18.8-расм. Ипотека банки орқали кредитлаш схемаси Уй-жой сотувчилари – ҳам жисмоний ҳам юридик шахслар, шунингдек, пудратчи
қурилиш ташкилотлари ва риэлторлик фирмалари бўлиши мумкин.
Кўчмас мулкка ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш ва улар билан битимлар тузиш бўйича Давлат ташкилотлари кўчмас мулкка ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш ва улар
билан битимлар тузишни амалга оширади.
Ипотекани рўйхатдан ўтказиш гаровга қўювчининг ёки гаровга пул берувчи
шахснинг давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги аризаси асосида амалга оширилади а)
битимлар; б) ипотекани ва давлат божи тўловини чеклаш.
Ўзбекистон Республикаси «Ипотека ҳақида»ги Қонуннинг 57-моддасига мувофиқ
шахсий уй-жой (бино, иншоот) ипотекасига фақат ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича
шу бинолар ёки иншоотлар жойлашган ер участкасига ёхуд бу участканинг гаровга
кўйилаётган объект ишлаб туришини таъминлайдиган қисмига бўлган ҳуқуқлар ёхуд
мазкур участканинг ёки унинг тегишли қисмининг ипотекага кўювчига тегишли ижарага
олиш хукуқи бир вақтнинг ўзида гаровга кўйилган ҳолда йўл кўйилади.
Аксарият кўп ҳолларда ипотека кредити орқали қўлга киритилган кўчмас мулк
иккиламчи уй-жой бозорининг объекти бўлади. Бироқ, сўнгги вақтларда ипотека фаол
равишда бирламчи уй-жой бозорига чиқиб бормоқда.
Суғурта компанияси гаровга қўйилган мулкни, шунингдек, зарур ҳолларда гаровга
қўювчи шахснинг ҳаётини ва меҳнат қобилиятини, квартирага эгалик ҳуқуқини ҳам
суғурталашни амалга оширади
. Бу компаниялар давлатга қарашли, ҳамда лицензияга эга
бўлган хусусий компаниялар ҳам бўлиши мумкин.
Баҳоловчилар гаровга қўйилган кўчмас мулкни профессионал баҳолашни амалга
оширадилар. Мустақил баҳоловчилар ҳамда баҳолаш агентликлари мавжуд.
Кафиллар – гаровга қўювчига кафил бўлган ва ва унинг мажбуриятлари бўйича
мулкий жавобгарликка эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар. Агар ипотека кредитлаш
фонд орқали олиб борилаётган бўлса, кафолатчи шахс кафиллик шартномасини шу фонд
билан тузади. Кафолатчи шахснинг ипотека кредити механизмидаги иштироки пул
маблағларининг қайтиб олиниши эҳтимолини оширади ва маблағ билан таъминлаш
жараёнининг турғунлигини ва узлуксизлигини таъминлайди.
Инвесторлар – кредиторлар ёки ипотека агентликлари томонидан эмиссия қилинган
ипотека билан таъминланган қимматли қоғозларни сотиб олувчи юридик ва жисмоний