Бан
к
к
р
ед
и
ти
н
и
н
г
бе
лг
и
лари
1. Қайтариш муддати
2. Қайтариш усули
3. Кафолатнинг
мавжудлиги
4. Ссудафоизини
ўзгартириш усули
5. Фоиз ставкалари
турлари
Қисқа муддатли ссуда
Ўрта муддатли ссуда
Узоқ муддатли ссуда
Бир вақтдаги тўловлар
Бўлиб тўлаш
Ишончли ссудалар
Таъминланган ссудалар
Учинчи шахс кафолатидаги
ссудалар
Ссуда қайтарилганда
Бутун муддат мобайнида
Ссудани бериш вақтида
Қайд этилган
Сузувчи
Ипотека ссудалари
Банклараро ссудалар
Аграр ссудалар
Тижорат ссудалари
Фонд биржасида воситачиларга
ссудалар
7. Қарз олувчилар
мезонлари
6. Белгиланган
мақсади
Умумий характердаги ссудалар
Мақсадли ссудалар
18.10 - расм. Банк кредитлари классификациялари
267
Шахсий эҳтиёжлар
Ишлаб чиқаришга инвестициялар
Товар сотиб олиш
Уй-жой сотиб олиш
Ҳар ойда
Ҳар йилда
Белгиланган муддат сўнгида
Транспорт
Асбоб-ускуналар
Кўчмас мулк
Гаров
Мулкий ҳуқуқ
Қимматли
қоғозлар
Кафолат
Кафилликлар
Бир йилгача
Икки йилгача
Зарурлиги
Белгиланган мақсади
Қайтарилиши
Тўлаш шакли
2
йилдан
ортиқ
Ҳар ойда
Ҳар йилда
Муддат сўнгида
Уй-жой сотиб олиш
КРЕДИТЛАШ ТАМОЙИЛЛАРИ
18.11 - расм. Кредитлаш тамойиллари
268
18.12 - расм. Кредит олиш бўйича банк ва ташкилот ўзаро алокаси
схемаси
Юридик хизмат
(хужжатлар
экспертизаси,
хулосалар)
Бухгалтерия
хисоби бўйича
бошкариш
(ссуда хисобларини
очиш, фоизларни
ёзиш)
Мижоз
Кредит
бошкаруви
(талабномала
рни саралаш,
хулосалар
тахлили,
мониторингн
и
рамийлаштир
иш)
Кредит
коммитети
(карорлар
кабул
килиш,
шартларни
тасдиклаш)
Кредит
коммитети
раиси;
раис
ўринбосари,
кредит
назоратчиси,
кредитлаш
бошкармаси
бошлиги,
бош юрист:
банк Кенгаши
аъзоси
Гаровни хукукий бошкариш
Ўз. Рес. ФК,
22 боб, 2§ «Гаров»
Ўзб Рес.. «Гаров
ҳақида»ги конуни
(09.12.1992 й.)
04.10.2006 №ЗРУ–53
«Ипотека хакида»
(кучмас мулк гарови хакида)
Ўз. Рес. конуни
18.13 - расм. Гаровни бошкарувчи хукукий хужжатлар
Айнан қайси мулк гаров нарсаси бўлиши мумкинлигини аниқлаш учун гаров қандай
таъминланиш функциясини бажараётганлигини билиш зарур. Гаров нарсасининг зарур ва
асосий белгиси унинг “товарлилиги” ҳисобланади: гаровга фақатгина қонунан
таъқиқланмаган нарсалар берилади.
Тарихий, маданий ёки бошқа бойликлар ҳисобланган, ёки давлат хавфсизлиги
мулоҳазаларига кўра гаровга қўйиш таъқиқланган объектлар рўйхати Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўрнатилади.
Фуқароларнинг алоҳида мулк турларининг гарови таъқиқланган ёки ўрнатилган
қонунчилик тартиби бўйича чекланган бўлиши мумкин.
Гаров тариқасида ишлатилиши мумкин бўлган мулклар таркибида пуллар ҳақида
гапирилмаган, бироқ, уни гаров сифатида ишлатиш таъқиқланмаган ҳам. Мижозларга
кредит беришда валюта бойликлари гаров нарсаси бўлиши мумкин. Бу операцияларни
махсус лицензияга эга бўлган банклар амалга ошириши мумкин.
Бугунги кунда юридик шахснинг қарзлари бўйича қарзни ундириш нарсаси
сифатида унга тегишли бўлган барча мол-мулклар, жумладан, асосий воситалар ҳам
эътироф этилади. Гаров нарсасини қимматли қоғозлар ҳам ташкил этиши мумкин:
ҳужжатнинг асл нусхаси тақдим этилгандагина мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар.
Агар қонунда ўзгача кўрсатилган бўлмаса, ҳар қандай қимматли қоғоз гаров нарсаси
269
бўлиши мумкин. Қимматли қоғозлар сифатида облигациялар, чеклар, векселлар,
коносаменты, омонат сертификатлар ва бошқалар иштирок этиши мумкин. Агар, гаров
нарсаси қимматли қоғозлар бўлса, улар гаров берувчига ёки учинчи шахсга ёки нотариал
идоранинг депозитига ўтказилиши мумкин
140
.
Гаров – мажбуриятларни таъминлашнинг энг мақбул усули, чунки, кредиторнинг
гаров билан таъминланган талабларини қондириш қарздорнинг молиявий ҳолатига эмас,
аксинча, жаримани тўлаш эҳтимоли ва кафил бўлган кишининг муваффақиятли
фаолиятига боғлиқ, бу эса қарздорнинг кредитор олдидаги мажбуриятларини
бажарилишини таъминлайди.
Гаров – бозор муносабатларини ҳуқуқий бошқаришда муҳим қурол саналади ва
қарздорнинг мулки ҳисобига кредиторнинг талабларини қондиришда кафолат бўлиб
хизмат қилади; бундай мулкнинг мавжудлиги гаровнинг алоҳида белгисини ташкил этади.
Бу ерда кредитор “шахсга эмас, буюмга ишонаман” тамойили бўйича ҳаракат қилади,
яъни, шахсга оид кредит эмас, реал кредит аҳамиятга эга. Шунинг учун, гаров берувчи
сифатида қарздорнинг ўзи ҳам, унинг манфаати йўлида ҳаракат қилувчи учинчи шахс ҳам
бўлиши мумкин
141
.
Гаров мулкий ҳуқуқ хусусиятига эга – риоя қилиш хусусиятига: ҳуқуқ мулк кетидан
эргашади. Гаров нарсаси қаерда ва кимнинг эгалигида бўлмасин, у асосий мажбуриятлар
тугагунча у гаров нарсаси ҳисобланади. Бунинг моҳияти шундаки, гаровга берилган ҳар
қандай мулк, гаров билан юкланган.
Ўзбекистон қонунчилигида гаровнинг икки асосий тури қайд этилган: гаров
берувчига мулкни ўтказиш (заклад)
142
ва гаровга қўювчида мулкни қолдириш
143
. Биринчи
усулда гаров берувчи гаровга қўйилган мулкка нисбатан барча ҳуқуқларни сақлаб қолади
(эгалик қилиш, фойдаланиш, тасарруф этиш). Мулкнинг қимматини камайтирмаган ҳолда
унга эгалик қилиши ва фойдаланиши зарур, тасарруф этишни эса, фақатгина, мулкни
олган кишига гаров қарзини ўтказиш шарти билан бажариши мумкин. Гаровга қўйилган
мулкни у гаровга қўювчининг розилигисиз тасарруф эта олмайди.
Гаровга қўйилган нарсани тасарруф этиш билан боғлиқ бўлган гаровга қўювчининг
имкониятлари чекланган: гаров нарсаси гаров берувчининг қулфи ва муҳри остида ёки
гаров эканлигини тасдиқловчи белгиларни қўйган ҳолда унда, яъни, гаровга қўювчида
қолади.
Гаровга қўювчининг мулкини ўзида қолдириш йўли билан гаровга берилган бўлса, у
мулкдан ўзининг тижорат, хўжалик ёки бошқа фаолиятларида фойдаланиши мумкин.
Бунда у мулкдорлик ҳуқуқларининг барчасини сақлаб қолади, баъзи чекловлар билан.
Мулкка эгалик қилиши ва ундан фақат белгиланган мақсадига мувофиқ фойдаланиши
мумкин. Гаровга берилган мулкдан келган фойдалар гаровга қўювчига тегишли бўлади.
Гаровга қўйилган мулкни учинчи шахсга ўтказиш эҳтимоли ҳам мавжуд. Гаров
берувчининг ваколатлари жуда кенг:
у гаровга қўйилган мулкнинг мавжудлигини, ҳажмини, ҳолатини, сақлаш
шароитларини жойида текшириши мумкин;
у гаровга қўювчи талаби бўйича гаров нарсасини бут сақланишини таъминлаш учун
чоралар қўллаш ҳуқуқига эга;
у гаров нарсасига тажовуз тугатилганлиги ҳақида огоҳлантириши мумкин;
агар, гаров нарсаси гаровга пул берувчи томонидан йўқотилмаган бўлса, гаровга
қўювчи эса, уни қайта тикламаган ёки унинг қийматига тенг бўлган бошқа нарса билан
алмаштирмаган бўлса (гаровга пул берувчининг хоҳиши билан) у қарздордан гаров билан
таъминланган мажбуриятни муддатдан олдин бажарилишини талаб қилиши мумкин.
140
09.12.1992 йилдаги Ўз.Республикасининг «Гаров ҳақида»ги қонуни 45-модда
141
ЎзР ФК 266-модда.
142
ЎзР «Гаров ҳақида»ги қонунининг 33-35 –моддалари
143
ЎзР «Гаров ҳақида»ги қонунининг 36-42–моддалари
270
Кредитор мулкни унинг эгаси томонидан учинчи шахс фойдаси учун
бегоналаштирган ҳолатида ҳам гаров ҳуқуқини сақлаб қолади. Бироқ, гаров қарздор
томонидан мажбуриятлар бузилганидан сўнг гаровга қўйилган мулк учун мулк ҳуқуқини
(эгалик қилиш ёки фойдаланиш) бермайди, гаровга қўйилган мулк қийматидан
кредиторнинг асосий талабларини қондириш воситаси сифатида хизмат қилади.
Гаровнинг асосий тамойиллари
XVIII асрда юрист Д.И.Мейер томонидан
шакллантирилган.
Ихтисослик тамойили
шундан иборатки, китобга маълум бир мол-мулкка тегишли
бўлган ҳуқуқлар ҳақидаги ёзувлар киритилади, гарчи ҳар бир мулкка махсус лист
ажратишни талаб қилувчи, яъни ёзувлар мулкдорлар номи бўйича эмас, мулклар бўйича
бажарилишини талаб қилувчи умумий ипотекалар бу тамойилга зид бўлса ҳам.
Мажбурийлик тамойили
мулкка тегишли бўлган баъзи ҳуқуқлар қатъий равишда
китобга киритилиши ва ёзувларсиз кучга эга бўлмаслиги кераклигини талаб қилади:
масалан, китобга киритилмаган гаров квитанцияси ҳеч қандай кучга эга бўлмаслиги керак;
бу мажбурият қайси ҳуқуқларга жорий қилиниши – турли низомлар билан турлича ҳал
этилади.
Ошкоралик тамойили –
ипотека китобининг таркиби билан қизиқаётган барча
шахсларга унинг осон тушунилиши – ипотека тизимининг муҳим аҳамиятга эга бўлган
шартларидан бири.Масалан, гаров олувчига мулкнинг юридик ҳолатини, хусусан унинг
қарздорлик даражасини билиши фавқулотда муҳим бўлиши мумкин.
Ишончлилик тамойили –
ёзувларнинг тўғрилиги ва қонунийлигини англатади.
Ипотека китобларини бошқарувчи муассасалар ҳар бир алоҳида ҳолатда ҳуқуқ ўрнатилган
ҳужжатнинг қонунийлигини текшириши шарт.
Қатъийлик тамойили
шундан иборатки, маълум бир шартларда ёзув унинг
нотўғрилигига қарамасдан ўзининг кучини сақлаб қолади.Масалан, гаров ҳуқуқи мулкдор
сифатида нотўғри кўрсатилган шахс фойдасига ўрнатилган бўлса, у ҳолда гаров ўз кучини
сақлаб қолади, гарчи суд бошқа шахсни мулк эгаси деб тан олган бўлса ҳам.
Улуғлик тамойили
китобга киритилган гаров ҳуқуқлари улар киритилган тартиб
бўйича амалга оширилишини билдиради.
Бу тамойилларнинг барчаси замонавий гаров қонунчилигига киритилган.
Гаровга оид ҳужжат–
кўчмас мулкни кредит (ссуда) бўйича мажбуриятларни
кафолатлаш учун берилганини тасдиқловчи кўчмас мулк гарови ҳақидаги юридик
ҳужжат.
Гаровга оид ҳужжат бўйича жавобгар шахслар ипотека билан кафолатланган
мажбурият бўйича қарздор ва гаров берувчи ҳисобланади.
Гаровга оид ҳужжат гаров берувчи томонидан тузилади, агарда у учинчи шахс бўлса,
қарздор томонидан ҳам тузилади.Гаровга оид ҳужжат бошланғич гаров берувчига ипотека
органи томонидан давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг берилади. Гаровга оид ҳужжат
ипотека ҳақидаги шартноманинг ҳосиласи ҳисобланади: агар бу шартнома қонуний деб
қабул қилинмаса, гаровга оид ҳужжат ҳам кучга эга бўлмайди.
Ипотека ҳақидаги шартномани учинчи шахсга ўтказилаётганда гаровга оид ҳужжат
ҳам шу шахсга ўтказилади. Бу гаровга оид ҳужжат қарздорда эмас, кўчмас мулкда
“ётишини” англатади, яъни, кўчмас мулкни сотиб олаётган харидор у билан бирга гаровга
оид ҳужжат бўйича мажбуриятларни ҳам олади, акс ҳолда келишув аҳамиятга эга
бўлмайди.
Гаров берувчи ипотека ҳақидаги шартнома бўйича ҳуқуқларини худди шу шартнома
бўйича аввалги гаров берувчи ўрнига келадиган бошқа шахсга беришга ҳақли
144
.
Ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича ҳуқуқларга ён беришни ҳам
англатувчи ипотека ҳақидаги шартнома бўйича ҳуқуқларга ён бериш нотариал
тасдиқланган ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган бўлиши зарур.
144
Ўз.Р «Ипотека ҳақида» ги қонуни №ЎРҚ-58. 34-модда.
271
Гаровга оид ҳужжат қуйидагиларни ўз ичига олиши керак
145
:
ҳужжат номига киритилган «гаров ҳужжати» сўзи;
гаров берувчининг исми ва унинг яшаш манзили ёки агар гаров берувчи юридик
шахс бўлса, номи ва жойлашган жойи кўрсатилиши;
бошланғич гаров берувчининг исми ва унинг яшаш манзили ёки агар гаров берувчи
юридик шахс бўлса, номи ва жойлашган жойи кўрсатилиши;
ижроси ипотека билан кафолатланган кредит шартномасининг ёки бошқа пуллик
мажбуриятнинг номи, шартнома тузилган сана ва жой кўрсатилиши;
ипотека билан кафолатланган мажбурият бўйича қарздорнинг исми (агар қарздор
гаров берувчи бўлмаса) ва яшаш манзили, ёки агар қарздор юридик шахс бўлса, номи ва
жойлашган жойи кўрсатилиши;
ипотека билан кафолатланган сумма ва фоиз ўлчами, агар улар шу мажбурият
бўйича тўланадиган бўлса, ёки шу сумма ва фоизни аниқлашга имкон берувчи шартлар
кўрсатилиши керак;
ипотека билан кафолатланган мажбуриятлар суммасини тўлаш муддатини, ёки бу
сумма бўлиб тўланадиган бўлса, бўлиб тўлаш муддатларини ва ҳар бир муддатдаги тўлов
ўлчамини, ёки бу муддат ва ўлчамларни аниқлашга имкон берувчи шартларни кўрсатиш;
ипотека ўрнатилган мулкнинг номи ва идентификация учун етарли тавсифи, ҳамда
мулкнинг жойлашган ўрни кўрсатилиши;
ипотека ўрнатилган мулкнинг пуллик баҳоси;
ипотека нарсаси бўлган кўчмас мулк ипотекага қўювчига тегишлилигига сабаб
бўлган ҳукуқ ва давлат рўйхатидан ўтказиш рақами, санаси ва жойи кўрсатилган ҳолда
рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи, агар ипотекага қўювчига тегишли ижара ҳуқуқи
ипотека нарсаси бўлса, ижара нарсаси бўлган шундай мулкнинг номи ва шу хуқуқнинг
амал қилиш муддати;
ипотека нарсаси бўлган кўчмас мулкка гаров, мерос қилиб қолдириладиган ер
участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи, ижара ҳукуқи, сервитут ёки бошқа ҳукуқ
белгиланганлиги ёхуд ипотека давлат рўйхатидан ўтказилаётган пайтда мазкур мулкка
учинчи шахсларнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган ҳеч қандай ҳуқуқ
юкланмаганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
ипотекага қўювчининг имзоси, агар у учинчи шахс (ашёвий кафил) бўлса,
шунингдек ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича қарздорнинг ҳам имзоси;
бошланғич гаровга пул берувчига гаров ҳужжатини бериш санасини кўрсатиш.
Гаровга пул берувчи гаров ҳужжати бўйича ҳуқуқни бошқа шахс фойдасига
топшириш қайдномасини тузиш ҳамда бу шахсга гаров ҳужжатини топшириш йўли билан
бериши мумкин. Топшириш қайдномасида ҳуқуқлар топширилаётган шахснинг тўлиқ
исми, номи кўрсатилган бўлиши зарур. Бундай кўрсатмалар мавжуд бўлмаган топшириш
қайдномалари аҳамиятга эга эмас.
Гаров ҳужжатининг қонуний эгаси у томонидан тасдиқланган барча ҳуқуқларга,
шунингдек, ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича гаровга пул берувчининг ва
кредиторнинг ҳуқуқларига ҳам эга бўлади.
Гаров ҳужжатида уни кейинчалик бошқа шахсларга ўтказиш ҳақидаги ёзув бўлмаса,
у ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмайди.
Гаров ҳужжатини йўқотиб қўйган ҳолатда унинг “қонуний эгаси” ўзининг
ҳақиқатдан ҳам қонуний эгаси эканлигини исботлаши шарт. Йўқотилган гаров
шартномаси учун ҳуқуқларни қайта тиклаш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар бўйича Ягона давлат реестрида гаровга берувчи
сифатидаги шахснинг аризаси асосида;
145
Ўз.Р «Ипотека ҳақида» ги қонуни №ЎРҚ-58. 16-модда.
272
агар йўқотилган гаров ҳужжати «Ипотека ҳақида»ги қонуннинг 21- моддасига
мувофиқ, йўқотилган гаров ҳужжатида амалга оширилган барча топшириладиган
ёзувларни ўрнатиш фактини тасдиқласа;
Ўзбекистон Республикаси процессуал қонунчилигига мувофиқ юридик аҳамиятга
эга бўлган далилларни ўрнатиш тўғрисидаги ишни қўзғатиш тартибини кўриб чиқиш
натижалари бўйича чиқарилган суд қарори асосида.
Дубликат йўқотилган гаров ҳужжатига тўлиқ мувофиқ бўлиши зарур. Дубликат
тузувчи унинг йўқотилган гаров ҳужжатига мос келмаганлиги билан боғлиқ равишда
юзага келган зарарлар бўйича жавобгар ҳисобланади. Гаров ҳужжати дубликатини
тузишда хатоликка йўл қўйган шахс бундай дубликатни ҳуқуқ ўрнатувчи ҳужжат
сифатида эътироф этиши ва у бўйича ҳуқуқлар ижросини бажариши керак. Шунинг учун,
кўчмас мулк гарови (ипотека) ҳақидаги шартномада гаров ҳужжатини йўқотиш билан
бирга, дубликатнинг йўқотилган гаров ҳужжатига мувофиқ келмаслиги бўйича ҳам
жавобгарликни аниқ белгилаш тавсия этилади.
Агар гаров хатига илова қилинадиган ҳужжатлар уларни идентификация қилиш учун
етарли даражада гаров хатида аниқ кўрсатилмаган бўлса ва бундай ҳужжатлар унинг
ажралмас қисми эканлиги назарда тутилмаган бўлса, улар гаров хати бўйича ҳуқуқлар
гаров хатини сотиш, гаровга қўйиш натижасида ёки бошқача тарзда қайси шахсларга
ўтган бўлса, ана шу шахслар учун мажбурий эмас.
146
. Шундай қилиб, гаров ҳужжатига
иловалар – бу, нотариал тасдиқланган ва давлат рўйхатидан ўтган бўлиши шарт бўлган
гаров ҳужжатининг элементларидир.
Маълум бир шахсда гаров ҳужжатининг мавжуд бўлиши бу шахс (кредитор)
фақатгина маълум пул мажбурияти бўйича ижро этиш ҳуқуқига эмас, балки, ипотека
ҳақидаги шартномада кўрсатилган мулкка гаров ҳуқуқига ҳам эга эканлигини, яъни, гаров
хати нотариусга депозит сифатида ўтказиб юборилмаган бўлса, унинг эгаси гаров хатини
тегишли ҳуқуқ амалга оширилаётган масъул шахсга кўрсатишга мажбур.
Ўз навбатида, ипотека билан таъминланган мажбуриятни бажариш бўйича гаровга
пул берувчи гаров ҳужжатини гаровга қўювчига тўлалигича ўтказиши зарур, мажбурият
бўлиб-бўлиб бажариладиган ҳолатда эса, - қарздорга гаров ҳужжатида мажбуриятнинг
маълум қисми бажарилганлиги ҳақида белги киритиши имкониятини таъминлаши ёки
унинг бажарилганлигини бошқа йўл билан тасдиқлаши зарур.
Қачонки гаров ҳужжати қонунга мувофиқ бекор қилинса, ипотекани давлат
рўйхатидан ўтказган ташкилот ҳужжатнинг устки томонига «бекор қилинган» муҳрини
босиш йўли билан ёки уни жисмоний йўқ қилишдан ташқари, унинг муомалада бўлишига
йўл қўйилмайдиган бошқа йўл билан кечиктирмай бекор қилади.
147
Do'stlaringiz bilan baham: |