2.2. Кўчмас мулк объектини тузиш жараёни ва унинг қатнашувчилари Янги кўчмас мулк объекти (КМО) ни тузиш унга талабни (истеъмол ёки
тадбиркорлик ғоялари) аниқлаш ва уни яратиш учун воситалар тўғрисида муаммоларни
ҳал этилган пайтидан бошланади. Воситалар шахсий, олдиндан тўпланган бўлиши, ҳатто
қарзга ҳам олиниши ёки маълум шакллардан бирига мувофиқ томонларнинг бири орқали
олиниши мумкин.
Янги КМОга талабни сезган ва уни тузиш учун етарли воситаларга эга ёки
бошқаларнинг воситаларини кирита оладиган шахс инвестор ролида ҳаракат қилади.
Инвестор – КМОни келажакдаги эгаси-объектни яратиш жараёнида ҳаракатлантирувчи
куч бўлади. Инвесторлар сифатида жисмоний (шахсий) ва юридик шахслар қатнашиши
мумкин. Улар мустақил равишда КМОни яратиш бўйича зарурий ҳаракатлар
(функциялар)ни амалга ошириши, ёки бунинг учун келишилган ҳолда бошқа жисмоний
ёки юридик шахсларни жалб этиши мумкин.
КМОни ишга солиш учун зарурий ер участкаси керак бўлади. У инвестор томонидан
КМОни яратиш жараёни бошланишидан аввал ёки кейин ҳарид қилиниши мумкин. Бироқ
инвестор объектни қуришга улушли ишни –ер эгаси билан бошлаши мумкин. Ер
участкаси қурилаётган шахс –қурувчи номи остида иш юритади. Бунинг билан, инвестор
қурувчи номи остида мустақил ҳолда ҳам ҳаракат қила олади, ёки бунинг учун бошқа
шахслар –ҳамкорликдаги инвесторларни ҳам торта олади.
КМОни яратиш жараёнини бошқариш учун қурилиш соҳасида профессионал
билимлар керак бўлади. КМОни қуриш билан бевосита ёки билвосита алоқадор қурувчи-
профессионал буюртмачи деб аталади. Бу кўп ҳолларда ёлланган юридик ёки жисмоний
шахс бўлади. Унинг функциясига қурилиш ва уни бошқариш шакллари тўғрисидаги
масалаларни ҳал этиш киради. Агар инвестор/буюртмачи томонидан қурилишни
бошқаришда лойиҳавий шакли танланган бўлса, у ҳолда лойиҳани бошқаручиларни ўзи
танлаши(жисмоний ёки юридик шахсни танлаш) ва барча кейинги қурилиш бошқаруви
функцияларини унинг зиммасига юклаш керак. Агар анъанавий шакл танланган бўлса,
яъни буюртмачи орқали бўлса, у ҳолда у КМОни лойихалаш учун керакли ахборотни
йиғиши лозим, бундан ташқари лойиха текширув ташкилотини(лойиҳачи) танлаш ҳамда
жалб қилиши, лойиҳалаш учун бинони ҳужжатлаштирини расмийлаштириш, лойиҳани
тузувчидан бажарилган лойиҳани қабул қилиш, унинг экспертизани амалга ошириши,
агар қурилишнинг пудратли усули танлаган бўлса, пудратчини танлаши ва жалб
қилиниши ёки қурилишнинг хўжалик усули танланган бўлса, шахсий қурилиш бўлимини
яратиш; ишлаб чиқаришга лойиҳа- смета ҳужжатларини (ЛСҲ) тасдиқлаш ҳамда
топшириш, қурилиш ишларнинг бошлаш учун пудратчига рухсатнома бериш;
буюртмаларни жойлаштириш, махсус технологик ускуналарни сотиб олиш ва монтажга
бериш; қурилишни техник назоратини амалга ошириш ва пудратчи бажарган ишларни
босқичма-босқич қабул қилиши (ишчи қабул комиссиясига тақдим этилиши) керак.
Келгусида инвестор/мулкдор шахс объектдан ишлаб чиқаришда фойдаланади (унинг
эксплуатацияси) ва унга эгалик қилиш билан боғлиқ барча хавф-хатарга жавоб беради.
Янги КМО яратишнинг схематик жараёни 2.2-расмда кўрсатилган.
Буюртмачининг ҳаракати, қурилиш майдони ишларини бошланишига қурилишни
тайёрлаш деб номланади. Махсус давлат органлари томонидан амалга ошириладиган
лойиҳавий-смета ҳужжатлар (ЛСҲ) экспертизаси КМОни сифатсиз лойиҳалар бўйича
амалга оширишни тўхтатишни мақсад қилиб олган.