149
кадрлар тайёрлашни жаҳон андозалари даражасига чиқариш масалаларида тадқиқотлар
олиб борилмоқда. Таълим соҳасидаги сифат ўзгаришлари ва юқори самарадорлик
уларнинг жаҳон таълим талаблари билан мослиги ва педагогларнинг келгуси меҳнат
фаолиятларида ўзлаштирган компетенциялари қай даражада амалиётга татбиқ
қилинаётганлигига боғлиқ. Таълим-тарбиядаги сифат ўзгаришлари ва юқори
самарадорлик эса мазкур соҳага ижобий янгилик киритиш натижасида таълимда сифат
ва самарадорлик таъминланиб, педагогик инновацион жараён вужудга келади.
Замонавий ёшлар маънавиятини шакллантириш борасида сўз борар экан
маънавиятнинг инсон ва жамият ҳаётидаги ўрни, унинг инсон руҳияти,
иллий
маданияти ва ахлоқига таъсири каби ҳодисаларга ҳам эътибор бериш фойдадан холи
бўлмайди. Инсон шахс сифатида шаклланиб борар экан унинг онгида олам
мавжудлиги (борлиқ) ҳақиқати билан уйғун равишда миллий маънавиятнинг Ватан,
шахс, миллат, адолат, ҳақиқат каби даражалари билан
бирга шахс маънавиятининг
асосий жиҳатларини ташкил этувчи имон, илм, масъулият ва меҳр каби тамойилларга
нисбатан тасаввурлари ривожланиб боради. Шунингдек, маънавиятга баҳо беришда у
икки кўринишда яъни, шахс маънавияти ва миллат маънавияти кўринишида намоён
бўлишини унутмаслик даркор.
Замонавий ривожланиш талабларига кўра илғор миллат ва ривожланган давлат
бўлишнинг асосий шартларидан бири ҳам бой маънавиятга эга бўлишдир. Шунингдек,
фақат моддий жиҳатдан бой бўлган жамиятларнинг тадрижий ривожланиш жараёнида
норасолиги кўриниб қолганлиги ҳам айни ҳақиқатдир. Шундай экан маънавий бойлик
моддий бойликдан анча устун бўлиб, халқимизнинг, айниқса, замионавий ёшларнинг
маънавий даражасини янада юксалтириш замон талабига айланиб қолмоқда. Бундай
марраларни забт этишў учун эса фақат замонавий таълим маданиятини шакллантириш
эътибор қаратиш лозим.
Маънавиятнинг инсон ва жамият ҳаётидаги моҳияти ва аҳамияти ҳақида сўз
борар
экан, бу борада асрлар давомида қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлиб келаётган
замонавий ёшларда маънавий маданиятни шакллантириш борасидаги долзарб
муаммоларга эътибор қаратиш давлат дастурига киритилмоқда
Замонавий ёшларда маънавий маданиятни шакллантиришда инсоннинг дунёқараши
каби маънавий маданият ҳам бир маъноли қатъий ечимга эга эмаслиги, унинг шахс,
миллат, жамият маънавий маданияти каби хилма-хил кўринишлари мавжуд бўлишини
унутмаслик даркор.
Шуни алоҳида қайд
этиш лозимки, ҳозирги глобаллашув асрида ёшларнинг
дунёқараши, фикри кун сайин ўзгариб бормоқда. Бугунги кунда ёшларни
ҳайратлантириш, уларнинг кўнглидан чуқур жой оладиган лойиҳаларни амалиётга
жорий этиш замон талабидир. Бунинг асосий сабабларидан бири уларнинг замонавий
ахборот коммуникацияларидан фаол фойдaланиши, дунёда рўй бераётган янгиликлар,
воқеа-ҳодисалардан тез хабардор бўлиши билан ҳам боғлиқдир.
Янги давр ёшлари сиёсатини қуришда мамлакатимиз Президентининг шахсан
иштирокини алоҳида таъкидлаш зарур. Бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан
ёш авлодни шакллантиришда тарбия масалаларига, бошланғич, ўрта ва олий таълим
ислоҳотига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ёшларни юксак ахлоқ ва интизомли қилиб
тарбиялаш, уларнинг сифатли таълим олиши ва ватанпарварлик руҳида
вояга етиши
мамлакат иқтисодий ва сиёсий тараққиётининг калити ҳисобланади. Бу эса ижтимоий
барқарорлик ва муваффақият асосидир.
Бугунги дунё ёшлари – сон жиҳатидан бутун инсоният тарихидаги энг йирик
авлоддир. Чунки улар икки миллиард кишини ташкил этмоқда. Сайёрамизнинг эртанги
150
куни, фаровонлиги фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ.
Ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратиш, зўравонлик
ғояси “вируси” тарқалишининг олдини олиш ҳамда ёш авлодни ижтимоий қўллаб-
қувватлаш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги кўп томонлама
ҳамкорликни ривожлантириш бугунги куннинг долзарб масалаларидандир.
Юқорида билдирилган фикрлар асосида шу ҳақиқат ойдинлашадики ёшларни
замонавий таълим асосида ҳаётга тайёрлаш, давлатимиз сиёсий стратегиясига
киритилганлиги ва истиқболда таълим тизимини замонавий
стандартлар асосида
ривожлантириш белгилаб олинганлиги бежиз эмас. Чунки, бугунги ёшлар замонавий
инновацион таълим технологияларининг ва назарияларнинг истеъмолчиси ҳамда
келажакда уларнинг ишлаб чиқарувчиси, тадқиқотчиси, фойдаланувчиси ва
тарғиботчиси сифатида намоён бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: