260
назарда тутилган бўлса, бундай шартнома ана шу шартларга риоя этилган ҳолда тузилиши
керак.
Навбатдаги ипотекалар кўп бўлган ҳолатда (мажбуриятдаги шахсларнинг кўплиги)
ипотека субординацияси ва шунга мувофиқ гаров берувчиларнинг кетма-кетлиги мавжуд.
Навбатдаги ипотека мажбурий равишда давлат рўйхатидан ўтказилади.
136
Ипотека тўғрисидаги навбатдаги шартномада айни ўша мол-мулкнинг олдинги
ипотекалари тўғрисидаги барча қайд ёзувлари ҳақида белги қўйилади.
Навбатдаги ипотека тўғрисидаги белги айни ўша мол-мулкнинг барча олдинги
ипотекалари ҳақидаги
қайд ёзувлари
га киритилади.
Мулк бир неча маротаба гаровга қўйилиши мумкин – бу иккиламчи (кейинги)
кредитни ва иккиламчи (кейинги) гаров ҳуқуқини олган ҳолда қайта қўйиш ёки иккинчи
(учинчи) ёҳуд кичик, кейинги, субординация қилинган ипотекалар (бошқа номланишлар
ҳам мавжуд)дир.
Одатда иккинчи ипотеканинг мақсади – бу биринчи гаров хатини расмийлаштириш
вақтидан бошлаб кўчмас мулк қийматининг сезиларли даражада ошиши ёки кредит
қарзининг катта қисмини қайтарган вақтда қўшимча кредит олиш имкониятидир.
Бунда, эълон қилинган икки кредитнинг умумий суммаси, қандай ҳисобланмасин,
одатда, гаров объекти янги сотув баҳосининг 80-85% дан ошмайди.
Ипотекага қўювчи ипотека нарсасига эгалик қилишга ва ундан белгиланган мақсадга
мувофиқ фойдаланишга ҳақли. Ипотекага қўювчи ипотека нарсасидан маҳсулот, ҳосил ва
даромад олишга ҳақли. Агар ипотека тўғрисидаги шартномада бошқача тартиб назарда
тутилмаган бўлса, ипотекага олувчи ана шу маҳсулот, ҳосил ва даромадга бўлган
ҳуқуқларга эга бўлмайди
137
.
Ипотекага олувчи ипотека тўғрисидаги шартнома амал қиладиган муддат давомида
ипотека нарсасининг мавжудлигини, ҳолатини, уни асраш ва ундан фойдаланиш
шароитларини текшириш ҳуқуқига эга Ипотекага олувчи томонидан бундай текширув
ўгказилиши ипотека нарсасидан белгиланган мақсадга мувофиқ фойдаланишни тўхтатиб
қўймаслиги ёки ипотекага қўювчининг ехуд ипотека нарсаси вақтинча фойдаланишида
турган бошқа шахснинг ҳуқуқларини ўзгача тарзда бузмаслиги керак.
Бироқ, амалга оширилаётган текширув гаровга қўйилган мулкдан гаровга қўювчи
ёки мулкка эгалик қилаётган бошқа шахслар фойдаланишига халақит бермаслиги керак.
Қарз берувчи томонидан мажбуриятларнинг гаровга қўйилган мулкни йўқотиш ёки
унга зарар етказишга хавф туғдирувчи қўпол равишда бузилган тақдирда,
138
гаровга
қўювчи гаровнинг муддатдан олдин тугатилишини талаб қилишга ҳақли.
Do'stlaringiz bilan baham: