Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги


-§. Корхонанинг ички ишлаб чиқариш



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

3-§. Корхонанинг ички ишлаб чиқариш
фаолиятини ташкил этиш 
Корхоналарнинг ички ишлаб чиқариш фаолиятини бошқариш-
нинг асосий вазифаларига қуйидагиларни киритиш мумкин: режа-
лаштириш, раҳбарлик ва етакчиликни амалга ошириш, лавозимларни 
бутлаш, меҳнат даражасини асослаш, янгиликлардан унумли фойда-
ланиш, бошқариш, сифатни бошқариш ва ҳоказо. Уларнинг бозор 
иқтисодиѐти шароитида қандай амалга оширилиши мумкинлиги 
ҳақида фикр юритамиз. 


Режалаштириш
. Фирма ичидаги ишларни режалаштиришдан 
мақсад фирма олдида турган натижаларга эришиш учун нима қилиш, 
у ким томонидан ва қандай қилиниши кераклигини аниқлашдан 
иборат. Марказий режалаштириш хизматининг бевосита олий маъму-
рият қошида жойлашиши ва унинг тўғридан-тўғри компания прези-
дентига бўйсундирилиши ҳозирги фирма учун катта аҳамиятга 
моликдир. 
Режалар узоқ, ўртача ва қисқа муддатли бўлиши мумкин. 
Узоқ муддатли режалаштириш фирманинг умумий мақсади ва 
истиқболларини белгилашдан иборат бўлиб, мавжуд ресурсларни 
ривожлантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш шарт-шароит-
ларини ҳисобга олишдан иборат. Режалаштиришнинг бундай тури 
бизнесни диверсификациялаш, мулкчилик сиѐсатини юритиш, 
хориждаги хатти-ҳаракатларни амалга ошириш каби кенг эътиборга 
олиш жиҳатидан истиқболга эгадир. Узоқ муддатли режалар, одатда, 
10,15,20 йиллар учун ишлаб чиқилади.
Ўртача муддатли режалаштиришда ходимлар сиѐсатини, уму-
мий ишлаб чиқариш истиқболи, молиявий сиѐсат каби ишларни 
амалга ошириш йўллари кўзда тутилади.
Қисқа муддатли режалар (одатда 1 йил учун) муайян муаммо-
ларни ҳал қилиш мақсадида мавжуд ресурслардан фойдаланишни 
белгилайди. 
Фирманинг ички режалари, шунингдек мудофаа ва ҳужум режа-
ларига бўлинади. Мудофаа режалари сотиш бозорида мавқеларни 
ушлаб қолиш ва фойда даражасини сақлаб қолишга қаратилади. 
Ҳужум режалари эса рақобатчилардан устунлик бўлишни ўрнатишга 
хизмат қилади. 
Кейинги вақтда башоратларнинг турли шакллари, яъни тижорат, 
технология, ташқи иқтисодий, сиѐсий каби турлари кенг тарқалди. 
Улар фирманинг мақсадларга эришиши учун олий раҳбарлик томо-
нидан қарорлар ишлаб чиқиш ва қабул қилиш учун имкониятлар 
ҳамда муқобилликлар тўғрисидаги ахборот манбаи бўлиб хизмат 
қилади.
Раҳбарлик ва етакчилик
. Менеджерликнинг иккита асосий тури 
маълум: маъмурий ва қайта тузувчи. Биринчи ҳолда бошқарувчи 
полиция ҳаками, технократ сифатида ходимга унинг учун қатъиян 
ажратилган чегаралар ва аниқ таърифлаб берилган қоидалар бўйича 
ўзўзидан ҳаракат қилувчи «мурватча» сифатида қаралади. 


Замонавий юксак технологик ва илм-фанни кўп талаб қиладиган 
ишлаб чиқаришларнинг пайдо бўлиши муносабати билан қайта ту-
зувчи етакчи, новатор етакчи типи – бошқарувда янги фалсафа ифо-
дачисига айланди. 
Замонавий бошқарув тизими ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва 
кенгайтириш имконияти, катта миқдорда фойда ва даромад олишдан-
гина иборат эмас. Бу, аввало, уларнинг ижодий имкониятларини ўз-
ўзидан рўѐбга чиқариш асосида ходимларни муваффақиятларга 
йўналтириш маҳоратидир. Бу, пировард-натижада, фирма ходимла-
рининг ҳар кунда меҳнати эвазига фақат катта пул келтиришдангина 
эмас, балки ўзининг аҳамиятга эгалиги, умумий иш учун фойдали 
эканлигини ҳис этиш имкониятини берадиган, шодлик келтирадиган 
шарт-шароит барпо этишга олиб келади. 
Дунѐдаги барча энг йирик компанияларга Г.Форд («Форд»), 
А.Слоун («Женерал моторс»), Т. Уотсон (ИБМ), С.Жоббс («ЭППЛ 
компъютерс»), К.Мацусита» («Мацусита») сингари ижодкор етакчи-
лар асос солган бошқарувнинг кўрсатиб ўтилган турлари самарадор 
эканлигини яққол тасдиқлайди. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish