1.3. “Кўчмас мулк иқтисодиёти” фанининг мақсади ва вазифалари.
“Кўчмас мулк иқтисодиёти” фанини ўқитиш мобайнида
кўчмас мулк бозорининг
моҳияти, тушунчаси, классификация схемаси, субъект тузилмаси ва инфратузилмаси,
кўчмас
мулкнинг амал қилишидаги муаммолар ва ялпи ҳамда хусусий
инструментарийларнинг кўчмас мулк иқтисодиётига таъсири кўриб чиқилган, кўчмас
мулк объектларининг қийматини баҳолаш усуллари ва тамойиллари, ҳамда уларнинг
баҳосига таъсир қилувчи омиллар, Ўзбекистон Республикасида мулкни давлат
тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, кўчмас мулккка ҳуқуларни рўйхатга олиш
ва кўчмас мулкнинг ҳуқуқий асослари, кўчмас мулк объектларини солиққа тортиш,
шунингдек, кўчмас мулк объектларини эксплуатация қилиш ва бошқариш жараёни,
усуллари ва шакллари, риэлторлик фаолияти, суғурталаш, инвестициялаш манбалари,
пайли инвестиция фондлари, лизинг, ҳамда турар жой кўчмас мулкини ипотека кредитлаш
бўйича маълумотлар берилади.
“Кўчмас мулк иқтисодиёти” фанининг асосий вазифаси – талабаларга, хусусан,
турли соҳалардаги ва бошқарув даражаларидаги бўлажак иқтисодчи-менежерларга
жисмоний ва юридик шахсларнинг кўчмас мулклари билан боғлиқ иқтисодий жараёнлар
ҳақида, шу соҳа фаолиятининг самарадорлигини таъминловчи илмий усуллар ҳақида
систематик маълумот беришга ва катта ҳажмдаги мустақил таълимга мўлжалланган.
“Кўчмас мулк иқтисодиёти” фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган
масалалар доирасида бакалавр:
- “кўчмас мулк объекти”, “кўчмас мулк”, “кўчмас мол-мулклар” тушунчаларининг
иқтисодий, юридик мазмун-моҳияти ва фарқли жиҳатларини; “асосий фондлар”
тушунчаси иқтисодий ва ҳуқуқий категория сифатида эканлигини; кўчмас мулк
объектларига мазмуний характеристика беришни; кўчмас мулк объектларининг ҳаётий
цикли босқичларини; кўчмас мулк объектларини таснифлашнинг асосий тамойилларини;
корхона хусусиятлари кўчмас мулкнинг муҳим объекти сифатида эканлигини; корхонани
реализация жараёни кўчмас мулкнинг муҳим объекти сифатида эканлигини; ер
категорияларини; ер тузилиши моҳиятини; “кўчмас мулк бозори” тушунчаси ва унинг
асосий вазифаларини; ривожланмаган кўчмас мулк бозорларида бўладиган қонунчилик
асосларини; кўчмас мулк бозори феномени тўғрисидаги турли қарашларни; кўчмас мулк
бозори асосий секторларини; кўчмас мулк бозорини таърифлашда қўлланиладиган
характеристикаларни; кўчмас мулк бозори инфратузилмасини; кўчмас мулк бозорида
тадбиркорлик фаолияти турларини; миллий кўчмас мулк бозорининг ривожланиш
босқичларини; кўчмас мулк бозори уй-жой секторидаги ўзгариш тенденцияларини
билиши керак
;
- кўчмас мулкнинг уй-жой объектига характеристика бериш; кўчмас мулкни
исталган объекти моҳиятини бойлик ёки даромад манбаи сифатида аниқлаш ва
тушунтириш; ҳудудлар кўчмас мулк объектларининг алоҳида тижорат секторлари
ривожланиши тўғрисида ўз нуқтаи назарини айтиб бериш; кўчмас мулк бозори ёки унинг
алоҳида сегментларини характерлаш; кўчмас мулк бозори хусусиятларини тушунтириш;
аниқ бир кўчмас мулк бозори ёки унинг сегменти муваффақиятлари ва камчиликларини
ажратиб билиш; кўчмас мулк бозори субъектлари ва унда бўладиган жараёнларни
характерлаш; кўчмас мулк бозорларида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларига
йўналишни аниқлаш
Do'stlaringiz bilan baham: |