди. 
Облигация эгаси, акционердан фарқли ўлароқ, корпорацияни бошқа-
ришда қатнашмайди. Борди-ю, акционерлар компанияси ўз мажбу-
риятларини бажармаса, у компанияни суд жавобгарлигига тортиши 
мумкин. Акциялар, баѐн этилганлардан кўриниб турибдики, облига-
цияларга қараганда қалтисроқдир. Чунки дивидендлар облигациялар 
бўйича фоизлар тўлангандан кейин тўланади. Аммо инфляция 
шароитида облигациялар қадрсизланади (улар бўйича бериладиган 
даромадларнинг миқдори олдиндан келишилган бўлади). 
Акционерлар жамиятида мулк билан бошқарув бир-биридан 
узил-кесил ажратилади. Корпорация ичида реал иқтисодий ҳокимият 
профессионал бошқарувчиларники (технократия) ҳисобланади. Иш-
лаб чиқариш воситаларининг эгалари (акционерлар) ишлаб чиқариш 
жараѐнининг ўзида, одатда, иштирок этмайди. Бинобарин, хўжаликни 
самарали юритиш, ишлаб чиқариш воситаларидан оқилона фойдала-
нишни назорат қилиш муаммоси кескинлашади, чунки технократия-
нинг ўзи бундан бевосита манфаатдор эмас. “Бошқарувда фаол 
қатнашмайдиган кишилар нималар бўлаѐтганлигини борган сайин 
кам биладилар ва уларда буни билишнинг имконияти тобора кам 
қолади. Ваҳоланки, корхона ҳажмларининг ортиши ва унинг опера-
цияларининг мураккаблашуви оқилона қарорларни қабул қилиш учун 
тобора кўпроқ ахборот талаб қилинишини англатади”.
35
Шундай 
қилиб, йирик акционерлар компанияси мулк эгасининг технократия 
фаолияти устидан ишлаб чиқариш жараѐнининг ўзида шахсан 
назорат қилиши имконияти қолмайди. Ишлаб чиқариш жараѐнидан 
ташқарида, яъни муомала соҳасида назорат қилиб туриш вазифаси 
қолади. Бинобарин, мулкнинг акционерлик шакли ушбу зиддиятни ўз 
негизида, ўзининг асосий “ихтироси” – фонд биржасида акцияларни 
эркин сотиш ѐрдамида ҳал қилади. Худди шу ўринда технократия 
фаолиятининг иқтисодий самарасига баҳо бериш имконияти бўлган 
объектив механизм амал қилади. Самарадорлик етарли бўлмаса, у 
35
Гелбрейт Дж. Новое индустриальное общество. -Москва, 1969. –С.130. 


дивиденд ҳажмига ва акцияларнинг курси ҳаракатига салбий таъсир 
кўрсатади. 
Акциялар курсининг пасайиб кетиши акционерларни фирма 
ишларига аралашишга ва технократияга таъсир ўтказишнинг ишдан 
бўшатиш ѐки лавозимини пасайтириш, фирмани тугатиш, бошқарув 
ходимлари меҳнат ҳақини ўзгартириш каби воситаларидан фойдала-
нишга мажбур қилади. Даромадлар камайган тақдирда корпорация 
раҳбариятига компанияни сақлаб қолишдан манфаатдор бўлган 
касаба уюшмалари ва унинг синишидан таҳликага тушган банклар 
катта тазйиқ ўтказишлари мумкин. Технократия ўзини ташқаридан 
бўладиган бундай аралашувларидан ҳимоя қилишга интилиб, диви-
денд миқдорини, демак, корхона рентабеллигини лозим даражада 
тутиб туришга мажбур бўлади. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish