9
бўлган ҳуқуқлар йиғиндисини белгилайди. Объектларнинг кўчмас мулкка ва кўчар мулкка
бўлиниши (ЎзР ФК 83 м.), уларнинг жисмоний моҳиятига эмас, балки ҳуқуқий (қонуний)
жиҳатларига асосан амалга оширилган.
“Қўзғалмас мулк-бу ер ҳамда унда жойлашган бино ва иншоотлардан ташкил топган
ҳар қандай мулкдир”.1
“...мулклар ўз табиати ё қўлланиш соҳаси ҳисобига ёки
тегишли предметнинг
ташкил этувчиси сифатида кўчмас мулк бўлиб ҳисобланади”.2
“ Қўзғалмас мулк-реал ер ва бутунлай моддий мулкдир.Улар ер усти ва остидаги ёки
ерга бириктирилган барча моддий мулкларни қамраб олади”.3
“Кўчмас мулк жумласига ер участкалари, ер ости бойликлари, бинолар, иншоотлар,
кўп йиллик дов-дарахтлар ва ер билан узвий боғланган бошқа мол-мулк, яъни белгиланган
мақсадига номутаносиб зарар етказмаган ҳолда жойини ўзгартириш мумкин бўлмайдиган
объектлар киради”.4
Юқорида келтирилган барча таърифларда ер ва у билан боғлиқ барча нарсалар
ҳақида тушунча берилади. Кўчмас мулк объектларини жисмоний моҳиятидан келиб
чиққан ҳолда таснифлаётганда уларни ер билан боғлиқ ва ерга боғлиқ бўлмаган
гуруҳларга ажратиш лозим.
Ўрта Осиёда ХIХ асргача одатда кўчмас мулк
билан биргаликда мулкдор
бойларнинг ерга эгалигини кўрсатувчи мулки, хўжалиги, ҳарами тушунчалари кенг
тарқалган. Совет даври иқтисодиётида яқин даврларгача “кўчмас мулк” ибораси
қўлланилмаган эди, фақат тарихан “кўчмас
мулк - устида бинолар, иншоотлар ва бошқа
баъзи қурилишлари бор феодализим замонидан қолган ер участкалари” тушунилган.
Инглиз тили атамашунослиги тарихи estate, property, real ибораларининг қуйидаги
маъноларини аниқлаш имкониятини беради:
АҚШ кўчмас мулк бозорининг замонавий назария ва амалиётида жисмоний объект
(real estate) ва кўчмас мулк билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатларни англатувчи тушунчалар
мавжуд.
Бинобарин, агар биз кўчмас мулк объектларининг жисмоний моҳияти ҳақида сўз
юритсак, “кўчмас мулк объекти” иборасини, агар ҳуқуқий муносабатлари (эгалик ҳуқуқи,
яъни эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф қилиш) ҳақида ўйласак, “қўзғалмас мулк”
ёки “кўчмас мулк” ибораларини қўлласак ўринли бўлади.
estate-мулк жойлашиш ўрни, катта ер, мулк, бойлик;
property-мулк, эгалик ҳуқуқи, хусусият, сифат;
real-ҳақиқий, реал, ростакам, натурал, ясама эмас,
алдамчи эмас, реал (юрид., иқт.),
қўзғалмас, моддий, асл, моддий (математ.) деган манони билдиради.
Юқоридаги фикрлар қуйидаги хулосаларни келтириб чиқаради:
1.
Кўчмас мулкнинг инглизча тушунчаси маъно жиҳатидан бир-биридан узоқ estate
ва property ишлатилганда мос равишда жисмоний объект ва ҳуқуқлар йиғиндиси
иборалари билан таърифланади, улардан ҳар бири ўз навбатида real ибораси билан (эгалик
ҳуқуқи, яъни эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф қилиш) маъноларини таърифловчи
алоҳида тушунчаларни ҳосил қилади.
2.
“Кўчмас мулк” ва “қўзғалмас мулк” тушунчалари жисмоний объектни
таърифлашдан кўра кўпроқ ҳуқуқий муносабатларни белгилаб беради. Объектларнинг
жисмоний моҳияти ҳақида сўз
юритилганда, кўчмас мулк ва қўзғалмас мулк
тушунчаларидан кўра кўчмас мулк объектлари тушунчасини қўллаш тўғрироқ бўлади.
Шундай қилиб, “кўчмас мулк” қуйидаги хусусиятларга эга: қўзғалмаслик; кимгадир
тегишлилик; мулкий ҳуқуқ асосида тегишлилик.
1
Оксфордтолковыйсловар по бизнесу.-М.,1995. 543 с
.
2
Кулагин М. Предпринимательство и право: опыт запада/ Проф. Е.А.Суханов под.ред.-М., 1992. 110-115 с.
3
Розенберг Д. Инвистиции: Терминологический словарь/ Рутджерс Университети (АҚШ). - М.,1992.268 с.
4
ЎзР ФК 83-модда.