Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

3-§. Нарх турлари 
Бозор иқтисодиѐтининг ўзига хос тизими борки, ҳар хил, ўзаро 
боғланган, бир-бирини тақозо этувчи мақсадларда қўлланувчи нарх-
лар мажмуасидан иборатдир. Нархнинг бозор иқтисодиѐти шароити-
даги ўрни, аҳамияти катта бўлганлиги учун унинг ҳар бир туридан 
оқилона фойдаланишга катта эътибор берилади. Фирмаларнинг нарх 
белгилаш мақсадлари ва усулларидан қуйидаги уч хил натижага эри-
шиш кутилади: 


а) товар сотишни кўпайтириш орқали бозорда ўз ҳиссасини 
ошириш, имкон бўлганда, бозорни ўз назоратига олиш;
б) ҳар бир товар (товар бирлиги)ни сотишдан тушадиган фойда-
нинг камайишига рози бўлгани ҳолда товарларни кўплаб сотиш 
орқали фойда миқдорини ошириш;
в) товарни қўп сотиш натижасида унинг ҳажмига нисбатан 
савдосотиқ харажатларини қисқартириш. 
Таҳлиллар кўрсатдики, нархнинг шаклланиш жараѐни ўта му-
раккаб бўлиб, унинг иштирокчи унсурлари ғоят кўплаб вазифаларни 
бажаради. Иқтисодиѐтда амал қилиб турган барча нарх турлари нарх 
тизимини ташкил этади. Нархлар тизимида уларнинг турлари кўп. 
Қуйида шуларнинг айримлари ҳақида сўз боради. 
Мувозанатли нархлар
. Турли товарлар ўртасидаги иқтисодий 
жиҳатдан асосланган нисбатлар. 
Улгуржи нархлар
. Ишлаб чиқарувчилар томонидан катта масса-
даги товарлар кўтарасига сотилганда улгуржи нархлардан фойдала-
нилади. Бундай нархлар ишлаб чиқарувчилар ҳамда таъминлаш-
сотиш ташкилотлари харажатларини қоплаш ҳамда уларнинг маълум 
миқдорда фойда олишини таъминлайди. Улгуржи нархлардан товар 
биржалари ва савдо уйларида ҳам фойдаланилади.
Демпинг нархлар
. Бозорда рақибини сиқиб чиқариб, ўз мавқеини 
мустаҳкамлаш учун қўлланиладиган махсус нарх. Бундай нархда ўз 
рақибини сиқиб чиқариш учун расмий нархнинг бир қисмидан кечиб 
юборилади. 
Нуфузли нархлар
. Фирма нарх қўйганда товар сотиш ҳажмини 
қисқартмаган ҳолда юқори нарх ҳисобига қандй йўл билан бўлмасин, 
фойда олишга интилади. Нуфузли нархни қўллаш учун бозорда 
рақобат чекланган бўлиши, монопол вазият эса устун туриши зарур. 
Мазкур вазиятда талаб нархга боғлиқ бўлмайди, шу сабабли нарх-
нинг кўтарилиши товар сотилишини кескин камайтирмайди. Бундан 
ташқари, аҳолининг юқори даромад олувчи қатлами учун харидоргир 
товарлар ҳам мавжудки, улар нуфузли нархларда сотилади. Иқтисо-
дий жиҳатдан юқори даражада ривожланган мамлакатларда юқори 
даромад олувчи аҳоли қатлами учун дала ҳовлига эга бўлиш, машҳур 
курортларда дам олиш, охирги модадаги кийимлар кийиш, янги мо-
делдаги машинада юриш – буларнинг барчаси мартабали ѐки обрўта-
лаб истеъмол ҳисобланади. Мартабали истеъмол нуфузли нархларни 
юзага келтиради. Улар одатдаги нархлардан анча юқори бўлади. Бун-


дай нархларни қўллашда товарларни ишлаб чиқариш харажатлари ва 
рентабеллик даражаси бозордаги талаб, унинг ўзгариши ва рақобат-
лашув шароити ҳисобга олинади. Шунга қараб, маълум давргача ўз-
гармайдиган қатъий ва ўзгарувчи нархлардан фойдаланилади. Шун-
дай товарлар борки, истеъмолчилар уларнинг нархи ўзгармаслигини 
афзал кўришади. Масалан, комунал хизмат, транспорт хизмати та-
рифлари бундай нархлар жумласига киради. Бозор кўламини ҳисобга 
олган ҳудудий, миллий ва халқаро нархлар ҳам мавжуд. Ҳудудий 
нарх фақат маълум ҳудуд чегарасидаги бозорга хосдир. У шу ҳудуд 
доирасидаги омиллар таъсирида ҳосил бўлади.
Миллий бозор нархлари бир мамлакат доирасида амал қилувчи 
ва уларнинг хусусиятини акс эттирувчи нархдир. 
Миллий нарх мамлакат доирасидаги ижтимоий сарф-харажат-
лар, миллий бозордаги талаб ва таклиф, товарнинг нафлилиги, унинг 
қанчалик қадрсизланишини ҳисобга олади. 
Жаҳон нархи муайян товарга сарфланган байналминал харажат-
ларни, товарнинг жаҳон андозаси талабларига мос келиши даражаси-
ни ҳамда халқаро бозордаги талаб ва таклифлар нисбатини эътиборга 
олади. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish