254
1.
Ҳар ойлик лизинг тўловлари, лизинг муддати мобайнида, лизинг кўчмас мулк
объекти экасплуатацияси келтирадиган даромадлар суммасидан тўлаб борилади.
2.
Лизингда назарда тутиладиган, бутун инвестицион муддат мобайнидаги
ликвидликнинг сақланиб туриши лизинг олувчига эркин воситалардан кенгроқ
фойдаланиш имконини беради.
3.
Лизинг тўловлари ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобига ёзилади, шунинг учун
лизинг олувчи, шартноманинг амал қилиш даврида, ўзининг солиққа солинадиган
фойдасини камайтиради.
4.
Лизинг олдиндан келишилган ставкада кредитлашни назарда тутади.
5.
Лизинг шартномасида лизинг олувчи учун молиялашнинг қулай схемаси
белгиланади, бунда кўчмас мулк объекти ёки мулкий мажмуага эга бўлиш харажатларини
қоплаш, лизингга олинган корхона (мулкий мажмуа) да ишлаб чиқарилган товарлар
реализациясидан даромад олингандан сўнг амалга оширилади.
6.
“Лизинг – харид” иқтисодий тенглаштирилишида харид 100% шахсий
воситаларни талаб қилади. Лизинг эса, аксинча, лизинг олувчига заём воситалар эвазига
молиялаштиришга 100% имтиёз беради. Аммо, амалиётда, лизинг берувчилар лизинг
олувчилардан 10-30% аванс талаб қиладилар.
7.
Тижорат кўчмас мулкини лизингга олиш, лизинг предметининг 3
коэффициентидан ошмайдиган, тезлаштирилган амортизацияси ҳисобига компания учун
солиқ юкини енгиллаштиради. Натижада, мулк ва даромад солиқларида иқтисод қилиш
имконияти туғилади.
8.
Ишлаб чиқаришнинг, лизинг келишуви асосида олинган, асосий воситалари
инвестиция таваккалчилиги ва лизинг объектининг маънавий эскириши билан боғлиқ
таваккалчиликни камайтириш имконини беради.
9.
Лизинг объектининг суғуртасини лизинг берувчи тўлаши мумкин. Бу суғурта
қийматини лизинг тўловларига киритиш ва шу тарзда лизинг олувчининг бир вақтда жалб
қилинадиган воситалари ҳажмини қисқартириш имконини беради.
10.
Лизинг, қурилиш ташкилотининг қарор қабул қилишида тадбиркорлик
ҳислатини оширади. Харид жараёнида эса “ҳа” ёки “йўқ” альтернативаси мавжуд бўлади,
лизингда фойдаланувчи лизинг келишуви турини, муддатини, қолдиқ қийматини ва
ҳ.к.ларни танлаш йўли билан ўзининг индивидуал имкониятлари ва эҳтиёжларини
аниқлаштириш имконига эга бўлади.
11.
Лизинг лизинг олувчи учун, харид жараёнидагидан фарқли равишда, нисбатан
камроқ маъмурий сарф-харажатларни кўзда тутади (масалан, молиявий лизингда кўчмас
мулк объекти учун солиқни лизинг компанияси тўлайди). Лизингнинг баъзи шаклларида
(мисол учун, тўлиқ хизматлар мажмуи билан таъминланган лизингда) лизинг олувчи
нафақат бошқарувчи персонални, балки хизмат кўрсатувчи ишчиларни ҳам қисман ишдан
озод этади.
12.
Алоҳида (мустақил) фирмадан кўра, одатда, лизинг компаниясига аввал
истеъмолда бўлган ишлаб чиқариш воситаларидан кейинги фойдаланишни таъминлаш
осонроқ, бу эса доимий техник модернизацияга учрайдиган ишлаб чиқаришлар учун жуда
муҳим ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: