Чегаравий харажатлар бўйича нархни белгилаш.
Бундай
усулни қўллаш билан фирма маҳсулотнинг қўшимча ҳажми бирлиги-
ни шу маҳсулотни ишлаб чиқаришнинг алоҳида қисми қийматига со-
тади. Бу ҳолда харажатларнинг фақат бир қисми қопланади, фойда
амалга олинмайди. Нархни белгилашнинг бундай стратегияси фир-
манинг ишни тўхтатиши хавфи остида қолганда ва фойдаланадиган
ишчи кучини сақлаб туришни хоҳлаган шароитларда наф келтириши
мумкин. Бундан ташқари, нархлар рақобатида рақобатчи томонидан
рақибларини йўлдан олиб ташлашда ҳам ушбу усулдан фойдалани-
лади. Ниҳоят, харидорларнинг дўконларга келишини кўпайтириш
учун сотувчилар айрим товарларни тўлиқ харажатларидан пастроқ
баҳолаб, “жалб этувчи” нархлар яратадилар. Натижада харидорлар
оқими кўпаяди, улар арзон нархдаги товарлар билан бирга нархи
меъѐрида бўлган товарларни ҳам харид қиладилар.
Товар қийматига қўшимча маҳсулот қиймати ҳам киради. У то-
вар эгалари ва уни сотишни уюштирган фирмаларга товар сотилган-
дан сўнг фойда шаклида тегади. Товар нархи шундай даражада
бўлиши керакки, у сотилгач, эл қатори ишлаган корхоналар ўз хара-
жатларини қоплаши, бундан ташқари, нормал фойда ҳам олиши ке-
рак. Қиймат нархнинг объектив асоси бўлса-да, уни шакллантирувчи
ягона омил бўлиб қолмайди. Бошқа омиллар ҳам нархга таъсир
кўрсатади. Масалан, талаб ва таклифлар омили нархнинг шакллани-
шида муҳим аҳамиятга эгадир. Унинг ўзгариши оқибатида нарх ҳам
ўзгариб кетади. Бозорда талабнинг таклифга нисбатан кўп бўлиши
товар тақчиллигини келтириб чиқаради. Бундай ҳолатда, ўз навбати-
да, нархлар кўтарилиб кетади. Аксинча, таклиф талабга нисбатан кўп
бўлса, нархнинг пасайиши юз беради. Бозорда талаб билан таклиф
нисбатининг мавжуд бўлиши нархнинг қиймат атрофида тебраниши-
га олиб келади. Бозор иқтисодиѐти эркин иқтисодиѐтдир. Шу сабабли
сотувчилар ҳам, харидорлар ҳам кўпчилик бўлиб, улардан ҳеч бири
ўз билганича нархни ўрната олмайди. Нарх рақобат жараѐнида таш-
кил топади. Товар таклиф этувчи ўз нархини айтади, харидор эса ўз
нархини таклиф этади. Харидор-сотувчининг ўзаро алоқасидан бозор
нархи шаклланади. Бу мувозанат нархдир. Эркин рақобат бор жойда
товарнинг бозор нархи юзага келади. Лекин бу нарх қотиб қолмайди,
бозор ҳолатига қараб тез ўзгариб туради.
Товарнинг наф келтириш хусусияти истеъмол этиш жараѐнида
эгасининг, яъни харидорнинг индивидуал дидига қараб эҳтиѐжини
қондира олишида намоѐнлашади. Товарнинг наф келтириши қанча-
лик юқори бўлса, шунчалик нарх қийматдан юқорига қараб интилади
ва ҳатто унинг қийматидан узилиши ҳам юз беради. Лекин бундай
ҳол камдан-кам учрайди. Чунки товарлар ғоят кўп бўлганидан айрим
товарларнинг нафлилиги ўта юқориламайди. Уни ўринбосар товар-
ларнинг нафлилиги тутиб туради. Нархнинг товар нафлилигига мо-
нанд ошиб бориши чексиз эмас, албатта. Негаки, наф келтириш
меъѐрининг ҳам охирги чегараси бўлади. Шу чегарадан ўтилгач, то-
варнинг нафлилиги пасая боради. Бинобарин, нафлилик энг юқори
қониқиш ҳисси билан аниқланади. Шундан сўнг қўшимча харид
этилган ва истеъмол қилинган товар нафлилиги пасаяди. Демак, на-
флиликнинг нархга таъсири маълум вақтгача сақланиб туради, кейин
эса нарх ошади. Ниҳоят, сўнгги босқичда нарх пасаяди, чунки наф-
лилик камаяди. Иқтисодиѐт қонунияти нуқтаи назардан қаралганда,
товарнинг нафлилиги қанча юқори бўлса, унинг нархи ҳам шунча ба-
ланд нархни тақозо этса, рақобат кураши натижасида, у пасаяди. Де-
мак, нарх турли омилларнинг зиддий таъсири остида шаклланади.
Нарх шаклланишида бундай омиллар таъсири шу йўналишда борма-
ганидан, уларнинг нархнинг ўзгаришидаги роли ҳам бир хил бўлмай-
ди. Нархга таъсир этувчи омиллар бозор характерига қараб ҳаракатга
келади. Бозорнинг бир қисми эркин, бошқаси рақобатсиз ѐки, аксин-
ча, назоратли бўлади. Президент И.А.Каримов баҳо шаклланиши
ҳақида сўз юритиб, шундай деган эди: «...чинакам талаб ва таклиф
асосида вужудга келадиган эркин бозор нархларининг амал қилиши
бозор иқтисодиѐтининг ғоят муҳим бўғини бўлиб, бу бўғин маҳсулот
ишлаб чиқарувчилар билан истеъмолчиларнинг ўзаро жипс таъсири-
ни таъминлайди».
34
34
Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. -Т.: Ўзбекистон, 1995, 88-б.
Рақобатсиз бўлган монопол бозорда товар таклифи танҳо бир
фирма ѐки озчилик фирмалар қўлида тўпланган ва харидорлар кўпчи-
лик бўлган тақдирда, монополия келиб чиқади. Агар товарларни так-
лиф этувчилар кўп, харидор эса танҳо ва озчилик бўлса, монопсония
юзага келади. Монополия ва монопсония бозор бўйича ҳукмрон
бўлиб, рақобатни чеклайди.
Монополия шароитида ҳам нархни ошириш чегараси мавжуд
бўладики, буни бозордаги талаб ўрнатади. Бозор товар нархини
маълум даражагача кўтаради. Бироқ нарх жуда ошиб кетиши билан
бозор касод бўлади. Фирмалар бозорнинг кўтаришига қараб, фойдани
максималлаштириш мақсадида нархни оширишга ҳаракат қиладилар,
лекин, барибир, бозордаги мавжуд талаб билан ҳисоблашишга маж-
бур бўладилар. Бозорда талаб доимо эластик бўлганидан нарх ошиб
кетса, талаб қисқаради, бинобарин, товар кам сотилади, фойда мак-
сималлашмай қолади. Бунинг устига, монополия мутлақ ҳоким эмас,
чунки унинг бошқа монопсония тимсолидаги рақиби ҳам бор. Моно-
полия нархни оширса, унинг рақиби нархни пасайтириб, харидорни
оғдириб олиши мумкин.
Монополлашган бозорда фирмалар қанчалик кўп бўлса, нарх
белгилашда рақобат шунчалик кучли таъсир кўрсатади. Бунда
монопол зўравонлиги оз бўлади.
Лекин фирмалар ўзаро тил бириктиришлари ҳам мумкин. Бунда
бозорда уларнинг биргаликдаги ҳокимлиги ўрнатилади. Фирмалар
ўзаро келишиб, юқори нарх белгилаш, ишлаб чиқаришни қисқарти-
риш йўли билан ҳам юксак фойда олишлари мумкин. Албатта, бу
эркин бозор қоидаларига зид, аммо иқтисодиѐтда юз берадиган реал
ҳодисадир. Шу сабабли давлат антимонопол қонунлар орқали бозор-
даги зўравонликни чеклаб туради. Монополия шароитида нархни
оширишга мойиллик пайдо бўлса, монопсония шароитида бунинг
тескариси юз беради. Чунки бозорда харидорлар озчиликни ташкил
этишса-да, бозорда уларнинг ҳукми ўтади. Монопсония ҳокимлигини
таъминловчи куч товарлар таклифининг ўзгарувчан бўлмаслиги ѐки
кучсизлигидир. Бунда товар таклифи нархга нисбатан бефарқ бўлади
ѐки унинг ўзгаришига суст жавоб беради. Нарх ошишига жавобан то-
вар таклифи кўпаймайди, нарх пасайса ҳам қисқармайди. Бу монопо-
лия мавқеидаги харидорларга қўл келади. Улар танҳо ѐки чекланган
харидор бўлганидан сотувчига ўз измини ўтказиб, нархни туширишга
эришадилар. Монополияда сотувчи нархи устун бўлса, монопсонияда
харидор нархи устунлик қилади.
Бозорда мавқеи кучли фирмалар нархни ўзгартириш орқали ха-
ридорларнинг ортиқча пулини олишга, халқ ибораси билан айтганда
«шилиш»га интиладилар. Бундай ҳолат устама истеъмолни қўлга ки-
ритиш деб юритилади. АҚШда эса истеъмолчилар доллари учун ку-
раш дейилади. Товарларни маълум миқдорда чиқариб, эл қатори нар-
хда сотиш нормал фойда келтиради. Аммо фойдани ошириш учун
турли гуруҳлар харидорларга харид қобилиятини ҳисобга олиб, ҳар
хил нархда товар таклиф қилишади. Чунончи, бир гуруҳ одатдаги,
иккинчиси учун арзонлаштирилган, учинчиси оширилган нархдаги
товарларни таклиф этадилар. Харидорнинг истагини инобатга олиб
табақалаштирилган нархлар диверсификациялашган нархлар деб
аталади. Бундай нархлар, энг аввало, харидорнинг харид қобилиятига
қараб фарқлантирилади. Товарлар учун белгиланадиган қатъий нарх-
лар товар ишлаб чиқаришни рағбатлантирмайди, чунки, олинадиган
фойда чекланган бўлади, ҳатто яхши ишлаб, яхши товар чиқарилган
тақдирда ҳам фойда кўпаймайди. Давлат чегаралайдиган нарх ҳам
иқтисодий жиҳатдан монопол нархга яқин, у бозор таъсиридан холи
бўлади ва эркин иқтисодий фаолият талабига жавоб бермайди. Шун-
дай қилиб, эркин рақобатли бозор ва монополлашган ѐки рақобат
чекланган бозорда нархларнинг шаклланиши ҳар хил кечади. Аммо,
бундан қатъи назар, нархни шакллантирувчи умумий омиллар мав-
жуд. Лекин уларнинг нархга таъсири этиш меъѐри бозор турига қараб
ўзгаради. Нархни шакллантирувчи асосий омиллар товар қиймати-
нинг миқдори, талаб ва таклиф нисбати, товарнинг наф келтириш да-
ражаси, рақобат ҳолати, давлатнинг нархга аралашуви, фирмалар-
нинг нарх белгилаш стратегияси ҳал қилувчидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |