Қарз олувчи
Уй-жой сотувчи
ёки курувчи
Сугурта
ташкилоти
Молия бозори
иштирокчилари
5
3
1
4
2
7
6
Кредитор
264
Кредиторлар ипотека кредитларини қайта молиялаштиришни қимматли қоғозларни
– гаров хатларини чиқариш йўли билан амалга оширишлари мумкин, ва бу йўл билан
эҳтимоли бўлган хатарларни минималлаштириш мумкин. Гаров ҳужжати бўйича
даромадларни тўлаш фоизи ҳаражатларни қоплаш ва фойда олиш учун озгина фарқ билан
ипотека кредити бўйича фоизларга деярли мос келади.
Бундан ташқари, кредитор, қарздорга ипотека кредити беришнинг бутун жараёнини
фақатгина ўз манфаатларидан келиб чиққан ҳолда бошқаради. Бу билан қарздорнинг кам
фоиз олиш ва ипотека кредитини арзонлаштириш имконияти изоҳланади.
Кредит муассасаси омонатчиларга кредитлар тақдим этишдан бошқа фаол
жараёнларни амалга ошира олмаслигини таъкидлаш жоиз. Бу билан, ипотека
кредитларининг таҳликалилиги камаяди, ёки улар расмий равишда ўзининг тўловга
қобиллигини, шунингдек, узоқ муддат давомида ҳар ойда белгиланган, тахминан, ипотека
кредити бўйича ҳар ойлик тўловларга тенг бўлган қатъий тўловларни тўлашга
қобиллигини тасдиқлаган шахсларгагина берилади.
1.
Ипотека кредити билан таъминлашнинг икки даражали схемаси (америка
модели).
Бу моделда қарздор ва кредитордан ташқари гаров хатининг иккиламчи бозорида
ҳаракат қилувчи воситачи (ипотека агентлиги) ва/ёки молия бозори иштирокчиси (ипотека
молия-инвестиция компанияси) ҳам иштирок этади.
Ипотека кредити бериш учун сарфланган маблағларни тезроқ қайтариб олиш учун
кредитор, ипотека кредитларини ипотека агентлигига ёки ипотека молия-инвестиция
компаниясига
сотиши
мумкин,
ва
бу
йўл
билан
кредитни
қайта
молиялаштиради.Кредитларни сотиб олгандан сўнг улар тезлик билан кредиторга
қарздорга тўланган маблағлар ўрнини қоплайдилар ва эвазига ундан кредитор даромади
(маржа) ҳисобига қарз олувчидан олган ойлик тўловларни ўтказишни сўрайдилар. Ойлик
тўловлар ўлчамини, яъни, воситачи ёки молия бозори иштирокчиси ипотека кредитларини
сотиб олиш мажбуриятини олиш бўйича ставкани улар инвесторларнинг тегишли
молиявий инструментларнинг даромадлилиги талаблари асосида мустақил равишда
ўрнатадилар.
Шундай қилиб, кредит муассасаси гаров хатларига ён бериш ва уларга хизмат
кўрсатишдан олинган мукофот пулларидан даромад олади. Ипотека молия-инвестиция
компанияси гаров хатларини ўхшаш тавсифлари (кўчмас мулк тури, фоиз ставкаси,
кредитлаш муддатлари ва ҳ.к.) бўйича ипотека пулаларига гуруҳлаш воситасида қимматли
қоғозларни янада ликвид кўринишига ўтказиш орқали сифатли ўзгартириш мақсадида
амалга ошириладиган, бирламчи гаров хатларининг қўшимча эмиссиясидан даромад
олади.
Ипотека кредитидан фойдаланиш бўйича фоиз ставкаси 7 дан 20% гача ўзгаради.
Кредит суммаси гаровга қўйилган уй-жой қийматидан 75-90% ни, уй-жойни қуриш ёки
сотиб олиш қийматидан 80-90% ни ташкил қилиши мукмин. Кредит муддати одатда 15-30
йилни ташкил қилади.
Ипотека кредитлашнинг икки даражали моделида:
1)
асосий иштирокчилар – қарз олувчи ва кредиторнинг кредит ва ипотека
ҳақидаги шартномаси тузилади;
2)
кредитни олгандан сўнг қарз олган шахс сотувчи ёки унинг қурувчиси билан уй-
жойнинг олди-сотди шартномасини тузади, бундан сўнг қатнашчилар сони кўпаяди ва бу
асосий иштирокчиларнинг таҳликаларини минималлаштиришга олиб келади. Суғурта
ташкилоти билан тадбиркорлик хатарини ва гаровга қўйилган уй-жойни суғурталаш
шартномаси тузилади;
3)
Иккиламчи ипотека бозорида кредитор ва ипотека агентлиги ўртасида ипотека
кредитлари бўйича талаблар ҳуқуқига ён бериш ҳақидаги келишув, шунингдек,
талабларнинг орттирилган ҳуқуқларини ишончли бошқариш шартномаси тузилади. Бу
кредиторга қарздорни назорат қилиш, кредит хизмати учун воситачилик ҳақини олиш,
265
агентликдан олган маблағларига эса, кредит операцияларини кенгайтириш имконини
беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |