КЎЧМАС МУЛККА БЎЛГАН ҲУҚУҚЛАРНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ Ушбу қарорга кўра қуйидагилар белгилаб қўйилди: Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ ваколатли органлар, вазирликлар ва идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг ҳудудий органларига ахборот тизимлари комплексидан фойдаланган ҳолда: - амалга оширилган кўчмас мулк билан боғлиқ битимлар тўғрисида — нотариал идоралар томонидан, битим расмийлаштирилгандан сўнг икки кун мобайнида;
- бузиб ташланиши лозим бўлган уй-жойлар, шунингдек бошқа бинолар ва иншоотлар тўғрисида — Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ҳудудий органлари томонидан, тегишли давлат органининг уй-жойлар, шунингдек бошқа бинолар ва иншоотлар бузиб ташланиши тўғрисидаги қарори қабул қилингандан сўнг икки кун мобайнида;
кўчмас мулкни ўзгага ўтказишга тақиқлар ва унга нисбатан қўйилган хатга олишлар тўғрисида — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, прокуратура, ички ишлар ва Давлат хавфсизлик хизмати органлари томонидан, тегишли қарор қабул қилингандан сўнг икки кун мобайнида; - кўчмас мулкни ўзгага ўтказишга тақиқлар ва унга нисбатан қўйилган хатга олишлар тўғрисида — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, прокуратура, ички ишлар ва Давлат хавфсизлик хизмати органлари томонидан, тегишли қарор қабул қилингандан сўнг икки кун мобайнида;
- мулк солиғи ва ер солиғи (ягона ер солиғи) бўйича солиқ қарздорлигининг ҳолати тўғрисида — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан, ахборотдан реал вақт режимида фойдаланишни чеклаш бўйича белгиланган талабларга риоя қилган ҳолда ахборот тақдим этилади.
бир ой муддатда — ушбу қарорнинг 2-бандида кўрсатилган ваколатли органлар, вазирликлар ва идоралар билан биргаликда, маълумотларни ахборот тизими комплексидан фойдаланган ҳолда тақдим этиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
кўчмас мулкка бўлган рўйхатдан ўтказилган ҳуқуқлар ҳамда улар билан боғлиқ битимлар тўғрисидаги маълумотлар ва кўчмас мулк тўғрисидаги маълумотлар базасида мавжуд бўлган бошқа маълумотлар манфаатдор вазирликлар ва идораларга тақдим этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда таъминласин;
2014 йилнинг 1 июлигача Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси билан биргаликда амалдаги «бир ойна» принципи бўйича кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш бўйича амалдаги дастурий таъминотни ушбу қарор талабларига мувофиқлаштирсин;
Do'stlaringiz bilan baham: |